Œзбекистон республикаси олий ва œрта


Download 0.53 Mb.
bet10/14
Sana03.06.2024
Hajmi0.53 Mb.
#1899255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)

5.5. Бино фасадини лойиҳалаш.
Фасадларнинг чизмаларида бино ташқи қиёфаси тасвирланади. Бу чизмалар орқали бино конструктив ва меъморчилик элементларининг жойланиши ва шакллари тўғрисида (дераза, эшиклар, балконлар, кириш қисмлари, ташқи эшик тепасидаги соябон, мўри ва шамоллатиш каналлари, тўсинлар, томдаги туйник ва ҳ.к.) фикр юритилади.
Лойиҳаланаётган бино қиёфаси унинг вазифасини ифода этиши, яхши мутаносибликда, оддий ва жиддий қонуниятли шаклдаги ечимида бўлиши зарур. Бинонинг меъморий маънодорлигига бино қисмлари ўлчамларини ва оралиқ нисбатларини, уларнинг муносабатларини дераза ўринлари ва оралиқлари маълум тартибда такрорланишларини, балконлар жойлаштирилишини ва унинг тўсиқларини тўғри танлаб эришилади.
Бино фасадини чизишда бино режалари ва қирқимлари чизмалари асос бўлиб хизмат қилади. Фасадни чизиш тартиби қуйидаги тартибда олиб борилади (5-илова).

  1. лойиҳа ўқлари ўтказилади ва бино умумий сиртқи кўриниши чизилади;

  2. дераза ва эшиклар ўринлари, балконлар, кўча эшик тепасидаги соябон плиталари, пештоқлар ва фасад бошқа элементлари чизилади.

  3. Деразалар ромлари, эшиклар, балкон тўсиқлари, томдаги мўри ва шамоллатиш каналлари, туйнуклар чизилади.

  4. Фасаднинг қирқимларга мослиги текширилиб чиқилади ва фасад босиб чизиб қўйилади.

Фасадда ўлчамлар қўйилмай, фақат бурчакларда лойиҳа ўқлари
кўрсатилиб қўйилади. Чизмадан чеккароққа чапда ёки ўнгда баландлик белгилари, ер сатҳи, цокол, дераза ўринлари пастки ва юқори қисмлари, пештоқ ва бино бошқа элементлари ёзиб қўйилади.
Фасад чизмаси чап ва ўнг четдаги лойиҳа ўқлари бўйича мос равишда номланади. Мисол: «1-5 ўқлар бўйича фасад», «5-1 ўқлар бўйича фасад».
Фасад чизмасидаги кўринадиган режалар йўғонлиги 0,4-0,6 мм яхлит чизиқлар билан босиб чизилади. Дераза ромлари ва эшик табақалари, деворларининг панел ва блокларга бўлиниши, қошлар, пештоқлар режаси йўғонлиги 2 марта кичик чизиқлар билан чизиб қўйилади.
Ер сирти чизиғи 1-1,5 мм йўғонликда чизилиб, фасаддан 20-30 мм чиқарилади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling