Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

 
 
7.2.Инфляцияга қарши кураш ва пулнинг барқарорлигини таъминлаш 
йўллари. “Инфляция” тушунчасининг мазмуни.
Жахоннинг иқтисодиёти ривожланган мамлакатларида инфляцияга қарши кураш 
олиб боришда жуда катта назарий ва амалий тажриба тўпланган. Инфляцияни 
бутунлай йўқотиш имконияти йўқ. Чунки уни юзага чиқишига сабаб бўлган 
омилларни (ички ва ташқи, пуллик ва пулсиз) тўлиқ йўқотиш мумкин эмас. Шунинг 
учун ҳозирги даврда энг асосий мақсад инфляциянинг бутунлай йўқотиш эмас, балки 
уни бошқарувчан қилиш ва унинг салбий иқтисодий – ижтимоий оқибатларини 
заифлаштириш ҳисобланади.
Дунёнинг турли мамлакатларида хукумат томонидан мавжуд иқтисодий-
ижтимоий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда инфляцияга қарши турли 
антиинфляцион сиёсатни ишлаб чиқарадилар ва уни амалга оширадилар. Давлат 
томонидан антиинфляцион сиёсатни олиб боришда турли чора-тадбирлар 
ҳисобланган бюджет, ижтимоий, солиқ, баҳо, кредит-молия, саноат-инвестиция, 
ташқи иқтисодий ва эмиссияни амалга оширадилар. 
Бюджет сиёсати – бу давлатнинг асосий иқтисодий сиёсати ҳисобланади ва 
унинг асосий мақсади мамлакатнинг аниқ белгиланган муддат мобайнида ижтимоий-
иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ва амалга 
оширилади. Бюджет сиёсати ёрдамида солиқлар ва йиғимлар ассоида йиғилган давлат 
молия ресурсларини умуммиллий вазифаларини бажариш учун қайта тақсимланиши 
амалга оширилади. Бюджет сиёсатининг асосий таркибий қисми бўлиб ижтимоий 
сиёсат ҳисобланади. Чунки мамлакатдаги ижтимоий тадбирларни молиялаштириш 
асосан давлат бюджети томонидан амалга оширилади. 
Солиқ сиёсати – бу давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини 
бажариши учун зарур молия маблағларини йиғиш учун хўжалик юритувчи 
субъектлар ва мамлакат аҳолисидан солиқлар, тўловлар хамда мажбурий 


ажратмаларни белгилаш, уларни ундириш юзасидан қонун асосида белгиланган 
тизимдир.
Баҳо сиёсати – бу маҳсулотлар, хизматлар ва тўловга қобилиятли талаб 
ўртасидаги мутаносибликга эришиш ҳамда уни тартибга солиб туриш билан боғлиқ 
сиёсатдир. 
Кредит-молия сиёсати – бу Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш 
ставкаси, мажбурий заҳиралар меъёри ва очиқ бозордаги операциялар орқали 
мамлакат банк-кредит тизимини бошқариш ҳамда тартибга солиб туришдан иборат. 
Саноат-инвестиция сиёсати – бу ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини таъминловчи 
мамлакат саноат-технологик қудратини ривожлантиришга қаратилган сиёсатдан 
иборат. 
Ташқи иқтисодий фаолият сиёсати – бу давлат томонидан хорижий мамлакатлар 
бўлиб ташқи иқтисодий фаолиятни бож-тариф дастаклари ёрдамида тартибга солиб 
туришдан иборатдир.
Эмиссия сиёсати – бу Марказий банк томонидан миллий иқтисодиётнинг 
ҳолатига асосан муомалага қоғоз пул чиқариш, уларнинг айланишини тартибга солиш 
ва муомаладаги ортиқча пулларни айланмадан чиқариб туришдан иборат сиёсатдир. 
Дунёнинг ҳар бир мамлакатидан хукумат томонидан антиинфляцион сиёсати 
мавжуд инфляцияни тартибга солишга ҳамда уни ўсиш суръатларини пасайтиришга 
қаратилган бўлиши лозим. Бундай сиёсатни олиб боришда асосан икки шакллардан 
фойдаланилади: 
1) Пул ислоҳотларини амалга ошириш
2) Инфляцион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш; 
Пул ислоҳотлари – бу мамлакатдаги пул муомаласини тартибга солиш ва 
кучайтириш мақсадида давлат томонидан мавжуд пул тизимини тўлиқ ёки қисман 
ўзгартиришларини амалга оширишдир. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланган 
ҳолати, пулларнинг таъминланганлиги даражасига асосан пул ислоҳотларининг 
ревальвация, девальвация ва деноминация усулларидан фойдаланилади. Иқтисодиёти 
ривожланган давлатлардан Германия Федератив Республикаси, Исроил ва
бошқаларда ревальвация усулидан фойдаланилди. Ревальвация ўз моҳиятига асосан 
миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан курсини кўтариб қўйишдан 
иборат. Пул ислоҳотининг иккинчи усули бўлиб девальвация ҳисобланади. 
Девальвация ўз моҳиятига асосан миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан 
тушириб қўйишдан иборат. Девальвация усулидан асосан иқтисодиёти бозор 
муносабатларига ўтаётган мамлакатларда кенг фойдаланилади. Пул ислоҳотининг 
учинчи усули бўлиб деноминация ҳисобланади. Деноминация ўз моҳиятига асосан 
миллий пул бирлигидаги ортиқча нолларни олиб ташлаб муомалага янги пулларни 
чиқаришдан иборат. Деноминация усулида Россия (3 дона нолни олиб ташлади) ва 
Турция (лирадан 6 дона нолни олиб ташлади) хукуматлари фойдаланишди. 
Инфляцион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш ўз моҳиятига 
асосан мамлакатда маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатиладиган хизматларга 
бўлган нарх-наволарни ўсиб боришини чеклаш ва пул тизимини барқарорлаштириш 
масадида давлат томонидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Ушбу 
чора-тадбирлар икки йўналишда олиб борилади: 
1) Деинфляцион сиёсат. Ушбу сиёсат мамлакатда пулга бўлган талабни пул-
кредит ва молия механизмлари ёрдамида тартибга солиб турилади. Деинфляцион 
сиёсат давлат харажатларини қисқартриш, кредитлар учун фоиз ставкаларини 
ошириш, солиқ юкини кучайтириш (солиқлар сони ва уларни фоиз ставкаларини 


кўтариш) ва пул массасини чеклашни ўз ичига олади. Шуни таъкидлаш лозимки, 
деинфляцион сиёсат мамлакатдаги иқтисодий ўсишни секинлашувига сабаб бўлади; 
2) Даромадлар сиёсати. Ушбу сиёсат олиб боришда давлат томонидан 
маҳсулотлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишларга бўлган нарх-наво ва иш 
ҳақи устидан бирданига назорат этилади ҳамда уларни ўсишини маълум чегараси 
ўрнатилади ёки бутунлай «музлатиб» қўйилади. Даромадлар сиёсати ўз моҳмиятига 
кўра қатъий сиёсат ҳисобланади ва у аҳоли ўртасида норозиликни келиб чиқариши 
мумкин. Лекин инфляция билан курашишда айрим мамлакатларда даромадлар 
сиёсатидан фойдаланилади.
3) Хулоса килиб айтганда, ижтимоий ишлаб чикариш ривожланишида юзага 
келувчи диспропорциялар сабабли товарлар ва хизматлар бахосининг умумий ёки 
тухтовсиз усиши ва натижада пул муомаласи конуникинг бузилиши окибатда пул 
бирилигининг кддрсизланишига инфляция деб айтилади. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling