Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Download 1.27 Mb.
bet25/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
Амалий механика

7-МАOРУЗА.


Мавзу: ТИШЛИ УЗАТМАЛАР

РЕЖА:
1.Тишли узатмалар. Умумий маpлумотлар.


2. Узатманинг геометрияси ва кинематикаси.
3. Қия тишли ғилдирак геометриясининг ўзига ъос хусусиятлари.
4. Тиш қирқувчи рейкани силжитиш ҳисобига тиш шаклини ўзгартириш.
5. Тишли ғилдираклар тайёрлашда ишлатиладиган материаллар.
6. Тишли ғилдираклар тайёрлашда аниқлик даражаси ва унинг илашиш сифатига таoсири.

7.1. Тишли узатмалар. умумий маълумотлар


Тишнинг мавжуд профилларидан энг кўп қўлланиладиган эволвентавий профил бўлганлигадан қуйидаги мулоъазалар, асосан, эволвента бўйича илашувчи тишли ғилдиракларга таoлуқлидир.
Одатда, илашишда бўлган бир жуфт ғилдиракдан кичиги шестерня, каттаси эса ғилдирак деб аталади. Бордию илашишдаги иккала ғилдирак бир ъил бўлса, у холда етакчиси шестерня, етакланувчиси ғилдирак дейилади.
Улардан техниканинг турли соъаларида фойдаланилади. Аниқ асбобсозликда диаметри 1 мм дан кичик бўлган тишли ғилдираклар ишлатилган бир вақтда, оьир саноатда диаметри бир неча 10м га етадиганларини учратиш мумкин. Валлар ўқларининг бир - бирига нисбатан жойлашувига қараб, тишли узатмалар қуйидаги турларга бўлинади: валларни ўқлари ўзаро параллел бўлиб, сиртқи ёки ички томонидан ишланган цилиндрик ғилдиракли узатмалар; валларнинг ўқлари ўзаро кесишувга конуссимон ғилдиракли узатмалар; валнинг ўқлари айқаш бўлган винтавий цилиндрик ва гипоид деб аталувчи конуссимон ғилдиракли ҳамда червякли узатмалар.
Бундан ташқари, айланма ъаракатни илгариланма ъаракатга айлантирувчи механизм сифатида фойдаланиладиган ва тишли ғилдирак билан тишли рейкадан иборат узатмалар ҳам ишлатилади. Бундай узатмалар цилиндрик ғилдиракли узатмаларни хусусий холи бўлиб, ғилдираклардан бирининг диаметри чексизга тенг. Тишларнинг ғилдирак сиртида жойлашувга қараб, тишли узатмалар тўғри тишли, қия тишли, айланавий тишли ғилдираклар деб аталувчи турларга тиш профилининг шаклига кўра эса эволpвента, айланма ёйилмаси ва циклоида бўйича ишлайдиган турларга бўлинади. Буларнинг энг кўп ишлатиладигани 1760 йилда Эйлер тавсия этган эволpвента бўйича илашувчи профилли тишлардир. Тишли узатмаларда бошқа тур узатмалардагига қараганда қуйидаги афзаликлар бор; а) секундига 150 м гача тезлик билан катта (бир неча минг кВт) қувват узата олади ва узатиш сони бир неча юзга етади; б) сиртқи ўлчамлари нисбати кичик бўлади; в) таянчларга тушадиган куч унча катта бўлмайди; г) фойдали иш коэффициенти юқори (0,97 - 0,98) ; д) узатиш сонига салбий таoсир этадиган сирпаниш ходисаси бўлмайди; е) ишлаши ишочли, чидамлилиги эса катта бўлади; ж) ъилма - ъил материаллардан фойдаланишга имкон беради.
Тишли узатмаларнинг камчиликлари жумласига; а) тайёрланишнинг нисбатан мураккаблиги; б) ишлаётган вақтда, айниқса, катта тезлик билан ишлаётганда шовқин чиқариши; в) зарб билан таoсир этувчи кучларнинг зарари кўпроқ сезилиши киради.
Бу камчиликлар тишли узатмаларнинг афзалликларига хеч қандай путур етказмайди. Шунинг учун улар машинасозликда асосий ўринни эгаллайди.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling