Ўзбекистон республикаси президенти фармони


в) Ўзбекистон Республикаси


Download 117.5 Kb.
bet6/10
Sana20.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1215498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН

в) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси 2021 йил 1 сентябрга қадар:
Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасининг веб-сайтида жойлаштириладиган сертификатлар реестрини Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилсин ва уни онлайн режимида янгилаб борилишини таъминласин.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ягона миллий меҳнат тизимини ва унга киритилган мутахассислар ҳақидаги маълумотларни интеграция қилсин ва онлайн режимида янгилаб борилишини таъминласин.
Бунда Ягона миллий меҳнат тизимига киритилган бир мутахассис (унинг сертификат рақами) бошқа тадбиркорлик субъекти томонидан таклиф этилганда ёки сертификатга эга бўлмаган, сертификатининг амал қилиши тўхтатилган, бекор қилинган шахслар кўрсатилганда, ушбу юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилсин.
г) Юридик шахслар томонидан жалб қилинган сертификатга эга мутахассислар сертификатларининг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилганда ёки бекор қилинганда қурилишни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ҳам мажбурий тартибда тўхтатиб туриши лозим.
Қурилишни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари жалб қилган мутахассиснинг сертификати амал қилиши тикланганда ёки сертификатга эга бошқа мутахассис жалб қилинганда фаолиятини бошлашга рухсат берилади.
Бунда янгидан жалб қилинган ва сертификатга эга мутахассис ҳақидаги маълумотлар бир кунлик муддатда Ягона миллий меҳнат тизимига киритилади.
15. Ўзбекисон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2022 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳари ва Тошкент вилоятини;
2023 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳоли пунктларининг бош режалари тасдиқланишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда қурилиш соҳасида қабул қилинган барча қонун ҳужжатларини уч ой муддатда тўлиқ хатловдан ўтказсин.
2021 йил 1 августга қадар хатлов натижаси бўйича қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини унификациялаштириш, маъмурий тартиб-таомилларини соддалаштириш, қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарликни ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини суд томонидан эътироф этиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб,
2021 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
а) уч ойлик муддатда 1991-2020 йиллар давомида қабул қилинган ва амалда бўлган барча қурилиш стандартлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик қурилиш нормалари ва қоидаларини тўлиқ хатловдан ўтказсин:
2021 йил якунига қадар ушбу қурилиш стандартлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик қурилиш нормалари ва қоидаларини ихчамлаштириш, унификация қилиш ҳамда аҳамиятини йўқотганларини бекор қилиш бўйича тўлиқ қайта кўриб чиқсин ва янгидан тасдиқласин;
2021 йилга қадар қабул қилинган ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилмаган ва янги таҳрирда қабул қилинмаган барча қурилиш стандартлари, техник регламентлар, шаҳарсозлик қурилиш нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
янги таҳрирда қабул қилинган барча шаҳарсозлик қурилиш нормаларини 2022 йил 1 январга қадар Қурилиш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирсин, кейинчалик шу тоифада қабул қилинган барча ҳужжатларни улар қабул қилинган куни вазирликнинг веб-сайтига жойлаштириб борсин.
б) 2021 йил якунига қадар қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиб, уларни ихчамлаштириш, соддалаштириш ва бирлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
в) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда қурилиш соҳасидаги хизматларни кўрсатиш тартиботларини хатловдан ўтказиб, талаб этиладиган маълумотларни оптималлаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини қисқартириш ҳамда электронлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2021 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
г) қурилиш маҳсулотларини, айниқса цемент, арматура, ғишт, газобетон, пенабетон, бетонблок, темир-бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига мувофиқлик сертификати беришдан олдин уларнинг синовдан ўтказиш жараёнларини мажбурий равишда видео тасвирга олиш, ушбу видеоларни “Ўзстандарт” агентлигининг веб-сайтига жойлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 2021 йил 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. 
Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling