Œзбекистон республикаси олий ва œрта
Download 0.53 Mb.
|
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чизмалар таркиби
- 2. Шартли белгилар ва улардан самарали фойдаланиш.
- НАЗАРИЙ ҚИСМ. Турар-жой бинолари.
1.3. Курс иши таркиби.
Талабалар томонидан бажариладиган курс иши таркиби: Чизмалар – сони 2-3 варақ А-2 форматда. Изоҳнома ҳажми 12-15 бет. Чизмалар таркиби: Қаватлар режалари (биринчи ва юқори қаватлардан бирининг), масштаб 1:100; Бино зинапоя бўйича қирқими, масштаб 1:50, 1:100; Бино бош фасади, масштаб 1:100; Пойдеворнинг жойлашув схемаси, масштаб 1:100. 1:200; Қаватлараро ва том ёпма жойлашуви схемаси, масштаб 1:100, 1:200; Том режаси, масштаб 1:200, (1:500). Стропил режаси, масштаб 1:100, 1:200. Конструктив бирикмалар 4-5 та масштаб 1:5, 1:10, 1:20; Изоҳнома: Кириш. Дастлабки маълумотлар. Функционал жараён. Бино ҳажмий-режавий ечими. Бино конструктив ечими. Ташқи ва ички пардозлаш. Лойиҳа техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Адабиётлар. 2. Шартли белгилар ва улардан самарали фойдаланиш. Қурилиш конструкциялари ва уларнинг унсурларини шартли график тасвирлари 21.501-93 Ўз.РСТ «Архитектура – қурилиш ишчи чизмаларини, тайёрлаш қоидалари»га биноан мажбурий амал қилинади. Шартли белгилар лойиҳалаш меҳнат сарфини камайтиради. Чизма ўқилишини осонлаштиради. Лойиҳачи ва лойиҳани ўрганувчи учун қулайликлар туғдиради, самарадорлик ошади. Қуйида шартли белгиларнинг айримлари тасвирланган (1-жадвал, 10 илова). НАЗАРИЙ ҚИСМ. Турар-жой бинолари. ҚМҚ 2.08.01-94 «Турар жой бинолари». Турар-жой биноларига бўлган умумий талаблар, уларнинг асосий элементларига қўйиладиган талаблар, инженерлик жиҳозлари меъёр ва қоидаларини ўз ичига олади. Умумий талабларда сиз санитар-гигиена талаблари, ёритилганлик ва инсоляция, қаватлар сони, ўтга чидамлилик даражаси, эвакуация йўллари, баландлиги 10 қават ва ундан ортиқ биноларга қўйиладиган қўшимча талаблар, одам яшамайдиган қаватлар, лифтлар, ахлат чиқариш қурилмалари тўғрисида маълумотларга эга бўласиз. Мисол учун бизнинг иқлимий шароитда қават баландлиги полдан полгача 3 м дан кўп бўлиши, полдан шифтгача 2,7 м дан кам бўлмаслиги керак. Квартираларнинг яшаш хоналари, ошхоналарида, ётоқхоналарнинг хоналарида ёруғлик тушадиган жойларнинг юзаси шу хоналар пол юзасининг + қисмидан кам бўлмаслиги керак. Хоналар табиий ёруғлик билан ёритилганда шамоллатиш учун фрамуга ёки форточка билан таъминланган бўлиши керак. Зинапоялар ҳамма қаватда ташқи деворга қуйилган дераза орқали ёритилиши керак. Балкон ва лоджияларни ойналаш умуман рухсат этилмайди. Бинога киришдаги хона полининг сатҳи тратуар сатҳидан камида 0,15 м баланд бўлиши керак. Турар-жой биноларининг асосий элементларига қўйиладиган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади: Яшаш биноларининг квартираларини уларга бир оилани жойлаштириш шартидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш керак: Квартира таркиби қуйидагилардан иборат: ошхона, даҳлиз, ваннахона, душхона, ҳожатхона, яшаш ва қўшимча хоналар, омборхона, ёзги хоналар (балкон, лоджия). Квартира тури, ўлчами, хоналари сони қуйидаги 2-жадвалга биноан қабул қилинади. Бир ёки икки хонали квартираларда бирлаштирилган санузеллар қилиш рухсат этилади. Ҳожатхона, ваннахона ва бирлаштирилган санузелларнинг эшиклари ташқарига очилиши керак. Квартираларда қўшимча хоналарнинг эни: даҳлиз – 1,4 м, ошхона – 1,9-2,3 м, квартира ичидаги йўлаклар – 0,9-1,1 м, ҳожатхона – 0,8 м (минимал бўйи – 1,2 м) дан кам бўлмаслиги керак. Яшаш хоналари эни – 2,4 м дан кам бўлмаслиги керак. Инженерлик жиҳозлари ўз ичига сув таъминоти ва канализация, иситиш, шамоллатиш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш, электротехника қурилмаларига бўлган меъёр ва қоидаларни белгилаб беради. Кўп квартирали яшаш биноларига киришда кодли қулф ўрнатилиши шарт. 2 – жадвал.
Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling