Œзбекистон республикаси олий ва œрта


Download 0.53 Mb.
bet8/14
Sana03.06.2024
Hajmi0.53 Mb.
#1899255
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)

Лойиҳа эскизи.

Курс ишини ишлаб чиқишда лойиҳа эскизи катта аҳамиятга эна, чунки у ўз вақтида хатони тузатишга, ноаниқ қисм ва тушунмовчиликларни қора эскизда тузатишга имкон беради, шундай қилиб, лойиҳага мураккаб қайта қилиш ва ўзгартиришлар олиб киришнинг олдини олади.
Лойиҳани ташкил қиладиган чизмалар бир-биридан ажратилган ҳолда бажарилмаслиги керак. Қаватлар режаси, қирқим, фасад ва алоҳида конструктив тугунлар эскизи тузилмоғи лозим.



    1. Режани лойиҳалаш.

Режанинг лойиҳа эскизини ишлашни топшириққа мувофиқ равишда ҚМҚ 2.08.01-94 «Турар-жой бинолари» ва ҚМҚ 2.08.02-96 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талаблари билан танишишдан бошлаш керак.
Берилган режа схемасига мос равишда хомаки режалашни бажариш зарур. Буни амалга ошириш мақсадида қуйидаги маълумотларга мурожаат қилинади.
Хона эни унинг вазифасига мувофиқ белгиланади. Яшаш хоналари эни 2,4 м дан кам бўлмаслиги керак. Хонанинг узунлиги (деразадан ички деворгача бўлган масофа0 эса кундузги ёритилганлик талабидан ораёпма ва том ёпма қурилмаларидан боғлиқ бўлиб, амалда 4,8+6,6 м ни ташкил қилиши мумкин. Хона энининг узунлигига нисбати 1:1,5 ва 1:1,2 яхши нисбат ҳисобланади.
Шундай қилиб турар-жой биноси эни 10-15 метр қабул қилинади. Топшириққа биноан ички юк кўтариш деворлари бўйлама, кўндаланг ёки аралаш лойиҳаланади. Жамоат бинолари учун керакли хоналар номи ва майдони жамоат бинолари алоҳида турлари учун режалаштириш меъёрларига мувофик аниқланади.
Режада юк кўтарувчи, ўз-ўзини кўтарувчи асосий деворлар, ҳамда пардеворлар шундай жойлаштирилиши лозимки, улар бино мустаҳкамли-гини ва фазовий тургунлигини таъминлаши зарур.
Келгусида бино режаси эскизини ишлаб чиқариш учун ташқи ва ички девор ҳамда пардеворлар қалинлигини аниқлаб олиш зарур.
Ташқи девор қалинлиги қишки, зарур ҳолатларда эса ёзги шароит учун теплофизик ҳисоблар бўйича аниқланади. Ички асосий девор қалинлиги конструктив нуқтаи назардан, ораёпма қурилмалари ўрнатилиши, шамоллатиш каналлари жойлашувини ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Бир қават баландлиги чегарасида девор баландлигининг қалинлигига нисбати 12 дан ошмаслиги маъқул. Пойдевор қалинлиги материал турига, ишлатилиш соҳасига. Товушнинг ҳимоя қилиш сифатига боғлиқ ҳолда конструктив нуқтаи назардан қабул қилинади.
Эскиз чизмалар бино ҳажм-режавий ва конструктив ечимини белгилаб бериши шарт. Уларнинг ўлчамларини қурилишда модулли система, унификациялаш ва стандартлаштириш талаблари билан узвий боғлаш зарурдир.
Эскиз чизма тадқиқ қилинганда конструктив элементларини координациялаш ўқлари билан боғлиқ қоидасига риоя қилиш лозим. Кўндаланг ва бўйлама юк кўтарувчи деворли биноларда ички девор геометрик ўқи координациялаш ўқи билан бирлаштирилади.
Ғишт ва майда блокли ёки тош деворли биноларда ташқи юк кўтарувчи девор ички сирти унга ёпма плиталар ётқизиладиган бўлса, лойиҳа ўқидан «200 мм» масофада, яъни асосий модуль М=100 мм га бўлинадиган ҳолатда жойлаштирилади. Ташқи ўз-ўзини кўтарувчи ички ва сирти эса лойиҳа ўқи билан бирлаштирилади. Бинода лойиҳа ўқи штрих-пунктир чизиқ билан тасвирланади ва араб рақамлари ёки ўзбек тили лотин алибоси бош ҳарфлари (Z, I, O, H ҳарфларисиз) диаметри 6-12 мм айланаларда белгиланади.
6 хонали квартиралар учун квартира умумий майдонининг энг кичик ўлчами 114 м2 ни ташкил этади. Схемада бу майдонлар миқдори юқори ва хоналар жойлашувида мақсадга мувофиқлик турли назарлар ташлаганда маълум мураккабликларга эга. Шунинг учун ушбу схемадаги жойлашув устида бир оз ўзгартиришлар олиб киришга тўғри келади. Имкони бўлса, алоҳида мақсадга мувофиқ схема чизилади ёки киритилган ўзгартиришлар қалам билан эскиз шаклида белгиланиб қўйилади.
Натижада, режани алоҳида босқичларда чизиб кўрамиз (3-илова):

  1. Режа эскизига мувофиқ ташқи ва ички деворларнинг координация

ўқ чизиқлари ўтказилади. Вертикал ўқлари 1,2,3,4 ва 5 рақамлар билан белгилаб олиш учун ўқларга режа тортиш белгилари қўйиб чиқилади.

  1. Девор ва пардевор қалинликлари чизиб чиқилади.

  2. Эшик, дераза ўринлари, санитария техника жиҳозлари ва бошқа

элементлар чизилади ва қирқимдаги кўтарувчи деворлар асосий туташ чизиқ устидан қатлам юргизилиб чиқарилади.

  1. Керакли ўлчам чизиқлари ва ўлчамлари қўйилиб, эшикларнинг очилиш томонлари шартли равишда кўрсатилади.




Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling