-расм. Кучланиши 1000Вдан юқори электр двигателлар реле ҳимоясининг ўзгарувчи оператив токли схемаси
2.7. Кучланиш 1000 В гача бўлган электр двигателларнинг
реле ҳимояси
Қўлланиладиган ҳимоялар
Кучланиш 1000Вгача бўлган электродвигателларда асосан қуйидаги ҳимоялар қўлланилади:
қисқа туташувдан ҳимоя;
ўта юкланишдан ҳимоя;
фаза узиллоиҳасидан ҳимоя;
кучланиш пасайлоиҳасидан ҳимоя.
2.7.1. Қисқа туташувдан ҳимоялаш элементлари ва аппаратларини танлаш ҳисоби
Қисқа туташувдан ҳимоя сақлагичлар ёки максимал ток релелари ёрдамида бажариллоиҳаси мумкин.
а/ сақлагичлар ёрдамида ҳимояни бажариш учун сақлагич ва унинг эрувчан қуймаси танланади.
Сақлагич қуйиаги шартларга асосан танланади.
Uсақ.ном = Uдв.ном
Iсақ.ном≥Iиш.ном = Iдв.ном
Iсақ.уз >Iк.max
бу ерда Iсақ.уз – сақлагичнинг узиш токи.
Сақлагичнинг эрувчан қуймасини танлаш шартлари қуйидагилар:
1) Iэ.қ.ном ≥ к3Iиш.max
бу ерда к3 =1,1÷1,25; Iиш.max = Iдв.ном; Iэ.қ.ном – эрувчан қуйиманинг номинал токи.
2) Iэ.қ.ном ≥ Iў.ю / кў.ю
бу ерда Iў.ю – двигателнинг ўта юкланиш токи; Iў.юни двигателнинг юргизиш токига тенг деб олиш мумкин Iў.ю = Iю; - ўта юкланиш токларидан четлаштириш коэффициенти, кў.ю =1,5÷2,5 олинади.
3) Iэ.қ.ном≥Iқ.min /(10÷15) бу ерда Iқ.min. – электродвигател уланган шинадаги минимал қисқа туташув токи.
б) максимал ток релеси ёрдамида қисқа туташувдан ҳимоя
Ҳимоя ток отсечкаси кўринлоиҳасида бажарилади.
Ток релесининг ишлаш токи
Iр.и. = (,3÷1,5)Iю=(1,3÷1,5)кюIдв.ном
бу ерда Iю-двигателнинг юргазиш токи; кю- двигатель юргазиш токиниг номинал токка нисбати.
Агар Iр.и. ток катта бўлганлиги сабабли ток релесини танлаш иложи бўлмаса ток трансформатори ўрнатилади ва у орқали ток релеси уланади.
Ток трансформаторининг ҳисобий трансформация коэффициенти
к1.ҳис = Iдв.ном/5.
Справочникдан ток трансформаторининг трансформация коэффициенти к1 нинг к1.ҳис га қараганда 1,5÷2 марта каттароқ қиймати танланади.
Ток релеси ток трансформатори орқали уланганлиги сабабли ҳимоянинг ишлаш токи ва реленинг ишлаш токи аниқланади
Iҳ.и = (1,3÷1,5)Iю,
Iр.и= ксх Iх.и /ки,
бу ерда ксх-схема коэффициенти. Ток трансформаторлари юлдуз ёки тўла бўлмаган юлдуз схемаси бўйича уланган бўлса ксх=1 ёки ток релеси икки фаза тоуларининг фарқига уланган бўлса ксх = 1,73 олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |