Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Download 0.97 Mb.
bet4/31
Sana13.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1353603
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
арх ёдгор таъм қайта тиклаш услубияти МАЪРУЗА

1. Хом материаллар - пахса блок ва полка кўринишидаги пахса; тоза ва сомон, қум, шағал қўшилган лойдан қилинган турли ўлчамдаги хом ғишт.
Хом материаллар Ўрта Осиёда энг қадимги материал ҳисобланади ва деярли 200 йил давомида доимий фойдаланиб келинмоқда. уларнинг яхши сақланиши муҳит намлигига боғлиқ. Гидроизоляция ва хом материаллардан қурилган бинолар асосининг қурилиши катта аҳамият касб этади. Хом материаллардан тикланган деворларнинг пастки қисмларига парланиш вақтида сувнинг капиляр кўтарилишидан зарар етади.
2. Пишиқ ғишт - тўғри бурчакли, квадрат, эгри шаклли, биринчи асрлардан устунлар қатламида эшик ва деразалар тепа кисмидаги «тепадон» пол тўшами водопровод ғовлари тахламида ёрдамчи хом ашё сифатида қўлланилади. IX аср охирларидан бошлаб йирик иншоотлар қурилишига хом материаллардан қурилган биноларда қопловчи хом ашё ва тахлам хом ашёси сифатида кириб келади.
Квадрат ғишт деярли ҳамма жойда тарқалган. Тўғри бурчаклиси Самарқанд ва Тошкент шаҳрининг XI - XII аср бинолари учун характерли. Эгри шаклли ғишт фақат махсус кесимли элементларда учрайди. Турли қўшимчали ғиштнинг сиқилишга чидамлилиги 100-200 кг/см2 совуққа чидамлилиги ўзгарувчан музлашда 15-25 цикл билан характерланади. Иқлим зоналардан катъий назар, сақланиши юқори.
Пишиқ ғиштни чидамлилиги унинг куйдириш даражасига тўғри пропорционал: чала куйдирилгани совуқ, тузлар, намлик ва шамол таъсирида қаттиқ емирилади. Меъморий даражада куйдирилган ғишт тузлар таъсирига қарши тура олади, нисбатан кам куйдирилгани, намликни капиляр сўрилиш зонасида, изоляциясиз ҳолатда емирилади. Ортиқча куйдирилгани ҳамма ерда яхши сақланади. Қоплама ва тахлам учун ишлатиладиган ғиштлар шамолга коррозияси жуда қизиқ. ғишт тахлами шамол билан деворга теккан ёмгир ва қор натижасидаги намлик остидаги музлаш таъсирида емирилади.
3. Қопловчи сирланмаган керамиканинг қадимий иншоотларда намоён бўлиши:

  • Тахлам ғишт билан бир хил ўлчамдаги юзаси тарашланган қопловчи ғишт. Қоплам юза ҳеч қандай нақшсиз, силлиқ, фигурали, нақш, фақат ғиштнинг турлича жойлашишини юзага келтиради, ғишт рельефли қилиб терилган гиламга ўхшаш фигурали (Бухородаги X асрга тегишли Сомонийлар мақбараси).

  • Пишиқ ғиштни тарашлаш орқали ҳосил қилинган фигурали кошинлар.

  • Қоплама учун сирланган плита билан биргаликда қўлланилган текис кошинкор.

  • Куйдиришгача чуқур рельеф қилиб ўйилган ғиштларда.

  • Терракота деб номланган, турли чуқурлик ва юпқаликка эга бўлган ўйиб ишланган нақшли плиталар.

Сирланмаган қоплама материаллар, ўймакор терракотадан ташқари, сақланиш даражаси ва физик - механик кўрсаткичлари бўйича,; одатда, тахлама ғиштидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Ҳамма сирланмаган керамика сингари, ўймакор терракотанинг хом ашёси, бу - тупроқ. Унга синчиклаб ишлов бериш маҳсулотга 600 - 800 кг/см2 гача кўтарилган юқори мустахкамлик беради.
Уларнинг совуққа чидамлилиги, шамол ва туз коррозиясига қаршилиги бошқа қопловчи материалларга нисбатан анча юқори.

  1. Қоплама сирланган керамиканинг намоён бўлиши:

•Юзасида фақат сирнинг борлиги билан ўймакор терракотадан фарқ қилувчи турли қоплама плиталар: бир рангли ва икки рангли. Қолипланган массани тайёрлаш ва сирланмаган терракота сингари куйдириш. Глазур қопламаси материалнинг узоқ сақланишини таъминлайди
•Сирланган майолика: монохром ва полихром керамик – тупроқ асосида бир рангли ва икки рангли сирли майолика цлиталар тўсиқлар, ясама ғиштлар, ажратувчи ва ҳошияловчи ленталар, биноларнинг фасад ва ички деворларидаги панноларда. Икки қайта йўйдириш, одатда, 180-300 кг/см2 мустаҳкамликдаги яхши сифатга эга бўлган сопол парчасини беради.
•Девор ва томларнинг сирли кошинлари. Бир хил рангдаги сирли кошинлар трапециясимон кўнгдаланг кесим ва тўғри бурчакли текис юзага эга. Ўлчами, ишлатилиш жойига қараб ўзгаради. (Бибихоним 550 м). Кошиннинг қоришма билан маҳкам боғланиши учун орқа юзалари турли ғадир - будирликка эга бўлади. Кошинлар мустаҳкамлиги 72 дан 200 кг/см 2 гача ўзгариб туради. 10-12 цикл музлашга бардош беради.
• Силикат - керамик асосдаги сирли керамика (кошин). XII – XIII асрлардан бошлаб Ўрта Осиё ёдгорликлари безагида кошинкор сирли керамика ишлатилади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling