Ўзбекистон республикаси саноат хавфсизлиги давлат қЎмитаси қозонларни соз ва бехатар ишлатиш бўйича
I-БОБ. ҚОЗОНХОНА БИНОСИ, ҚОЗОНЛАРДА ЎРНАТИЛГАН
Download 24.98 Kb.
|
Қозонларни хавфсиз ва бехатар ишлатиш бўйича эслатма кичик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Назорат-ўлчов ва хавфсизлик ускуналари
I-БОБ. ҚОЗОНХОНА БИНОСИ, ҚОЗОНЛАРДА ЎРНАТИЛГАН
НАЗОРАТ-ЎЛЧОВ ВА ХАВФСИЗЛИК УСКУНАЛАРИ 1-§. Қозонхона биноси Қозонлар “Қозонхона ускуналари-қурилиш талаблари ва қоидалари” талабларига мос келадиган бино ва хоналарда ўрнатилиши лозим. Қозонхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш амалдаги норматив-техник ҳужжат талаблари асосида ишлаб чиқилган лойиҳалар орқали амалга оширилиши лозим. Қозонларни ўрнатиш олдиндан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Қозонхоналарнинг лойиҳа ҳужжатларида ишлаб чиқарувчи завод томонидан ишлаб чиқарилган ва сертификатланган қозонларни кўзда тутиш лозим. Қозоннинг энг баланд нуқтасидан қозонхона шипининг энг пастки қисмигача бўлган масофа 2 м дан кам бўлиши керак эмас. Қозоннинг олд қисмидан ёки ўтхонанинг чиқиб турувчи қисмидан то қаршисидаги деворгача бўлган масофа 3 м дан кам бўлмаслиги лозим. Агар қозонлар табиий газда ёки суюқ ёқилғида ишлайдиган бўлса, қозон ўт ёндиргичидан қаршисидаги деворгача бўлган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган қозонлар ўтхонасидан қаршисидаги деворгача бўлган масофа 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Қозонхона эшиклари ташқарига очилиши лозим. Қозонхонанинг кириш эшикларида огоҳлантирувчи “Қозонхонага бегона шахсларнинг кириши таъқиқланади” ёзувлари бўлиши лозим. Қозонхона биноси етарли даражада табиий ва электр ёруғлиги билан таъминланган бўлиши лозим. Табиий ёруғлик етиб бормайдиган жойларда қозонхона биносида электр ёритгичлар ўрантилиши лозим. Бундан ташқари табиий газда ишлайдиган қозонхоналар асосий ёритиш тизимидан ташқари портлашдан ҳимояланган усулда бажарилган ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. 2-§. Назорат-ўлчов ва хавфсизлик ускуналари Ҳар бир қозон ва сув иситгич қулай бошқариш ва нормал ишлашини таъминлаш учун назорат-ўлчов ва хавфсизлик ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Манометрлар қозоннинг қуйидаги жойларида ўрнатилиши лозим: -таъминлаш (сув) қувурининг қозонга кириш жойида; -қозондан чиқаётган иссиқ сув қувурида, зулфинга қадар; -тизим насосларининг сўриш ва чиқариш қувурларида. Қозонга руҳсат берилган ишчи босимдан келиб чиққан ҳолда, манометрларда қизил чизиқ қўйилади. Манометрлар қуйидаги ҳолатларда ишлатилишга йўл қўйилмайди: -давлат қиёслов кўригидан ўтганлиги тўғрисида тамға ёки пломба мавжуд бўлмаса; -давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтиб кетган бўлса; -манометр стрелкаси манометр ўчирилганида ноль кўрсаткичи қайтмаса; -ойнаси синган ёки тўғри ишлашига таъсир кўрсатувчи бошқа нуқсон ёки носозликлар. Қозондаги сув ҳароратини аниқлаш учун қозонларнинг кириш ва чиқиш қувурларида термометрлар ўрнатилган бўлиши лозим. Табиий газда ёки суюқ ёқилғида ишлайдиган қозонлар хавфсизлик автоматикалари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Хавфсизлик автоматикалари қуйидаги ҳолларда газ ёки суюқ ёқилғи сарфини тўҳтатиши лозим: -ҳарорат ёки босим кўтарилганида; -сувнинг босими пасайганида; -хавфсизлик автоматикалари носоз бўлганида. Download 24.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling