Ўзбекистон республикаси президенти фармони


) Қурилиш объектларини зилзилага бардошлилигини текшириб бориш йўлга қўйилади


Download 117.5 Kb.
bet3/10
Sana20.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1215498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН

3) Қурилиш объектларини зилзилага бардошлилигини текшириб бориш йўлга қўйилади:
Янги қурилган ва реконструкция қилинган тўрт қаватдан юқори объектларни фойдаланишга қабул қилинишидан олдин мажбурий тартибда объектнинг жойлашувига қараб микросейсморайонлаштириш харитасига асосан зилзилага бардошлилигини махсус ускуналар билан текшириш, ушбу талабга жавоб берган тақдирда тегишли объектни фойдаланишга қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилади (I тоифа объектлари бундан мустасно).
Объектнинг зилзилага бардошлилигини махсус ускуна билан текшириш жараёнлари мажбурий тартибда видео тасвирга олинади ва Инспекциянинг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади.
Бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда демонтаж ишларини амалга оширилиши шарт.
Объектни зилзилага бардошлилигини махсус ускуна билан текшириш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа-смета ҳужжатлари таркибига киритилиши мумкин ва буюртмачи томонидан тўланади.
4) Қурилиш объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва рақобатбардошликни ошириш мақсадида:
Янги қурилган ва фойдаланишга топширилганига бир йилдан ошмаган кўп қаватли уйларни (уларнинг биринчи қаватини ҳам) сифатини ҳамда қурилиш қоидаларига риоя қилинганлигини ушбу хонадон(жой)га эгалик қилувчи ёки сотиб олган жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг ҳисобидан аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектларига текширтириш ҳуқуқига эга;
Агар текширишда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланганда пудратчи ва қурилишга буюртмачи бўлган жисмоний ва юридик шахслар бир ой муддатда ушбу камчиликларни тўлиқ бартараф этиши ёки уй-жой (бино)га эгалик қилувчининг хоҳишига кўра ушбу муддатда уй-жой (бино) учун тўланган пул маблағларини хонадон (жой) эгасига тўлиқ қайтариб бериш амалиёти йўлга қўйилсин;
Пудратчи ва қурилишга буюртмачи бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан камчиликлар тўлиқ бартараф этилмаганда ёки тўланган пул маблағлари ушбу муддатда тўлиқ миқдорда қайтариб берилмаганда, уй-жой (бино)ни сотиб олган шахс ушбу пул маблағларини ундириб бериш ёки камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling