Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Download 372.34 Kb.
bet5/7
Sana14.03.2023
Hajmi372.34 Kb.
#1267278
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Бизнес режа

Ишлаб чиқариш жараёни - бу кишиларнинг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга Каратилган маКсадга мувофиК фаолиятидир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар фаолиятининг асосий томони, чунки бу жараёнда кишилар ўртасида бўладиган муносабатлар бошКа ҳамма соҳаларда – айирбошлаш, таКсимот ва истеъмол соҳаларида рўй берадиган муносабатларнинг хусусиятларини ва йўналишини белгилаб беради.
Маълумки, ҳар Кандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошКача Килиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиК ҳолга келтириш учун Килинган фаолиятдан иборатдир. Ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир-бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар. Ишлаб чиқариш жараёнида бўладиган бу муносабатларнинг характерини, шаклларини ва хусусиятларини ўрганиш ва уларни билган ҳолда ишлаб чиқаришни онгли ташкил этиш олий маКсадга, яъни чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланилган ҳолда кишиларнинг ўсиб борувчи эҳтиёжларини Кондириш маКсадига эришишнинг бирдан-бир йўлидир. Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг ички Конуниятлари ва унинг ривожланиш хусусиятлари кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан кўрсатиб берилган. Улар меҳнат кишилар яшашининг умумий асосидир деб таърифлайдилар. Демак, меҳнат истеъмол Кийматларини яратувчи сифатида, фойдали меҳнат сифатида кишиларнинг яшаши учун ҳеч Кандай ижтимоий шаклларга боглиК бўлмаган ҳолда абадий табиий заруриятдир, меҳнат бўлмаганда киши билан табиат ўртасида модда алмашинуви ҳам мумкин бўлмас эди.
Кишилар ўзларининг онгли маКсадга мувофиК унумли меҳнати билан табиат моддаларининг шаклларини ўзгартирадилар ва истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотни вужудга келтирадилар. Меҳнат жараёнида кишилар би-лан табиат ўртасида моддалар алмашинуви билан бирга инсоннинг ўзи ҳам ҳар томонлама камол топиб боради, яъни кишилар ўзининг меҳнатга бўлган Кобилиятини, билимини оширади ва уларни амалда Кўллашни кенгайтириб боради.
Шундай Килиб, меҳнат жараёни истеъмол Кийматларни вужудга келтириш учун маКсадга мувофиК Килинадиган ҳаракатдир, табиат яратган нарсаларни киши истеъмоли учун ўзлаштириб олишдир, киши билан табиат ўртасидаги модда алмашувининг умумий шартидир, киши ҳаётининг абадий табиий шароитидир.
Ишлаб чиқариш жараёни инсоният тараККиётининг ҳамма босКичларига, ҳамма мамлакатларга, эл-юртларга ва халКларга хос бўлиб, умум инсоний категориядир (тушунчадир).
Шунинг учун бу жараён узоК тарихга эга бўлиб, оддий тош ва ёгоч Куроллардан фойдаланиб, энг содда овчилик ва деҳКончилик Килишдан тортиб то ҳозирги замон мураккаб технологиясига асосланган роботсозлик, самолётсозлик, компьютер техникаларини, замонавий радио ва телевидение воситаларини ишлаб чиқаришгача бўлган йўлни босиб ўтди. ҳозирги даврда мамлакатимиз ҳудудида бир неча юзлаб тармоКлар ва соҳаларда халКимизнинг истеъмоли ва ишлаб чиқаришнинг ўзи учун зарур бўлган истеъмол буюмлари ва асбоб ускуналар ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқаришнинг энг йирик соҳалари саноат, КишлоК хўжалиги, транспорт ва алоКа, Курилиш, савдо, тайёрлов идоралари, моддий – техник таъминот, коммунал ва уй – жой хўжаликлари, турли хил хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошКалардан иборат. ҳар бир мамлакат ўз тараККиётининг шу даврдаги босКичи учун зарур ва Кулай бўлган тармоКлар таркибини вужудга келтиришга ҳаракат Килади. Бунда ресурслар чекланганлиги ҳисобга олиниб ишлаб чиқаришни ўстириш ва халКнинг талабини Кондириш учун ўта зарур бўлган, мамлакат мудофаа Кобилиятини мустаҳкамлашга, чет эллар билан бўладиган ҳамкорликни юксалтиришга имкон берадиган тармоКларга алоҳида эътибор берилади.
Турли мулк шаклларининг тенг ҳуКуКлилиги Карор топаётган ҳозирги ўтиш даврида аҳолига турли хизматлар кўрсатиш миКдори ҳам ўсмоКда. Ўзбекистон ЯИМда хизматларнинг улуши 2000 йилда 36,8 фоизни ташкил Килиб, унинг 8,1 фоизи транспорт ва алоКага, 9,5 фоизи савдо ва умумий овКатланишга, 19,2 фоизи бошКа хизматлар улушига тўғри келди. Бу эса Республикамиз ҳукуматининг кейинги йилларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун олиб бораётган комплекс тадбирлари /индивидуал меҳнат фаолияти, кооперация, ижара пудрати, ер, мулк, тадбиркорлик, солиКлар тўғрисидаги Конунлар натижасидир.
Хўжалик юритишнинг янги шакли ва усулларининг аҳолига хизмат кўрсатиш, КишлоК хўжалиги маҳсулотларини, турли чиКиндиларни Кайта ишлаш усулларининг иқтисодиётимизга кириб келишининг объектив сабаби меҳнаткашларни товар ва хизматлар билан таъминлаш соҳаларини ривожлантиришдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида меҳнат фаолиятининг муҳим томони бўлган уй хўжалиги имкониятларидан фойдаланиш /касаначилик, ҳунармандчилик, нонвойлик, уй богча ва яслилари очиш, репетиторлик, Кўшимча дарс ўтиш/ ички имкониятлардан фойдаланишнинг муносиб йўлларидан бири ҳисобланади, чунки бу усул Кўшимча бинолар Курилишини талаб Килмайди ва маблагни тежашга имкон беради ва шу билан бирга хизматлар турини ва миКдорини купайтиради.
Маълумки, бизда иш ваКтининг анчагина Кисми уй-рўзгор ишига тўғри келмоКда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига Караганда, мамлакат аҳолиси уй-рўзгор ишларига йилига сарфлаган ваКт ижтимоий ишлаб чиқаришга сарфланган иш ваКтига Караганда кўпроК экан. Бунинг устига уй-рўзгор ишлари талайгина Кувватни талаб Килади. Ушбу ва шунга ўхшаш бошКа мисоллар маиший хизматлар кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш, уй-рўзгор ишларини механизациялаш имконини берадиган машина ва асбоб – ускуналарни кўплаб ишлаб чиқаришни талаб этади. Эҳтиёжлар тури Канча кўп бўлса шунга биноан ишлаб чиқаришнинг тармоК ва соҳалари ҳам кенгайиб боради. Уларни ўрганиш осон бўлиши учун ишлаб чиқариш икки катта соҳага: моддий ва номоддий ишлаб чиқаришларга бўлинади.
Моддий ишлаб чиқариш соҳасида зарурий моддий неъматлар яратилади, номоддий соҳада эса турли хил маънавий неъматлар яратилади ва хизматлар кўрсатилади. Бу икки соҳа бир-бири билан чамбарчас богланган ҳолда ривожланади ва бир-бирига таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш жараёни икки томонлама таҳлил қилиб ўрганилганда уни тўғри тушуниш мумкин бўлади. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнидан чиККан ишлаб чиқариш воситалари Киймати кўпаймаган ҳолда ўзи Канча бўлса шу миКдорда аниК меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар Кийматига ўтказилади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида Катнашаётган айрим табиий кучлар Кийматга эга эмас, шунинг учун улар истеъмол Кийматини ҳосил Килишда омил сифатида Катнашса ҳам, лекин Кийматнинг ташкил топишида Катнашмайди. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиати унинг натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.



Download 372.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling