Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим


Download 6.2 Mb.
bet6/10
Sana02.12.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1780235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
РХваА дан курс иши учун усл курсатма

2.3. Газ ҳимояси
ГАЗ ҳимояси қуввати 6300 кВ,А ва ундан ортиқ трансформаторларда ўрнатилади. Максимал ток ҳимоясининг ҳаяллаш вақти t=1с ва ундан катта бўлган қуввати 1÷4МВА ли трансформаторларда ҳам газ ҳимояси ўрнатилади. Ҳар қандай қувватли цех ичидаги трансформаторларда агар газ релесини ўрнатиш имконияти бўлса газ ҳимояси бўллоиҳаси шарт.
Газ ҳимояси ҳисобланмайди, фақат газ релеси танланади ва газ ҳимоясининг схемаси тузилади. Газ релеси сифатида қуйидаги релелардан бирини танлаш мумкин: АЕС-Union фирмасининг релеси; BF 80/Q; URF 25/10 ва бошқа газ релелар.


2.4. Нормал бўлмаган режимлар ва улардан трансформаторларни ҳимоя қилиш
Максимал ток ҳимояси (МТҲ). МТҲ икки чулғамли трансформаторларнинг юқори кучланиш томонига ўрнатилади, ҳаяллаш вақтига эга ва резерв ҳимоя бўлиб ҳисобланади.
МТҲ нинг ишга тушиш токи
Iҳ.и= к3 кўи Iи.м.махқ
бу ерда, Iи.м.мах – максимал ишчи ток, агар иккита тансформатор ишлаётган бўлса бири ремонтга чиққанда умумий юклама иккинчисига тушлоиҳаси ҳисобга олинлоиҳаси керак, кўи – умумий юкламанинг ўз ишга тушиш коэффициенти, агар трансформаторга уланган электродвигателларнинг қуввати маълум бўлмаса кўи = 2÷3 олинади, агар маълум бўлса кўи қуйидагича ҳисобланади:
1. Ҳимоя қилинаётган трансформаторга уланган двигателларнинг ишга тушиш токларининг йиғиндиси топилади.
Iпс = Iп.дв + Iп.нгю Рдв/(1,73 Uдв.номcos φ)+п.н.Sнт/(Uнт 1,73)
бу ерда Iп.дв двигателлар юргизиш токларининг йиғиндиси; Iп.нг – умумлашган юклама таркибидаги двигателларнинг юргизиш токларининг йиғиндиси; кю – двигател юргизиш токининг номинал номинал токига нисбати (справочникдан ҳар қайси двигател учун алоҳида олинади); Рдв – двигателнинг актив қуввати; ку.ю –умумлашган юклама таркибидаги электродвигателлар юргизиш токларининг юкламанинг умумий номинал токига нисбати, ку.ю=2÷3 олинади; Sнг=юкламанинг қуввати; cosφ­ двигателлар учун справочникдан олинади.
2. Электродвигателларнинг тўхтаб турган ҳолатдаги эквивалент қаршилиги

3. хдв трансформаторнинг МТҲ ўрнатиладиган томонига келтирилади.
х1двдвU22/U21
4.Трансформаторнинг МТҲ ўрнатиладиган томонига келтирилган қаршилиги

5. Электродвигателларнинг юргизиш (ўз ишга тушиш) юкларнинг йеғиндиси
Iю=U2/(1,73(х1двТ))
6. Электродвгителларнинг юргизиш (ўз ишга тушиш) коэффициенти
Kўи=IюU2/((Iнг+Iдв.ном)U1)
бу ерда Iнгюкламанинг номинал токи; Iдв.ном – двигателларнинг номинал токларининг йиғиндиси.
Ҳимоянинг ишга тушиш токи Iҳи топилгандан кейин реленинг ишга тушиш токи Iр.и – аниқланади.
Iр.исх Iҳи1­
бу ерда к1 – ток трансформаторнинг трансформация коэффиценти; ксх схема коэффициенти, Iри – га асосан ток релеси танланади.
Iр.исх Iҳи/K1.
бу ерда к1 – ток трансформаторнинг тарнсформация коэффициенти; ксх схема коэффициенти, Iри – га асосан ток релеси танланади.
Ҳимоянинг ҳаяллаш вақти
tx = tT = tи.мах + Δt
бу ерда tп.мах – трансформатордан кейин ўрнатилган қисқа туташувдан ҳимояларнинг энг катта хаяллаш вақти; Δt – танлаш поғонаси; tT – нинг қийматига асосан вақт релеси танланади.
Ҳимоянинг сезгирлик коэффиценти
кс = Iк.min/Iҳ.и
бу ерда Iк.min – энг кичкина қисқа туташув токи. Бу токни трансформаторнинг паст кучланишли чулғами томонидан минимал, режимда икки фазали қисқа туташув бўлганда юқори кучланиш томонидан ўтадиган токка деб олиш мумкин.
Электр қурилмаларини бажариш қоидаларига асосан кс≥1,3 бўллоиҳаси керак. Агар кс≥1,3 бўлса бошқа сезгирроқ ҳимоя, масалан минимал кучланиш релеси ёрдамига ишга тушириладиган МТҲ қўлланиллоиҳаси керак.
Минимал кучланиш релеси ёрдамида ишга тушириладиган МТҲ қуйидагича ҳисобланади.
Ҳимоянинг ишга тушиш токи
Iҳи3Iномқ
бу ерда К3=1,1; Iном – трансформаторнинг номинал токи; Кқ =0,8 – кучланиш релесининг қайтиш коэффициенти.
Ток релесининг ишга тушиш токи
Iр.и. = ксх IхиU
Ҳимоянинг ишга тушиш кучланиши
Uҳи =Uиш.mиn/ к3 кқ
бу ерда Uиш.mиnишчи минимал кучланиш, номинал кучланишдан 5÷10% камроф қилиб олинади; к3 = 1,1÷1,2; кқ = 1,5 – минимал кучланиш релеси учунқайтиш коэффиценти.
Кучланиш релесининг ишга тушиш кучланиши
Uри = UҳиU
бу ерда кU – кучланиш тарнсформаторнинг трансформация коэффиценти.
Uри – га асосан спарвочникдан минимал кучланиш релеси танланади.
Ҳимоянинг ҳаяллаш вақти
tT = tи.мах+Δt,
бу ерда tи.мах – трансформатордан кейин ўрнатилган қисқа туташувдан ҳимояларнинг энг катта хаяллаш вақти; Δt – танлаш попғонаси, tT – нинг қийматига асосан вақт релеси танланади.



Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling