Œзбекистон республикаси олий ва œрта
Download 0.53 Mb.
|
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)
3.2. Жамоат бинолари.
ҚМҚ 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» умумий талаблар билан бир қаторда жамоат иморатларининг асосий биноларига бўлган талаблар, шунингдек инженерлик асбоб-ускуналари, қурилмалари тўғрисида меъёрлар ва қоидалар ўз аксини топган. Умумий талаблар жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалашти-ришда табиий-иқлимий ва шаҳарсозлик шарт-шароитларини ҳисобга олган ва шунга мувофиқ ҳажмий режалаш, конструктив ҳамда ноқулай табиий-иқлимий ва технологик таъсирлардан сақланишнинг инженерлик тадбирларини назарда тутади. Жамоат биноларининг қаватлилигини ва ёнғинга қарши талаблар шу ҚМҚ жадвал ва иловаларида келтирилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш лозим. Эвакуация йўллари, ахлатни йўқотиш ва чангни йиғиштириш, ёритиш, инсоляция, қуёшдан сақланиш, биноларни шамоллатиш қоидалари келтирилгандир. Жамоат иморатларининг асосий биноларига бўлган талаблар қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади: мактабгача ёшдагилар муассасалари; умумий таълим ўқув муассасалари; ўрта махсус ва олий ўқув юратлари, ўқув корхоналари, малака ошириш институтлари; мактабдан ташқари муассасалари; илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа-конструктив ташкилотлари, бюро, бошқарув муассасалари, идоралар, офислар иморатлари; адлия муассасалари; архивлар; соғлиқни сақлаш муассасалари; санатория-курорт ва соғломлаштириш вазифасидаги, дам олиш ва саёҳат муассасалари; кутубхоналар; музейлар ва кўргазма заллари; клублар, клуб тўгараклар ва студия хоналари, маданий дам олиш марказлари; томоша муассасалари; савдо корхоналари; умумий хизмат кўрсатиш корхоналари; ҳаммомлар ва ҳаммом соғломлаштириш комплекслари; меҳмонхоналар, мотеллар ва кемлинглар; маҳалла ва турар-жой фойдаланиш ташкилотлари ва шу кабиларга бўлган меъёр ва қоидалар тўла аксини топган. Инженерлик асбоб ускуналари, қурилмалари қуйидаги тартибда, яъни иссиқлик билан таъминлаш, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш, сув билан таъминлаш ва канализация, электротехника қурилмалари, газ билан таъминлаш меъёр ва қоидалари билан тўлдириб қўйилган. Албатта қўйилган вазифага биноан керакли маълумотларни ушбу ҚМҚга катъий риоя қилиб лойиҳалаш ишларини олиб бориш даркор. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling