Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети


Download 5.95 Mb.
bet26/61
Sana25.08.2023
Hajmi5.95 Mb.
#1669947
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
ТЖА Маърузалар тўплами

Найквист (Найквист-Михайлов) частота мезони. Бу мезон 1932 йилда электрон кучайтиргичларнинг турғунлигини тадқиқ қилиш учун Найквист томонидан таклиф этилган. Автоматик ростлаш назариясида частота мезони 1936 йилда умумлаштирилган ҳолда қўлланилган. Туташмас системанинг таҳлилида Найквист-Михайлов амплитуда-фаза мезонидан фойдаланиб, ростлаш системаининг турғунлиги ҳақида фикр юритилади. Турғунликни бу усул бўйича ўрганишда тажриба усулида аниқланган амплитуда-фаза тавсифлардан фойдаланилади. Ниҳоят, мезон системанинг турғунлик даражаси ҳақида маълумот олишга имкон беради. Агар система нотурғун бўлса, Найквист-Михайлов мезони системани стабиллаштириш ва тўғриловчи звено ҳамда контурлар ёрдамида туташ системанинг исталган тавсифига эришиш йўлларини кўрсатади.


27-расм. Турли системалар учун амплитуда-фаза тавсифларининг намуналари:
1 – турғун системалар учун; 2 – турғунликка яқин системалар учун; 3 –нотурғун системалар учун

Бу мезоннинг ифодаси қуйидагича: туташмас ҳолатда турғун бўл­ган автоматик ростлаш системаcи агар туташмас системанинг ампли­туда-фаза тавсифи  нинг 0 дан  гача ўзгаришида (-1,10) координаталарга эга бўлган нуқтага етмаса, ёпиқ ҳолатда ҳам турғун бўлади.


27 -расмда турғун ва нотурғун, шунингдек, турғунлик чегарасида турган системаларнинг очиқ ҳолатидаги амплитуда-фаза тавсифлари келтирилган. Биринчи тартибли диф­ференциал тенгламалар орқали тавсифланувчи системаларнинг АФТ бир квадрантда жойлашади. Иккинчи тартибли диф­ференциал тенгламалар орқали тавсифланувчи системаларнинг АФТ икки квадрантга жойлашади. Характеристик тенгламаларнинг коэффициентлари мусбат бўлса, бу системалар турғун бўлади.
АРСнинг характеристик тенгламаси илдизлари кенглигида турғунлик чегараси сифатида бу кенгликнинг мавҳум ўқи олинади. Илдизларнинг мавҳум ўқдан узоқлашиши турғунлик захирасини аниқлайди (28-расм)



28-расм. Илдизлар текислигида турғунлик чегараси.

Бу ерда ва - ҳақиқий манфий илдизлар, и эса комплекс қўшма илдизлар. - масофа турғунлик даражаси дейилади. Турғунлик захираси шунингдек бурчак орқали ҳам аниқланади. Бу бурчакнинг тангенси бу системанинг тебраниш даражаси дейилади, синуси эса ростлаш системаси ўтиш характеристикаларининг сўниш коэффициенти дейилади.



Download 5.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling