Œзбекистон республикаси олий ва œрта
Download 0.53 Mb.
|
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Дастлабки маълумотлар, курс ишига қўйиладиган умумий талаблар.
1.1. Курс иши вазифаси.
Курс ишининг асосий мақсади лойиҳалаш кўникмаларини эгаллаш, лойиҳа материалларини график ифодалаш, изоҳнома тузиш, қабул қилинган ечимни техник иқтисодий жиҳатдан чуқурроқ баҳолашни ўрганишдир. Мустақил лойиҳалаш кўникмаларига техник адабиётлар, белгиланган меъёр ва қоида, йўриқ ҳужжатлари, мустақил ишлашда олинган билимни тажрибада қўллашда, яъни курс ишини бажаришда эришилади. Курс ишини мустақил бажариш талабаларининг назарий қисм бўйича билимларини чуқурлаштиришга ва мустаҳкамлашга интернет материалларини қўллашга имкон яратиб беради. 1.2. Дастлабки маълумотлар, курс ишига қўйиладиган умумий талаблар. Курс ишини бажариш учун дастлабки маълумотлар, яъни лойиҳага топшириқ ўқитувчи томонидан вариант тарзида берилади. Топшириқда лойиҳаланадиган турар-жой биносидаги квартира тури ёки жамоат биноси тури, юк кўтарувчи девор материали, пойдевор, том қурилмалари, қурилиш ҳудуди тўғрисида маълумотлар келтирилади. Бу маълумотлар талаба рейтинг дафтари рақамининг охирги икки сони орқали С. Матьязов, М. Махмудов, А. Ўраловлар тузган В-5580200 «Бино ва иншоотлар қурилиши» мутахассислиги бўйича «Архитектура» фанидан кам қаватли турар-жой ва жамоат биноларини майда ўлчамли элементлардан лойиҳалаш топшириқларига биноан қабул қилинади. Топшириқда тахминий режа схемаси, ҳам келтирилади. (1-илова). Режа схемаси қаватлар, қаватларда квартира ёки хоналарнинг жойлаштирилиши ва уларнинг тахминий ўлчамлари, тўғрисида умумий тушунчалар беради. Режани тўла ишлаб чиқиш, ўлчамларини меъёрлаштиришни талаба мустақил бажаради. Мос равишда фасад, қирқим меъморий ва конструктив ечими белгиланади. Топшириқ тарзида киритилмаган элемент ёки конструкциялар талаба томонидан мустақил қабул қилинади ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши маъқул. Режадаги ёки конструктив ўлчамларни белгилашда ва қабул қилишда ушбу кўрсатмада келтирилган махсус техник адабиётлардан, дарсликлар, қўлланмалар, меъёр ва қоидалар, каталоглар, стандартлар, типлаштирилган лойиҳа ва қисмлар альбомидан фойдаланган маъқул. Координациялаш ўқлари турини ягона модуль системасига мувофиқ танланади. Прогрессив маҳаллий пардозбоп материаллар ва завод шароитида тайёрланадиган меъморчилик буюмлари кенг қўламда қўлланилиши лозим. Лойиҳаланадиган турар-жой биносининг шаҳар қурилишида жойлашиши ҳолатини ошириш мақсадида секциялар ҳуч бўлмаганда «Чегараланган ориентация» ёки «Қисман чегараланган ориентация»да лойиҳалангани афзал. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling