Мавсумда барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича
САВОЛНОМА
А). Техник хужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг юритилиши бўйича:
-қозон ва ёндиргич сертификати мавжудлиги;
-қозон паспортининг мавжудлиги ва ундаги ёзувларнинг юритилиши;
-қозонхона муҳандис-техник ҳодимларнинг лавозим йўриқномасининг мавжудлиги;
-қозонхона операторининг ишлаб чиқариш йўриқномасининг мавжудлиги;
-навбатчилик (вахта) журналининг мавжудлиги ва ундаги ёзувларнинг юритилиши.
Б). Қозонхонага хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган муҳандис-техник ҳодимлар ва ишчи ҳодимларнинг ўқитилганлиги ва жавобгар шахсларнинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг мавжудлиги бўйича:
-қозонхонани хавфсиз ишлатиш бўйича жавобгар шахсларнинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг мавжудлиги;
-муҳандис-техник ҳодимлар ва ишчи ҳодимларнинг ўқитилганлиги тўғрисидаги хужжатларнинг мавжудлиги.
В). Қозоннинг техник ҳолати бўйича:
-қозон иссиқлик қобиқларининг ҳолати;
-қозонга ўрнатилган назорат-ўлчов асбобларининг созлиги (давлат шаҳодат синовларидан ўтганлиги);
-ҳимоя клапанларининг созлиги;
-қозон хавфсизлик автоматикаларининг мавжудлиги ва созлиги.
Қозонларни соз ва бехатар ишлатиш
бўйича Эслатмага 3-илова
Қозонхонада юритилиши лозим бўлган техник ҳужжатларнинг
РЎЙҲАТИ
1. Қозонларнинг паспортлари;
2. Ишлаб чиқарувчи корхонанинг монтаж қилиш ва ишлатиш йўриқномаси;
3. Қозонларда олдиндан-режали таъмирлаш ишларини ўтказиш жадвали;
4. Таъмирлаш журнали;
5. Навбатчилик (вахта) журнали;
6. Қозонларга хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларнинг ишлаб чиқариш йўриқномаси;
7. Манометрларни назорат усулида текшириш журнали.
Do'stlaringiz bilan baham: |