151
кирмайди ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни
фуқароларнинг
манфаатларидан,
ривожланишнинг
тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек миллий
қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан
келиб чиққан ҳолда, қонунга мувофиқ мустақил равишда
ҳал этишга ҳақли”
, деган янги норма белгиланмоқда.
Мазкур ўзгаришларнинг
ижтимоий-сиёсий аҳамияти
шундаки,
биринчидан, давлатга мазкур органларнинг ўз вазифа
ва ваколатларини амалга оширишида уларнинг мустақиллигини
таъминлаш вазифасини юклайди,
иккинчидан, маҳалланинг
сиёсий-ҳуқуқий институт эканлигини ва у ўз ҳудуди аҳолисининг
ҳуқуқ, эркинлиги ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш
ва ҳимоя қилишга сафарбар
этилганлигини белгилайди,
учинчидан
, маҳалла ўз фаолиятини ривожланишнинг ўзига
хос тарихий хусусиятлари, миллий ва маънавий қадриятлар
ва маҳаллий урф-одатлар ҳамда
анъаналарга таяниб амалга
оширади.
Ушбу янгиликнинг
ҳуқуқий аҳамияти шундаки,
мазкур нормалар орқали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини нодавлат анъанавий бошқарув
тизимига эга
органлар сифатида ҳуқуқий кафолатлаш,
улар фаолиятига
давлат идоралари ноқонуний аралашувининг олдини олиш учун
конституциявий даражада мустаҳкам ва барқарор ҳуқуқий
пойдевор яратилади.
Бу каби тажриба
Германия, Австрия, Япония, Швеция,
Дания
каби мамлакатлар конституцияларида мавжуд.
Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши
эса маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли
манфаатларидан келиб чиқиб, давлат билан шериклик асосида
муаммоларни ҳал
этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан ривожлантириш, самарали
жамоатчилик назоратини
амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим
имкониятларни тақдим этади.