Ўзбекистон республикаси президенти


Совет ҳукуматининг кадрлар сиёсатидаги нуқсонлар


Download 5.26 Mb.
bet61/87
Sana17.06.2023
Hajmi5.26 Mb.
#1544154
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87
Bog'liq
O\'zbekiston tarixi Darslik DAVLAT VA JAMIYaT QURILIShI KADYEMIYaSI Toshkent 2009

Совет ҳукуматининг кадрлар сиёсатидаги нуқсонлар
Совет давлати ҳукмронлигининг барча даврида кадрларни танлаш, улардан фойдаланишга қаратилган сиёсат доимо мазкур тузум манфаат ва мақсадлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Иттифоқдош республикалар, уларнинг ҳудудлари, сиёсий-ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётини бошқариш кўпроқ маҳаллий раҳбар кадрларга топширилган бўлса-да, лекин уларнинг фаолияти партия, иттифоқ ҳукумати билан боғлиқ бўлиб, унга хизмат қилувчи кадрлар устидан қаттиқ назорат ўрнатилган. Кадрлар тайёрлаш муҳим масала бўлиб қолган ҳолда партия чиқараётган қарорлар ҳам шу соҳага йўналтирилган эди.
Мамлакатда кадрлар тайёрлаш тизими кадрларга фақат касбий билим беришдан иборат бўлмай, «коммунистик муносабат»ни шакллантиришни ўз ичига оларди. Бу ўринда партия, совет, касаба союз, комсомол ходимларини тайёрлаш учун махсус ўқув юртлари мавжуд бўлиб, мазкур даргоҳлар иттифоқдош ва автоном республикалар учун раҳбарлар тайёрлашда катта ўрин эгаллаган ва мактабни мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётини бошқаришда юқоридан берилган топшириқларни кўр-кўрона бажарадиган кадрларни табиялайдиган масканга айлантирган.
Бироқ, таркибида 15 та иттифоқдош республика бўлган, жами 270 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилган улкан мамлакатда давлат бошқарувидаги маъмурий-буйруқбозлик усуллар мустаҳкамланиб, ҳар бир масалани бюрократик усул билан ҳал этиш кўлами тарқалди. Кадрларни фақат мафкуравий-сиёсий савиясини ошириш ҳеч нарсани ҳал этмас эди.
1984 йил Ўзбекистонда кадрлар сиёсати масаласида «бурилиш» ясаган ЎзКП МҚ ХVI пленуми бўлди. Унда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги инқирозий кўринишлар мамлакатдаги вазиятдан ажратиб, алоҳида қаралди. Натижада, кадрларни мустақил ишлаши учун шароит яратишга эмас, балки сиёсий партиявий маълумотини оширишга эътибор берилди.
ХVI пленумдан сўнг кадрлар орасида ҳам «тозалаш ишлари» бошлаб юборилди. 1984-1985 йиллар оралиғида вилоят, шаҳар, туман, партия қўмиталари котиблари, ижроия қўмита раислари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарларидан кўпи лавозимларидан олиб ташланди. Улар марказдан доимий ишлашга юборилган кадрлар билан алмаштирилди. Улар иттифоқ марказининг республикадаги таянчи бўлиши ва республикада советча усулдаги «тартиб-интизомни» мустаҳкамлаши лозим эди.



Download 5.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling