Œзбекистон республикаси олий ва œрта


Тугунлар чизмаларини ишлаб чиқиш


Download 0.53 Mb.
bet11/14
Sana03.06.2024
Hajmi0.53 Mb.
#1899255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)

Тугунлар чизмаларини ишлаб чиқиш.

Асосий чизмаларнинг айрим қисмларини йирик масштабда аниқ ишлашга зарурият тутилса, тугун чизмалари бажарилади. Тугунларни конструкциялаш мос лойиҳа ўқларини аниқлашдан бошланади. Биринчидан тугунни аниқ ишлаб чиқиши таъминлайди ва иккинчидан унинг бинодаги жойланиш ҳолати аниқ бўлади.


Шу мақсадда тугунларда керакли координаталар (ўқлар ва баландлик қийматлари) тасвирланади. Тугунлар асосий чизма қайси проекцияда бўлса, шундай тасвирланади.
Тугунларда метриаллар шартли равишда белгиланади.


6. Курс ишини ва изоҳномани расмийлаштириш.
6.1. Курс ишини расмийлаштириш бўйича кўрсатмалар.

Курс иши таркибига кирувчи чизмалар «А-2» (594х420 мм) форматли стандарт ватман қоғозда қаламда график расмийлаштириш қонун-қоидаларига албатта риоя қилиниб, маълум масштабда ва шартли белгиларда чизиб бажарилади.


Варақда рамкага олинади. Чап томондан 20 мм,қолган учала томондан 5 мм варақ қирғогидан рамка қилинади. Асосий ёзув (штамп) варақ ўнг томони пастки бурчагига жойлаштирилади. Штамп узун томонида жойлаштирилиши тавсия қилинади. Штамп шакли, мазмуни ва ўлчами 6-иловада келтирилган.
Вараққа алоҳида чизмаларни жойлаштириш ва уларни тақсимлаш лойиҳачининг ўзига ҳавола. Шунга қарамасдан чизмаларни жой-жойига қуйидагича тақсимлаш тавсия қилинади.
Биринчи варақда – биринчи қават режаси ва фасад;
Иккинчи варақда – иккинчи қават режаси (масштаби 1:200) ва кўндаланг қирқим, девор бўйлаб конструктив қирқим.
Учинчи варақда – пойдевор, ораёпма, том ёпма, стропила ва том режаси ва ҳ.к.
Варақнинг бўш қолган жойларига темир-бетон, дурадгорчилик буюмларитаснифи, дераза жойлари ва тепадонлар рўйхати, тугунлар чизмалари жойлаштирилиши маъқул. (11 илова).
Варақларни тўлдиришда (чизиқли қоғозда) миллиметровкада бажарилган эскизлардан фойдаланиш зарур. Ҳаракат қилиш керакки, варақнинг 70% дан ортиқ юзаси чизмалар билан тўлдирилган бўлсин. Бино режаси варақда узун горизонтал томони бўйлаб, бўйлама жойлаштирилиши зарур. Қирқимлар, кесимлар ва тугунлардан пастга қабул қилинади.
Агарда қаватлар режаси бир-биридан кам ўзгаришга эга бўлса, у ҳолда битта қават режаси тўла чизилади ва иккинчи қават учун фақатгина ўзгариш бор жойларгина алоҳида тасвирланади. Алоҳида тасвирланган режада қуйидаги ёзув ёзиб қўйилади: «Қолганини – режа... га қаралсин» (тўла чизилган режа номи).
Таснифлар тўлдирилиши 7-иловада, тепадонлар, дераза ва эшиклар руйхати 8-иловада келтирилган. Варақда чизмаларни жойлаштиришда улар орасидаги масофа эътиборга олиниши керак. Рамка чизигидан чизма 35-45 мм масофада жойланиши чизмалар орасидаги масофа эса 30-40 мм ни ташкил қилиши лозим.
Чизмаларда бино тўғрисида тўла тушунча берадиган изоҳ ёзувлари кўрсатилади.
Сатҳлар қиймати (баландлик, чуқурлик шартли «Нол» қийматига нисбатан) метрда нуқтадан кейин учта қиймат ёзилиб қўйилади.
Фасадда, қирқимда шартли белгида, белги йўғонлигига 1-1,2 мм, узунлигига 2-4 мм килиб тасвирланади. Ҳосил бўлган бурчак 45о остида чизилади.
«Нол» қиймат ва юқори қийматлар ишораси кўрсатилмаган ҳолда (мисол «0,000», «3,600») тасвирланса, «нол» дан паст қийматлар минус ишораси киритилиб (мисол: «-0,450») тасвирланади.
Режада қийматларқўйиш зарурияти туғилса, улар учбурчак ичига ёки чизиқ чиқарилиб, тепа қисмига ёзиб қўйилади. Бу ҳолда «нол» қийматдан баланд ёки паст қийматлар «+» ёки «-« билан белгиланади.
Режада текисликлар нишаби стрелка билан тасвирланади ва зарурий ҳолларда нишаблилик қиймати кўрсатилади.
Нишаблилик оддий ўнли каср кўринишида кўрсатилиши ҳам мумкин. Чизмаларда нишаблиликни билдирувчи ўлчам сони олдида қуйидаги белгилар «<» ёки «>» қўйилиб, ўткир бурчак нишаблик томонга қаратилиб қўйилади.
Варақда тасвирлар номи тепасидан ёзиб қўйилади. Таснифлар, деразалар рўйхатлари ва бошқа жадвалларнинг номлари уларнинг устида ёзилади. Зарурият бўлганда, чизмаларда конструктив элементлар шартли белгилари маркаси қўлланиши ҳам мумкин. Улар шу элементлар номи бош ҳарфларидан иборат бўлиб, мос равишда тартиб сони қўшиб қўйилади, мисол: ЛМ –1, ЛП-1.
Чиқарилган элементлар (фасад фрагменти, режа ва тугунлар) куйидаги талаблар асосида амалга оширилади:

  1. маълум жойдаги тугунни бажаришда у жой фасадда, режа ёки ҳарфий белгиси ёзиб қўйилади;

  2. агарда тугун бошқа лойиҳа варақасига жойлаштирилса, у ҳолда чиқарилган чизиқ остига-қайси вараққа шу тугун жойлаштирилган бўлса, шу варақ рақами ёзилади;

  3. Тугун сифатида чиқарилган элемент тасвирида (тугун, фрагмент) қўша айланада унинг тартиб рақами (ички айлана йўғон, ташқиси нозик чизилади) ёзиб қўйилади:

Айланалар тугун сони ёзилган ҳолда тасвир устига ёки ундан ўнг
томонга жойлаштирилади.
Чизмадаги ёзувлар ва ўлчамлар аниқ, тушунарли ва чизма шрифтида бажарилиши шарт. Шрифтларнинг ўлчами (баландлиги) қуйидагича қабул қилинган: 2,5; 3,5; 5; 7; 10 ва 14 мм. Чизмаларда изоҳлар ва ўлчамларни ёзишда h-3,5 мм баландликка эга, асосий қатор шрифтлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Қурилиш чизмалари номини узун нозик меъморчилик шрифтлари h-14 мм ёзиш тавсия қилинади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling