Ўзбекистон республикаси президенти фармони


I тоифа сертификати олий таълим муассасасини тамомлаган барча мутахассисларга берилади; мутахассисларга II, III


Download 117.5 Kb.
bet5/10
Sana20.02.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1215498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-лекцияЎЗБЕКИСТОН

тоифа сертификати олий таълим муассасасини тамомлаган барча мутахассисларга берилади;
мутахассисларга II, III ва IV тоифа сертификатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида берилади.
13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси томонидан қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаш бепул амалга оширилади;
қурилиш соҳасидаги сертификатга эга бўлган мутахассислар реестри Қурилиш вазирлиги веб-сайтида очиқ ҳолда Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида юритилади;
қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар Инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун олинадиган ҳақнинг 0,2 фоизи миқдорида маблағ ажратиш ҳисобидан қоплаб берилади;
сертификатга эга бўлмаган ёки сертификатининг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган, тўхтатилган ёҳуд бекор қилинган шахсларнинг қурилиш ва назорат ишларида иштирок этиши ҳамда уларни ушбу ишларга жалб этиш тақиқланади.
14. Шундай тартиб жорий этилсинки2022 йил 1 январдан:
а) лойиҳалаш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга уларнинг штатида тегишли сертификатга эга ва доимий асосда ишлайдиган камида икки нафар муҳандис мавжуд бўлган тақдирда лойиҳалаш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳар бир лойиҳа ҳужжатида лойиҳани тайёрлаган мутахассиснинг сертификат рақами мажбурий кўрсатилади. Қурилиш назоратини амалга ошириш жараёнида лойиҳа сертификатга эга бўлмаган мутахассис томонидан тайёрлангани мажбурий тартибда текширилади.
Лойиҳани сертификатга эга бўлмаган ёки сертификати амалда бўлмаган мутахассис томонидан тайёрланганлиги аниқланганда, бундай ҳолат қурилишни тўхтатишга, агар қурилиш сифатсиз амалга оширилган бўлса, уни бузиш (буздириш) учун асос бўлади.
Бунда қурилишни амалга ошираётган шахс (буюртмачи)га лойиҳани сертификатга эга бўлган мутахассисга янгидан тайёрлатганда ва уни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилганда қурилишни давом эттиришга рухсат берилади.
Лойиҳалаш фаолиятини амалга ошираётган мутахассис фақат юридик шахс штатида ишлаш ҳуқуқига эга. Юридик шахс томонидан ушбу мутахассислар ҳақидаги маълумотлар улар ишга қабул қилинган куни Ягона миллий меҳнат тизимига киритилиши шарт.
б) объектларни қуришнинг барча босқичларида муаллифлик ва техник назорат мажбурий ҳисобланади. Лойиҳа муаллиф ва буюртмачи томонидан ёки сертификатга эга экспертни жалб қилиш йўли билан назорат қилинади.
Бунда назоратни амалга ошираётган муаллиф ёки экспертнинг амалдаги сертификати бўлиши шарт.
Техник назорат мутахассиси фақат битта буюртмачи (жисмоний ёки юридик шахс)га тегишли қурилиш иш(лар)ида назоратни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Тайинланган техник назорат мутахассиси ҳақидаги маълумотлар бир кунлик муддатда Ягона миллий меҳнат тизимига киритилади. Бир нечта техник назорат мутахассислари томонидан битта бинода назорат амалга оширилиши мумкин.

Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling