Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим
Download 6.2 Mb.
|
РХваА дан курс иши учун усл курсатма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади
Курс ишини бажаришдан асосий мақсад: релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг таркибий қисми тўғрисида маълумотларга эга бўлиш, уларни ишлатиш буйича кўникмалар ҳосил қилишдир.Ушбу фандан курс ишини бажарган талабалар релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика қурилмаларининг таркибий қисмларини электр таъминоти тизимларида қўллаш, уларни уланиш схемаларини қуриш, схемалардаги ўрнатма қийматларини ҳисоблаш учун зарур билими ва кўникмаларга эга бўлишлари керак. Релели ҳимоя, автоматика ва телемеханика мосламаларининг вазифалари, уларнинг таркибий қисмлари ва функционал қисмлари билан танишиш, ҳимоя қурилмаларига қуйиладиган асосий талабларни ва ишлаш принципларини билишдан иборат. ЭТТнинг РҲ ва А фанидан курс ишининг мақсади РҲ ва А қурилмаларини ҳисоблаш ва параметрларини танлашга доир техникавий масалаларни мустақил ечиш ва лоиҳаларни бажариш бўйича кўникмаларга эга бўлишга ёрдам беришдан иборат.
Реле ҳимоясининг асосий элементи бўлиб махсус аппарат реле ҳисобланади. Айрим ҳолларда узгич ва ҳимоя битта ҳимоя ва коммутация қурилмасида бирлаштирилган бўлади, масалан эрувчан сақлагич кўринишида. Нейтрали ердан изоляцияланган ёки ёй сўндирувчи реактор орқали ерга уланган электр тармоқларида бир фазали ерга туташув қисқа туташув бўлиб ҳисобланмайди, яoни катта токларнинг ҳосил бўлиши билан боьлиқ бўлмайди. Фазалар орасидаги кучланиш ўзгармайди ва электр таъминоти тизимининг иши бузилмайди. Лекин бундай режимни нормал деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки шикастланмаган фазаларнинг ерга нисбатан кучланиши ортади ва бир фазали ерга туташувнинг кўп фазали қисқа туташувга ўтиш хавфи юзага келади. Шу сабабли бир фазали ерга туташув маoлум вақт давомида бартараф қилиниши зарур. Ерга туташувдан реле ҳимояси асосан сигналга ишлайди. Фақат айрим ҳолларда, масалан, катта қувватли генераторларда ёки тоь-кон саноати электр таъминоти тизимларида сигналга эмас балки узишга ишлайдиган қилиб бажарилади. Курс иши қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Электр таъминоти системаси элементларининг автоматикаси ва реле ҳимоясини ҳисоблашда фойдаланиладиган асосий ифодалар; Автоматика ва реле ҳимояси учун қисқа туташув токларини ҳисоблаш дастурини тузиш; Электр таъминоти системаси элементларининг автоматикаси ва реле дастурини тузиш; Тузилган дастурлардан фойдаланиш намунаси. Курс иши 1÷4 – расмларда кўрсатилган электр таъминотининг схемасига асосан бажарилади. Реле ҳимояси ва автоматика истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ва тежамкорлилигини орттириш учун хизмат қилади. Курс ишида нормал ва қисқа туташув режимларининг параметрларига қараб ЭБҚ (электр қурилмаларини бажариш қоидалари) талабларини ҳисобга олган ҳолда реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари танланади ҳамда уларнинг ишга тушиш параметрлари, сезгирлиги ва танлаш хусусиятлари аниқланади. Реле ҳимояси ва автоматиканинг бажариладиган ҳамма схемалари стандартлар талабларига жавоб берлоиҳаси керак. Курс иши учун топшириқлар (1.1÷1.4 жадваллар) вариантларини ўз ичига олган. Талабалар вариант рақамини уч кўрсаткичга асосан танлайдилар: фамилянинг биринчи ҳарфи, синов дафтарчасининг охирги ва охиридан олдинги рақами. Бажариллоиҳаси керак бўлган ишнинг ҳажми 1.5 жадвалда кўрсатилган (+ - бажарилсин). Бажариладиган курс ишининг ҳажми 25-30 бет тушунтириш хати ва реле ҳимояси ҳамда автоматиканинг чизмаларини ўз ичига олади ва намойиш этиш варағининг чизмаси бўлади. Тушунтириш хати титул варағи билан бошланади. Титул варағидан кейин мундарижа ва топшириқлар учун бошланғич кўрсаткичлар келтирилади. Курс иши қуйидаги тартибда бажарилади. Электр таъминоти системасининг (1.1÷1.4 расмлар) элементлари учун электр қурилмаларини бажариш қоидалари ва 4.6 жадвалдан фойдаланиб қўлланиладиган реле ҳимоялари ва автоматиканинг рўйҳати тузилади. Танланган реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари электр таъминотининг бир чизиқли чизмасида шартли белгилар ёрдамида кўрсатилади. Электр таъминоти системасининг 5-жадвалда кўрсатилган (“+” - бажарилади) элементлари учун уларнинг техник кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда: реле ҳимояларининг тўла принципиал чизмалари танланади ва чизилади; ток ва дифференциал релеларнинг ўрнатмалари ҳисобланади; ҳимояларнинг сезгирлиги аниқланади; максимал ток ҳимояларининг (МТҲ) ҳаяллаш вақтлари топилади; ҳамма ҳисоблар тугуллангандан кейин ток ҳимояларининг селективлик ҳаритаси қурилади [8]. Қўлланиладиган автоматика қурилмаларидан бирининг чизмаси бажарилади ва ишга тушиш ўрнатмалари ҳисобланади, вазифалари ҳамда ишлаш принципи қисқача тушинтирилади. Курс ишни бажаришда [2,7.9,10] адабиётларда кўрсатилган реле ҳимояси ва автоматиканинг типик чизмалари ва ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ток отческалари, дифференциал ҳимояларининг сезгирлигини аниқлаш учун к2...к4 нуқталардаги икки ва уч фазали қисқа туташув токлари ҳисобланади. Бунинг учун нормал режимда секция виключателлари узулганлиги ҳамда БППнинг таъминлаш линиялари алоҳида ишлаётганлиги ҳисобга олиниб алмаштириш чизмаси тузилади. Ток трансформаторларининг номинал токи ҳимояланаётган элементнинг номинал токидан 1,5÷2,0 марта катта олинади. Ток ҳимояларининг (МТҲ-ТО) селективлик картасини қуришда 0,4/0,69/ кВ дан бошлаб 35/220 кВ гача системанинг кетма-кет элементларининг вақт-ток характеристикалари бир-бирига мосланади. Цех трансформаторларининг МТҲ ларининг ҳаяллаш вақтини танлашда 0,4÷0,69 кВ ли автоматларнинг ишлаш вақти ta = 0,25÷0,4 с лиги ва ҳаяллаш вақтининг поғонаси Δt = 0,5÷0,7 с лиги ҳисобга олинади. Кремнийли ўзгартирувчи подстанцияларнинг (КЎП) трансформаторларини, электр ёй печларини, цех трансформаторларини ва электр двигателарни таъминлаш учун кабелларнинг узунлиги 200÷500 м олинади. Конденсатор қурилмалари қувват коэффициентини кўтариш ва кучланишни маҳаллий ўзгартириш учун ишлатилади. Улар кучланишни ўзгартириш қурилмасига эга бўлади. Конденсатор қурилмаларида асосий шикастланиш тури икки фазали қисқа туташувга олиб келувчи конденсаторлар изоляциясининг ишдан чиқишидир. Нормал бўлмаган режимларга юқори гармоникалар таъсирида конденсаторларнинг ўта юкланиш кучланишнинг ортиб кетиши ва ерга туташув киради. 1. Қисқа туташувдан ҳимоя. Кучланиш 1 кВт гача бўлган электр тармоқларида эрувчан сақлагичлар ёки автоматик виключателлар ёрдамида бажарилади. Кучланиш 1 кВт дан юқори электр тармоқларида конденсатор қурилмалари қисқа туташувдан эрувчан сақлагичлар ёки икки фазали ток отсечкаси ёрдамида ҳимоя қилинади. Электр – ёй печлари қисқа туташувга яқин бўлган режимда ишлайди. Улар электр тармоьига тўьридан-тўьри уланмайди, балки мослаштирувчи электр ёй-печи тарнсформатори орқали улунади. Бундай тарнсформаторларнинг қуввати катта бўлишига қарамасдан бажариш қийин бўлганлиги сабабли дифференциал ҳимоя қўлланилмайди. Электр-ёй печлари трансформаторлари учун қуйидаги ҳимоялар қўлланилади: ток отсечкаси; ўта юкланишдан ҳимоя (паст кучланиш томонида); газ ҳимояси. Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling