Ўзбекистон республикаси саноат хавфсизлиги давлат қЎмитаси қозонларни соз ва бехатар ишлатиш бўйича
II-БОБ. НАЗОРАТ, САҚЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Download 24.98 Kb.
|
Қозонларни хавфсиз ва бехатар ишлатиш бўйича эслатма кичик
II-БОБ. НАЗОРАТ, САҚЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
Корхона ёки муассаса маъмурияти хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва назоратни қоида талаблари асосида ташкил этиш орқали қозонларни соз ҳолатда ушлаб туриши ва хавфсиз ишлашини таъминлаши шарт. Корхона ёки муассаса маъмурияти қозонхонага керакли муҳандис-техниклар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни тайинлаши лозим. Қозонларнинг хавфсиз ишлатилиши учун қозонхона бошлиғи маъсул ҳисобланади. Агар корхона ёки муассаса штатида қозонхона бошлиғи лавозими бўлмаса, у ҳолда маъсулият махсус ўқув курсларида ўқиган малакали муҳандис-техник ходимларнинг бирига юклатилади. Муҳандис-техник ходимларнинг билимларини текшириш даврий равишда 3 йилда 1 марта ўтказилиши керак. Қозонхонадаги ускуналарнинг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш учун жавобгар шахс этиб тайинланган муҳандис-техник ходим қуйидагиларни бажариши керак: -қозонхона ҳамма ускуналарини, унинг хоналарини қоида талабларига мос равишда ушлаб туриш; -қозонларни ва қозонхона ускуналарини ҳамда хоналарини жорий ва мукаммал таъмирланишини ўз вақтида таъминлаши, у ерда тозаликни сақлаши, қозонларни тозалаш, ювиш ва текшириш учун уни ўз вақтида тўҳтатиш; -қозонларга хизмат кўрсатувчи ходимлар орасида вазифаларни бўлиб бериш ва улар томонидан қоидалар ва ишлаб чиқариш йўриқномасининг талабларини бажарилишини кузатиб бориш; -қозонларда бажарилган таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларни таъмирлаш журналига ўз вақтида киритиб бориш; -қозон паспортини сақлаш ва қозонларда ўтказилган техник шаҳодат синов натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида киритиб бориш. Қозонларни ишлатишга етарли билим ва малакага эга бўлган ишчи ҳодимлар тайинланиши лозим. Хавфли ишларни бажаришга махсус ўқув курсларида ўқиган ва хавфли ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга 18 ёшга тўлган шахсларга руҳсат этилади. Корхона ёки муассаса комиссияларида,хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қайта билимларини текшириш даврий равишда, ҳар 12 ойда камида бир марта ўтказилиши керак. Download 24.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling