Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги қонунчилик ва ҳУҚУҚий сиёсат институти


Download 2.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/152
Sana22.07.2023
Hajmi2.84 Mb.
#1661688
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   152
Bog'liq
referendum

91-савол
Конституцияга 
киритилаётган 
қўшимча билан фуқаролар ва юридик 
шахсларга Конституциявий судга мурожаат 
қилиш 
ҳуқуқи 
берилаётганлигининг 
аҳамияти нимада?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 
2022 йил 20 июнда Конституциявий комиссия аъзолари билан 
учрашувда “Конституциявий суд фаолиятини янада 
такомиллаштириш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган 
қонуннинг Конституцияга мослигини текшириш ҳақидаги 
шикоятларини кўриб чиқиш Конституциявий суднинг 
ваколати сифатида Конституцияда акс эттирилиши 
лозим”
лигини таъкидлаб ўтди. 
Шу муносабат билан янги таҳрирдаги Конституциямиз 
лойиҳасининг 
133-моддасига 
фуқаролар 
ва 
юридик 
шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча 
воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб 
чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан 
ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга 
мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга 
ҳақли
эканлигига оид махсус норма киритилди. 
Конституцияга киритилаётган мазкур норманинг фуқаролар 
ҳамда юридик шахсларга конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари 
муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган 
қонунда бузилган деб ҳисобланганда, агар судда ҳимоя 
қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган 
бўлса, Конституциявий судга шикоят билан мурожаат қилиш 
ҳуқуқини беради.
2022 йил давомида Конституциявий судга жами 1 376 та
мурожаат 
келиб тушган. Мурожаатларнинг 1 299 таси 
жисмо ний шахслар, 77 таси юридик шахслар томонидан 
юбо рилган. Мурожаатлар Конституциявий суд судьялари 


153
томонидан ўрганиб чиқилиб, 
муаллифларга асослантирилган 
тушунтиришлар 
берилган. 
Судья ва экспертлар томонидан 
83 нафар фуқаро ва юридик 
шахсларнинг вакиллари Консти-
туциявий судда қабул қилинди, 
уларнинг мурожаатлари юзаси-
дан тегишли тушунтиришлар берилган. Конституциявий 
судда фуқароларнинг мурожаатларини бевосита қабул қилиш 
мақсадида “Фуқароларнинг онлайн қабули” портали ишга 
туширилди. Шунингдек, мазкур норма киритилиши инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали воситалардан бири 
бўлган конституциявий шикоят институтини Конституция 
даражасида мустаҳкамлайди.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқи Бельгия, Венгрия, Германия, 
Латвия 
каби хорижий давлатлар конституцияларида ҳам
белгиланган.
Фуқаролар ва юридик шахсларга Конституциявий судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқи берилаётганлигининг аҳамияти 
шундаки, Конституцияга зид бўлган қонунлар амалиётда 
қўлланилаётган бўлса, уларнинг Конституцияга мувофиқлигини 
ўз вақтида таъминлашга, Конституцияга номувофиқ қонунлар 
билан келгусида бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишининг 
олдини олишга, шунингдек Конституция устунлигини 
таъминлашга, 
Конституциявий 
суд 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштиришга хизмат қилади.

Download 2.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling