Œзбекистон республикаси олий ва œрта
Download 0.53 Mb.
|
Архитектура КЛ услубий кўрсатма (1)
Курс ишини ишлаб чиқиш.
Топшириқни ўрганиш. Курс ишини бажариш учун берилган топшириқни эътибор билан ўрганиш зарур: Лойиҳа ўқларини белгилашда рақам ва ҳарфлар (юқоридаги айтилганлардан ташқари) қолдириб кетиш рухсат берилмайди. Лойиҳа ўқларини белгилашда шрифт ўлчамларини ўлчам сонлари рақамидан 1,5 – 2 марта катта бўлиши керак. Лойиҳа ўқларини рақамли ва ҳарфли белгилаш планда чапдан ўнгга ва пастдан юқорига қараб бажарилади. Лойиҳа ўқлари бино режасида чап ва паст томонидан белгиланади. Режада координация ўқлари қарама-қарши томонга мос келмаган ҳолларда ўқлари юқори ва ўнг томондан ҳам белгиланади. Деворларда ва пардеворларда дераза ва эшик ўринлари кўрсатилади. Эшик жойларини белгилаш хонадан қулай фойдаланишга имкон яратадиган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам эшик табақасининг очилиш йўналиши планда ингичка чизиқ билан кўрсатилади. Табақа нишаблик бурчаги девор текислигига нисбатан 30о қабул қилиниб, унда айланма ёй кўрсатилмайди. Эшик ўринлари чоракли бўлиши ҳам мумкин. Битта бинода 2-3 дераза тури ёритилганликни ҳисобга олган ҳолда танланиши ва қўлланиши лозим. Ташқи эшик ва деразалар бино олд томонида маълум қонуниятлар асосида жойланса мақсадга тўғри келади (симметрик, ритмик ва ҳ.к.). Эшик ва дераза турдари, ўлчамлари муомаладаги стандартлардан қабул қилинади (2-илова). Ташқи эшик ва дераза маркаси девор ташқи томонидан ёзиб белгиланади. Девор ва пардевордаги оралиқлар маркаси шу оралиқлар ўзида ёзиб белгиланади. Деворда қолдириладиган оралиқлар қўлланиладиган материаллар ўлчамига каррали бўлиши керак (ғишт, сопол, тош, енгил бетонли блок ва ҳ.к.). Зина хонасининг ечими ҳисоблар асосида ҳал этилади, бунинг учун қаватбаландлиги ва зинапоя энини билиш керак. Бир қавати баландлиги қурилиш иқлимий районига боғлиқ ҳолда ҚМҚ 2.08.01-94. «Турар-жой бинолари» лойиҳалаш нормасида белгилаб қўйилган. Зинопоя эни турар-жой бинолари учун типлаштирилган бўлиб, 1050, 1150 мм ни ташкил қилади. Зинапоя майдони эни эшикларнинг қулай жойланишини ҳисобга олган ҳолда, аммо 1,2 м дан кенг қилиб аниқланади. Бино қавати баландлиги зинапоя майдончаси, зинапоя энини белгилаб ва поғона ўлчамларини белгилаб (150х300 мм, нишаблик1:2) зинапоя хонаси, унинг эни ва узунлигини белгилаш мумкин. Зинапоя хонасининг эни икки зинапоя эни ва улар оралиғидаги қолдирилган 100 ёки 200 мм тирқишдан ташкил топади. Зинадаги пиллапоялар сони поғоналар сонидан битта кам қабул қилинади. Зина хонасининг режада чизганда поғоналарга бўлишни бино қирқими билан боғлаш ва тўғри тасвирлаш зарур. Биринчи қават режасида цокол зинапояси тўла кўрсатилиб, биринчи қаватдан иккинчи қаватга кўтарилиш зинапояси эса қирқиб тасвирланади. Иккинчи қават режасида зинапоялар тўла қаватдан қаватга кўтарилиш йўналиши стрелка ёрдамида кўрсатилади. Режа ишчи чизмасида қуйидаги ўлчамлар кўрсатилади: деразалар оралиқлари, дераза ва эшик ўринлари ва бошқа элементлар; лойиҳа ўқлари орасидаги масофалар; четки деворлар ўқлари орасидаги масофа. Биринчи ўлчам чизиғини 12-16 мм масофада, чизмани ўқиш қийинлаштирмайдиган ҳолатда ўтказилади. Бино режа ичида хона ўлчамлари йўналиши бўйича, пардевор қалинлиги, эшик ўрни ва бошқа конструктив элементларининг ўлчамлари кўрсатилиши лозим. Режада хоналар майдони 0,01 м2 анқликда ёзиб қўйилиши мумкин. Майдонни кўрсатувчи рақамлар хонанинг ўнг пастки бурчагида алоҳида ёзиб қўйилади. Бу рақамлар ўлчамларга нисбатан йириқроқ шрифтлар билан ёзилади. Турар-жой бинолари режасида хоналар номи кўрсатилмаслиги мумкин. Режа пол сатҳи кўрсатилган ҳолда, қават рақами ёки бошқа кесувчи текисликлар белгиси билан номланади. Мисол: «0,000 сатҳдаги режа», «2-қават режаси». Режада қирқиш учун кесувчи текисликлар ҳолати, нигоҳ йўналиши стрелка ёрдамида кўрсатилади. Қирқим араб рақамлари тартиб сони бўйича номланади, ҳамда рус алфавити бош ҳарфлари билан қирқим белгиланиши мумкин. Мисол: «Қирқим 1-1», «Қирқим А-А». Юқорида кўрсатилган дастлабки маълумотлар ва қуйидаги талабларга биноан 6-схемадаги «2 қаватли бир квартирали 6 хонали турар-жой биноси» режасини алоҳида босқичларда чизиб кўрамиз. (1-илова). Аввалом бор, берилган схеманинг ҚМҚ 2.08.01-94 «Турар жой бинолари»га мос келиши таққосланиб чиқилади. ҚМҚга биноан: Берилган квартира ёки хоналар сонига мос равишда, келтирилган режа схемасини таҳлил қилиш; Топшириқда берилган асосий конструктив элементлар билан танишиб чиқиш, уларнинг ўзига хос томонларини аниқлаб олиш; Ташқи ҳаво ҳисобий ҳароратини, қурилиш жойи намлик зонасини тупроқ музлаш чуқурлигини аниқлаш. Ҳисобий ҳарорат сифатида тақрибан ташқи ҳавонинг энг совуқ беш кунлик ва энг совуқ кеча-кундуз учун таъминланганлиги 0,92 бўлган ўртача ҳарорати қабул қилинади. Бу маълумотлар ҚМҚ 2.01.01-94. Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар жадвалидан маълум қурилиш районига боғлиқ ҳолда олинади. Қурилиш райони намлик зонаси ҚМҚ 2.01.04-97 Қурилиш иссиқлик техникасидан аниқланади. Тупроқ музлаш чуқурлиги ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича аниқланади. Лойиҳалашнинг дастлабки маълумотларни ўрганган талаба бино лойиҳасини эскизини ишлаб чиқишга киришиши мумкин. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling