Ўзбекистон республикаси президенти


мавзу. Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: Эфталитлар ва турк ҳоқонлигида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт


Download 5.26 Mb.
bet22/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

3 мавзу. Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: Эфталитлар ва турк ҳоқонлигида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт

Бу давр кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи (конфедерация)нинг юзага келиши янги сиёсий кучларнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади. Шундай кучлардан бири - Кидарийлар хусусидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бэйши солномасида ҳамда ғарб тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди. Бу маълумотларга кўра Кидарийларнинг юечжилар ҳукмдори Цидоло ёки тадқиқотлар фикрича Кидар (баъзан “Кидара”) IV-асрда ҳукмронлик қилган.


Кидарийлар ва хионийлар тўғрисидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бейши солномасида ҳамда ғарб тарихчиларидан Аммиан Марцеллин, Прокопий Кесарский, Приск Панийский маълумотларида ўрта аср арман тарихчиси Егише Вардапетнинг шунингдек, XX аср хориж олимларидан И.Маркварт, М.Мартин, А.Гиршман, К.Еноки, А.Бивар ва бошқаларнинг тадқиқотларида ҳам эътиборли маълумотлар кўзга ташланади.
Япониялик тадқиқотчи К. Еноки брахмий ёзувидаги бир қатор “Кидара Кушон ша” деб ёзилган тангаларни тадқиқ қилган. Бу тахминан 390-430 йилларга мансуб бўлиб, ҳинд тадқиқотчиси А. Биварнинг хулосасига кўра бундай тангалар 2 та ҳоким томонидан бир вақтнинг ўзида зарб этилган. Енокининг фикрича, Кидарийлар Тоҳаристон ва Гандхарни 412-437 йиллар оралиғида ўз қўлларида бирлаштирганлар.
Кидарийлар масаласи нисбатан анча кам ўрганилган ва тадқиқотлар давом эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги маълумотларни (жумладан Бэйши) кейинчалик бошқа манбалар тилга олмайди. 456 йилда Ҳиндистонга кетиб, Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги кидарийлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда 75 йил ҳукмронлик қилганликлари, 477 йил Гандхардан Хитойга элчилар юборганликлари маълум холос. Баъзи тадқиқотчилар уларни Шарқий Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи деб ҳам тушунтириш беришади. Шунингдек, кидарийларнинг Ўрта Осиёнинг жанубида хионийлар билан бирга иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги ҳаракатлари тўғрисида ҳам турли тахмин ва фикрлар мавжуд.
IV аср ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи хион қабилаларининг ҳужуми бошланади. Тарихда улар хионит ёки хионийлар номи билан танилганлар. Хионийларнинг 353 йил Сўғд устига юриш қилганликлари маълум. Хионийлар ҳукмдори ўрта ёшлардаги тадбиркор ва ақлли давлат арбоби Грумбат исмли шахс бўлган. 359 йил хионийлар ўз иттифоқчилик бурчларига кўра Шопур II билан Суриянинг Амида (Умда) шаҳри учун бўлган жангида қатнашишади. Бу жангда Грумбатнинг ўғли ҳалок бўлади.
IV асрнинг 60-70 йилларида Эрон билан муносабатлар янада кескинлашиб, Эрон шоҳи Шопур II хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба енгилади. Бу курашда хионийлар кидорийлар билан иттифоқчиликда бўлган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу даврда Сирдарё бўйидан Амударёгача чўзилган ҳудуд хионийлар таъсири остида бўлган.
Эфталитлар тарихи юзасидан асосий маълумотлар бир қатор ўрта аср византиялик тарихчилар, Рим, Сурия ва арман тарихчилари асарлари, Хитой солномаларида, Эроннинг «Ёдгор Зарерон», «Бахман Яшта» асарларида, араб тарихчилари ан-Деноварий ва ат-Табарий китобларида, Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достони ва бошқаларда учрайди.
Ушбу манбаларнинг маълумот беришича, ўша даврда эфталитлар билан Эрон сосонийлари ўртасида бир неча марта тўқнашувлар бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги биринчи тўқнашувлар V асрнинг 30-йиллардиёқ содир бўлган эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра V асрнинг 50-йилларига келиб Эфталитлар конфедерацияси ниҳоятда кучайиб кетади. 456 йилдаёқ эфталитлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталитлар тобора жанубга қараб силжий бошлайдилар ва ўз навбатида уларнинг Эрон билан муносабатлари кескинлашиб боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи курашлар даври шоҳ Пероз (Феруз) даврига (459-484 йй.) тўғри келади. Тахминан 457 йили Вахшунвор (Ахшунвор) Эфталон бошчилигидаги эфталитлар Чағониён (Сурхондарё вил. Термиз шаҳридан шимолдаги ерлар), Тоҳаристон, Бадахшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар.
459 йилда Эрон тахтига Пероз чиқади. Манбаларда Перознинг ҳокимиятга келиши эфталитлар билан боғлиқ равишда баён қилинади. Пероз Эфталитларнинг кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо, эфталитлар қудрати ошиб тез орада улар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Пероз эфталитларга қарши жангга киради. Бу жанглар натижасида Пероз мағлубиятга учради ва сосонийлар қудратига эфталитлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди. Эроннинг ўзида шу вақтга келиб ички сиёсий аҳвол кескинлашиб кетган эди. Оғир иқтисодий аҳвол, қулчиликнинг емирилиши, солиқларнинг ўсиши, қуйи табақаларнинг қашшоқланиши, урушдан кейинги хонавайронликлар натижасида бу ҳудудларда норозилик ҳаракатлари бошланиб кетади. Халқ ғалаёнлари диний тус олиб кенг тарқалади.
Маздак Ҳамдадон (470-529) зардўштийликнинг асл ғояларининг ҳаётга татбиқ қилмоқчи бўлиб, ўз ҳаракат мафкурасини яратди. Маздакнинг таълимотича, кишилар бу дунёнинг неъматларидан баробар фойдаланишлари лозим, Унинг фикрича, ижтимоий ҳаётга жамоа ҳуқуқларини тиклаш, ер-сув, мол-мулкка баробар эгалик қилиш ҳамманинг ўзаро тенглигига эришиш лозим эди. Маздак таълимоти асосида уч “з”лик-”зан”, “зар”, “замин” тенглиги ғояси ётар эди. Маздак тарафдорларининг сони Эронда жуда кўпайиб кетди.
Маздакийлар ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетгач Кубодшоҳнинг (488-531) ўзи у билан ҳисоблашишга мажбур бўлди. Кубод Маздак тарафига ўтиб, уни Эроннинг бош коҳини этиб тайинлади. Маздак ҳокимиятни ўз қўлига киритиб олгач, унинг тарафдорлари охир-оқибатда Кубодни 496 йилда тахтдан ағдариб ташлаб зиндонга ташлайдилар. Унинг ўрнига укаси тахтга чиқади. Кубод зиндондан қочиб, эфталитлар даргоҳидан паноҳ топади. У ёшлигиданоқ эфталитлар ҳузурида ўсган ва эфталитлар ҳукмдорининг синглисига уйланган эди. Кубод эфталитлардан етарлича ҳарбий ёрдам олиб 499 йили Эронга юриш қилади. Чегарага етган пайтдаёқ укаси буни эшитиб тахтни ташлаб қочади. Кубод шоҳ I яна тахтга ўтирганидан сўнг аввал махфий, кейинчалик ошкора маздакийликка қарши кураш олиб боради. 529 йилда Маздак қатл эттирилиб, унинг тарафдорларига қарши аёвсиз кураш олиб борилади. Кубоднинг ўғли Хусров I Анушервон (531-579) даврида кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши билан бирга маздакийлар ҳаракатига буткул чек қўйилади.
Эфталитлар эса ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадаҳшон, Сўғд, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа баъзи бир ерларини бирлаштирдилар. Хитой муаллифи тили билан айтганда “Конгюст (Хоразм, Сўғд, Шош), Хўтан, Шалэ (Қашқар), Анси (Парфия) ва ўттизга яқин бошқа катта-кичик вилоятлар эфталитлар ҳукмдорига қарам бўлди”. V асрнинг 2-ярмида Гандҳар, кейинчалик шимолий Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларини, Кобул ва Панжоб водийларини ҳам Эфталитлар истило қилдилар. Шимолий Ҳиндистонда аввал Тўрамон, сўнгра унинг ўғли Меҳиракула эфталитлар давлатини ташкил этдилар.
Кубодшоҳ эфталитлар билан деярли тинч-тотув яшади. У 502-506 йилларда эфталитлар билан иттифоқчиликда Византияга қарши юришларида иштирок этди. Эфталитлар Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос соладилар. Эфталитлар давлати давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ер эгалиги муносабатларининг шаклланиши билан изоҳланиб, бу даврдаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаёт ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.


Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling