Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   152
Bog'liq
referendum

Испания
Италия, 
Хорватия, 
Португалия, Греция
конституцияларида ҳам ўз ифодасини 
топган.
Мазкур қоиданинг Конституцияда белгиланиши, энг аввало, 
судьянинг мустақиллигини, судларда иш кўришда холислигини 
таъминлашга, хусусан, муайян ишни бошидан охиригача турли 
аралашув ва тазйиқларсиз бир судья томонидан кўриб чиқиб, 
қарор қабул қилиш имкониятини яратади. 
93-савол: 
Конституцияда судлар фаолия-
тини молиялаштириш фақат Ўзбекистон 
 Республикасининг 
Давлат 
бюджетидан 
амалга оширилади, деб қатъий белгилаш-
нинг аҳамияти нимада?
Жавоб:
Мустақиллик йил-
ларида 
мамлакатимизда 
суд 
ҳокимияти 
мустақиллигини 
таъминлаш, суд ишлари юри-
тилишини 
такомиллаштириш, 
судлар фаолиятининг моддий-
техник ва молиявий таъмин-
лаш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томо-
нидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган 
ислоҳотлар амалга оширилди. 
2021 йилгача судьялар, суд аппарати ва судьялар ҳамжамияти 
органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 40 – 60 фоизи 
Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан тўлаб келинган эди. Ушбу жамғарманинг 
маблағлари асосан жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий 


156
ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича 
тўланадиган давлат божлари, жарималар, ижро иши бўйича 
ундириладиган ажратмалар, вақтинча бўш турган маблағларни 
тижорат 
банкларининг 
депозитларига 
жойлаштиришдан 
тушадиган даромадлар ҳисобидан шаклланади. Судлар 
фаолиятини молиялаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш турли 
жарималар ва божларга боғлаб қўйилганлиги боис, 2021 йилдан 
суд тизимини тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси Давлат 
бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш белгиланди. 
Судларни молиялаштириш республика бюджети маблағлари 
ҳисобидан амалга оширилиши 2021 йил 28 июлда қабул қилинган 
“Судлар тўғрисида”ги Қонунда ҳам ўз аксини топган. 
Шу муносабат билан, нуфузли халқаро ташкилотлар 
тавсиялари ҳамда кўпгина илғор хорижий давлатлар 
тажрибасидан келиб чиқиб, янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 140-моддасида “Судларнинг фаолиятини 

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling