Œзбекистон республикаси олий ва œрта
Download 0.53 Mb.
|
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)
5.4. Қирқимни лойиҳалаш.
Қирқим бино қисмларининг конструкцияларини ва унинг баландлик ўлчовлари ҳақида тушунча беради. Ишчи чизмаларни ишлаб чиқиш босқичида бино конструктив қирқими бажарилиб, унда контруктив элементлар ва уларнинг ўзаро бирикиши кўрсатилади. Кесим текисликлари шундай жойлаштириладики, унга қирқимга дераза, эшик жойлари, конструктив жиҳатдан мураккаб бино қисмлари тасвирланади. Бўйлама қирқим текислиги бино ўртасида яқин ўтишгани маъқул. Қирқим чизиғи режада қаердан ўтказилишдан катъий назар тасвир томнинг устки қиррасига яқин жойдан кўрсатилади. Чунки, бунда том қурилмаси аниқ тасвирланади. Қирқимни ишлаб чиқишда қуйидагиларни аниқлаш керак: хона ва унинг элементларининг асосий вертикал ўлчамлари, яъни қават баландлиги, биринчи ва иккинчи қават поли сатҳи, дераза ости, дераза ва эшик ўринлари, қаватлараро ва том ёпма ва бошқаларининг баландликлари; ташқи ва ички деворлар, пойдеворлари конструкциялари, материали ва ўрнатилиш чуқурлиги, ҳамда пойдеворнинг девор ва биринчи қават поли билан бирикиш жойлари; пештоқ-қош қисмлари конструкцияси; ораёпмаларнинг деворга ўрнатилиши ва уларнинг шамоллатиш каналлари ва мўрилар билан туташиши; зинапоя қурилмалари, зинапоя майдончалари ва пешайвон зинаси сатҳлари; эшик ва дераза усти тепаданлари конструкциялари. Қирқим чизиш асосий деворлар лойиҳа ўкларини ўтказишдан бошланади. Деворлар ингичка чизиқлар билан режадаги деворларни лойиҳа ўқига боғлаш қоидасига риоя қилган ҳолда жойлаштирилади, сўнгра 1-қават полининг сатҳи белгиланганлигида (қиймат +0,000), цокол зинапояси баландлиги, ҳамда қаватлараро зинапоя майдончаси остида кириш эшигини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда хоналар ва қаватлараро ёпмаларнинг баландлиги белгиланади. Том ёпмада иссиқлик изоляцияси қатлами материали тасвирланади, унинг қалинлигини ҳисоблаб ёки 5-жадвалдан қабул қилиб олиш мумкин. Агарда том нишаби, ҳамда қирқимга тушадиган мўри ва шамоллатиш қувурлари чизилади. Чордак ораёпмадан деворни кўтарилиш баландлиги 400-500 мм қабул қилинади. Том нишаби сув ўтказмайдиган қатлам материалига мувофиқ равишда қабул қилинади (6-жадвал). Ташқи ва ички деворларда ва пардеворларда дераза ва эшик ўринлари тепадонлар билан тасвирланади, ҳамда кесим текисликларида жойлашган куринадиган эшик жойлари в абошқа элементлар белгилаб қўйилади. Сўнгра нол қийматдан пастда жойлашган бино қисмлари: девор атрофидаги тўшалма, пешайвон ва чиқиш майдончалари, қабул қилинган пойдевор чизиб қўйилади. Пойдевор таглигининг юзи эни конструктив қабул қилинади (0,8+1,2 м оралиғида). Тасмасимон пойдевор девори қалинлиги ва цокол қисми девор қалинлигидан 50 + 100 мм зиёд қабул қилинади. Турар-жой биносида цокол баландлигини 400-600 мм секцияли бинода эса 900-1050 мм (6-поғона баландлиги ва кириш майдончаси баландлиги) қабул қилиш мумкин. Пойдевор ўрнатилиши чуқурлиги ер музлаш чуқурлигидан кам бўлмаслиги керак ва ҚМҚ 2.01.01-94 орқали белгиланади. Девор атрофида тўшама эни 0,75 м дан кам бўлмаслиги, пештоқдан 20 см энлироқ бўлиши зарур. Қалинлиги цокол яқинида 150-200 мм, нишаблиги 3% га яқин. Ўлчам ва чиқариш чизиқлари ўтказилади, лойиҳа ўқлари учун айланалар ва баландлик (сатҳ) белгилари қўйиб чиқилади. Қирқмнинг ташқи томондан 12-15 мм масофада ўлчам чизиқлари (занжири) ўтказилади, унда дераза ўринлари ва улар орасидаги масофалар, цокол, ташқи эшик жойи ўлчамлари кўрсатилади. Ўлчам занжиридан 10-15 мм масофада ер сатҳи ва девор тепаси сатҳи қўйилади. Қирқим ичкари томонида эса қават эшик ва дераза жойлари баландлиги, ҳамда ва зинапоя майдончаси сатҳи баландлик қийматлари белгилаб қўйилади. Чордоқ ёпмада иссиқлик изоляцияси қатлами материали ва тавсия қилинадиган қалинлиги. 5-жадвал.
Том материали ва унинг нишаблиги (6 – жадвал).
Қирқимда пойдевор ости юзасидан 15-20 мм масофада битта ўлчам чизиғи ўтказилади в абу ерда пойдевор таглигининг ўлчами ва унинг лойиҳа ўқлари орасидаги ўлчамлар ёзиб қўйилади. Айрим кўп қатламли конструкциялар кўпинча қирқимда схематик равишда тасвирланади (чунки масштаб имкон бермайди). Бундай қирқимда тугун чизмаларига ҳавола қилинади ёки қатлам конструкцияси жойланиши тартибда чиқарилиб ёзиб қўйилади. Бу шартли белгилаш кесимлар ва қирқимларда буюмдарни кесувчи текисликка тегиб турган кесим юзаларини штрихлашдан иборат. Штрихлаш, яъни кесим юзаларини ингичка чизиқлар тўлдириб чиқиш чизманинг ўқилишини осонлаштирилиб, буюм ва конструкцияларнинг қандай материалдан ясалганлигини кўрсатади. Оғма ўзаро параллел штрих чизиқлари чизма рамкаси чизиқларига 45о бурча остида чизилади. Агар штрих чизиқлари йўналиши контур ёки ўқ чизиқлари йўналишига тўғри келиб қолса, штрихлаш 30о ёки 60о бурчак остида бажарилади. Штрих чизиқлари ўнг ва чап томонга оғдириб чизилиши мумкин, лекин битта деталга тегишли кесим юзаларининг барчаси бир томонга оғдириб штрихланган бўлиши лозим. Штрих чизиқлари орасидаги масофа мазкур деталнинг бир хил масштабда чизилган ҳамма кесим юзалари учун бир хил бўлади. Бу масофа кесим юзасининг катта-кичиклигига қараб 1 мм дан 10 мм гача олинади. Юқорида келтирилган дастлабки маълумотлар ва қўйилган талабларга биноан I-I қирқим алоҳида босқичларга чизилиши билан танишиб чиқамиз (4-илова). Вертикал кўтарувчи деворларнинг ўк чизиқлари ўтказилиб олинади. Ер сатҳи, биринчи ва иккинчи қаватнинг пол баландлиги белгиси, том ёпма, яъни полдан шифтгача баландлик чизиқлари ўтказилади. Девор ва пардевор қалинликлари чордоқ ёамаси қалинлиги ҳамда томнинг нишаби ясаб олинади. Дераза, эшик ўринлари, пойдеворлари чизилади. Керакли ўлчамлар қуйилиб, қирқимга тушган кўтарувчи деворлар, пойдевор контур чизиғи, грунт профили асосий туташиш чизиқлари йўғонлаштирилиб чиқилади. Режа ва қирқим чизилиши билан танишиб чиқилгандан кейин фасадни чизишга ўтилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling