Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим
Электр двигателларни ўта юкланиш ҳимоялаш ҳисоби
Download 6.2 Mb.
|
РХваА дан курс иши учун усл курсатма
2.7.2. Электр двигателларни ўта юкланиш ҳимоялаш ҳисоби
Ўта юкланиш ҳимоя фақат технологик жараёнда ўта юкланиш эҳтимоли бўлган электр двигателларга ўрнатилади ва у асосан сигналга ишлайди. Агар ўта юкланишни бошқа йўллар билан бартараф қилишнинг имконияти бўлмаса ўта юкланиш ҳимоя электр двигателни тармоқдан узишга ишлайдиган қилиб бажариллоиҳаси ҳам мумкин. Ўта юкланиш ҳимоя ток релесининг ишга тушиш токи қуйидагича аниқланади: Iр.и≥ к3 Iдв.ном /(кқ к1), бу ерда к3=(1,1÷1,2) – заҳира коэффициенти, кқ=0,8 – ток релесининг қайтиш коэффициенти, к1-ток трансформаторнинг трансформация коэффициенти. Агар ток трансформатори ишлатилмаган бўлса к1=1 деб олинади. Ўта юкланиш ҳимоя электр двигател ишга тушаётган вақтда ишламаслиги керак. Шунинг учун унинг ҳаяллаш вақти 10÷20 секунд олинади, яъни ҳимоянинг ҳаяллаш вақти двигателнинг ишга тушиш вақтидан катта бўллоиҳаси керак. РТ-80 индукцион ток релеси ёрдамида двигателнинг реле ҳимоясини бажарилса, юқоридаги иккала ҳимоя учун фақатгина битта РТ-80 релесидан фойдаланиш мумкин. РТ-80 реле индукцион элементи қисқа туташувлардан ҳимоя учун хизмат қилади ва унинг ишга тушиш токи қуйидагича ҳисобланади: Iр.ин= ксх к3 Iдв.ном /(кқ к1) бу ерда к3 =1,2 – заҳира коэффициенти, кқ=0,8 – ток релесининг қайтиш коэффициенти, к1-ток трансформаторининг трансформация коэффициенти. РТ-реле электромагнит элементидан ўта юкланишлардан ҳимояни бажариш учун фойдаланилади ва унинг ишга тушиш токи: Iр.эл= ксх к3 Iию /к1) бу ерда кс.х – схема коэффициенти; к3=1,4-заҳира коэффициенти; Iю – двигателнинг юргизиш токи. Iр.эл ва Iр.ин токларнинг нисбати nнис=Iр.эл/Iр.ин ҳисобланади. Ҳаяллаш вақти ҳам РТ-80 реле ёрдамида қўйилади. Агар ўта юкланиш вақтида двигателни узиш керак бўлса РТ-82 ёки узиш керак бўлмаса РТ-84 реледан фойдаланилади. РТ-84 реледа икки жуфт конакт бўлиб, уларнинг бири қисқа туташув вақтида электр двигателни манбадан узиш учун (реленинг электромагнит элементи ишлаганда уланади), иккинчиси эса ўта юкланиш тўғрисида сигнал бериш учун (реленинг индукцион элементи ишлаганда уланади) ишлатилади. Иловалар 1. Юклама борлигида кучланиши ростланадиган уч фазали трансформаторларнинг техник кўрсаткичлари И.1-жадвал
ЭСЛАТМА: ТРДН типидаги қуввати 25 МВА ва ундан ортиқ бўлган трансформаторларнинг паст кучланиш чулғами парчаланган / иккита бир хил қисмдан иборат / бўлади. Трансформаторлар РПНларининг ростлаш чегаралари қуйидагича: а/ 35 кВ ли Sтр.ном =6,3 МВА учун 6х 1,5 % Sтр.ном = 10 ÷ 16 МВА учун 8х 1,5 б/ 110 кВ ли тарнсформаторлар учун 9х 1,78% 2. 6-10/0, 69-0,4 кВ ли цех трансформаторларнинг техник кўрсаткичлари И.2 жадвал
Кучланиши 6 ва 10 кВ ли асинхрон ва синхрон двигателларнинг техник кўрсаткичлари И.3-жадвал
4. Электр-ёй печлари трансформаторларининг техник кўрсаткичлари И.4-жадвал
ЭСЛАТМА: электр-ёй печларининг трансформаторлари чулғамларининг уланиш чизмаси учбурчак (юлдуз) – учбурчак бўлади. 4А серияли қисқа туташган роторли кучланиши 380/660 Вли асинхрон двигателларнинг техник кўрсаткичлари И.5-жадвал
Download 6.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling