Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Электр – ёй печлари трансформаторларнинг реле ҳимояси


Download 4.22 Mb.
bet54/56
Sana17.10.2023
Hajmi4.22 Mb.
#1707075
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
RH - maruza matn

4.2. Электр – ёй печлари трансформаторларнинг реле ҳимояси

Электр – ёй печлари қисқа туташувга яқин бўлган режимда ишлайди. Улар электр тармоғига тўғридан-тўғри уланмайди, балки мослаштирувчи электр ёй-печи тарнсформатори орқали уланади. Бундай тарнсформаторларнинг қуввати катта бўлишига қарамасдан бажариш қийин бўлганлиги сабабли дифференциал ҳимоя қўлланилмайди.


Электр-ёй печлари трансформаторлари учун қуйидаги ҳимоялар қўлланилади:

  1. ток отсечкаси;

  2. ўта юкланишдан ҳимоя (паст кучланиш томонида);

  3. газ ҳимояси.

Электр ёй печи трансформатори реле ҳимоясининг схемаси 37-расмда келтирилган. Ток отсечкаси трансформаторнинг юқори кучланиш томонига ўрнатилади.
Ток отсечкасининг ишга тушиш токи

Iҳичет Iт.ном


бу ерда кчет- четлаштириш коэффициенти, унинг қиймати 2,0 дан 4,5 гача олинади.
Ўта юкланишдан ҳимоя трансформаторининг паст кучланиши томонидаги ток трансформаторлари орқали уланади. Агар паст кучланиш томонида ток трансформаторлари бўлмаса трансформаторнинг юқори кучланиш томонидаги ток трансформаторлари орқали уланади.
Ҳимояни бажариш учун РТ-80 типидаги релеларнинг индукцион элементидан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳимоянинг ишга тушиш токи

Iҳи=(1,4...1,5) Iт.ном


олинади. Ҳимоянинг ҳаяллаш вақти tҳ≈10с бўлиши керак.


Ток релесининг ишга тушиш токи қуйидагича аниқланади

Iри= ксх IҳиI,


бу ерда ксх–схема коэффициенти, кI–танланган ток трансформаторининг трансформация коэффициенти.









37 –расм. Электр- ёй печи трансформатори реле ҳимоясининг схемаси



Назорат саволлари



  1. Конденсатор батареялари қандай вазифани бажаради?

  2. Конденсатор қурилмаларининг қандай шикастланиш турлари ва нормал бўлмаган режимларини биласиз?

  3. Конденсатор қурилмаларининг қисқа туташувдан ҳимояси қандай бажарилади?

  4. Конденсатор қурилмаларининг кучланиш ортиб кетишидан ҳимояси қандай ҳисобланади?

  5. Электр ёй печлари трансформаторлари учун қандай ҳимоялар қўлланилади ва уларда нима учун дифференциал ҳимоя ишлатилмайди?

  6. Ток отсечкаси трансформаторнинг қандай кучланишли томонига ўрнатилади?

  7. Ток отсечкасининг ишга тушиш токи.

  8. Нима учун ток отсечкасини ҳисоблашда четлаштириш коэффциентининг қиймати катта олинади?

  9. Нима учун ўта юкланишдан ҳимоя электр ёй печи трансформаторининг паст кучланишли томонига ўрнатилади?

  10. Ўта юкланишдан ҳимояни қандай релелар ёрдамида бажариш мумкин?

Адабиётлар





  1. Андреев В. А. Релейная защита и автоматика систем электроснабжения : М : Высшая школа , 1991.-496с.,ил.

  2. Беркович М.А. и др, Основы автоматики энергосистем. - М: Энергоиздат, 1984.-432с.,ил.

  3. Шабад М.А. Расчеты релейной защиты и автоматики распределительных сетей –Л.: Энергоатомиздат, 1985.-295с.,ил

  4. Реле ҳимояси ва автоматика фанидан курс иши учун методик қўлланма ва топшириқлар. Фарғона. : ФарПИ, 1992.-36б.

  5. Элементы автоматических устройств: Учебник для вузов / В. Л. Фабрикант, В. П. Глухов, Л. Б. Паперно, В. Я. Путниньш. - М.: Высшая школа, 1981 г.

  6. Овчаренко Н. И. Полупроводниковые элементы автоматических устройств энергосистем.-М.: Энергоиздат, 1981 г.

  7. Правила эксплуатации электроустановок потребителей.-СПб.:Издателpство Деан, 2000.-320с.

Мундарижа

МАТНИ 1
Кириш 2
1. Фаннинг мақсади ва вазифалари 2
К.2. Реле ҳимояси ва автоматика техникасининг тараққиёти 5
3. Реле ҳимоясига қўйиладиган асосий талаблар 6
Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларнинг 7
ишлаш принциплари 7
РҲ ва А қурилмаларининг функционал қисмлари 8
Реле ҳимояси ва автоматика схемаларида ишлатиладиган 9
шартли белгилар 9
Реле ҳимояси учун қисқа туташув токларини ҳисоблаш 12

Download 4.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling