Ўзбекистон республикаси саноат хавфсизлиги давлат қЎмитаси қозонларни соз ва бехатар ишлатиш бўйича


Download 24.98 Kb.
bet4/6
Sana17.08.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1667901
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қозонларни хавфсиз ва бехатар ишлатиш бўйича эслатма кичик

III-БОБ. ТЕХНИК ШАҲОДАТ СИНОВЛАР

Қозонларнинг техник шаҳодат синовлари корхона ёки муассаса маъмуриятининг буйруғи билан тайинланган муҳандис-техник ходим томонидан ўтказилади.


Ҳар бир қозон ва сув иситгич ишга туширилишдан аввал, ишлатиш даврида ва муддатидан илгари ҳолатларда техник шаҳодат синовларидан ўтказилади.
Қозонларнинг техник шаҳодат синовлари ўз ичига қуйидагиларни олади ва қуйидаги муддатларда ўтказилади:
-ички кўрик, қозон ички юзаларини ҳар тозалаш ва таъмирлашдан сўнг, 1 йилда 1 марта;
-гидравлик усулда синаш, қозон ички юзаларини ҳар тозалаш ва таъмирлашдан сўнг, 1 йилда 1 марта.
Ички кўрик даврида қозонларда аниқланиши мумкин бўлган қуйидаги нуқсонларга эътибор бериш лозим:
-пайванд чоклардаги, деворларнинг ички ва ташқи қатламларидаги ёриқлар ва йиртилишлар;
-қозон элементларидаги шишлар ва ёриқлар;
-иссиқлик қопламаларидаги бузилишлар.
Қозоннинг ҳамма элементларини ҳамда пайвандланган ва бошқа уланган жойларнинг зичлиги ва мустаҳкамлигини аниқлаш мақсадида гидравлик синов ўтказилади.
Гидравлик синов ўтказиш учун температураси 5 0С кам бўлмаган сув ишлатилиши лозим. Босимни ўлчаш иккита текширилган манометрлар орқали ўтказилади, улардан бири назорат қилиб туриш учун керак. Босим аста-секин кўтарилиши ва туширилиши керак. Қозонни синов босимида ушлаб туриш вақти 5 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
Синов босими ишчи босимгача пасайтирилгандан сўнг ҳамма чоклари синчиклаб кузатилиши керак.
Техник шаҳодат синовларидан муваффақиятли ўтган қозон паспортига жавобгар муҳандис-техник ходим томонидан техник шаҳодат синов натижалари тўғрисида тегишли ёзувлар киритиши лозим.


IV-БОБ. ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА ЎРНАТИШ


1-§. Қозонларни танлаш
Иссиқликни қабул қилиши мўлжалпанаётган барча биноларнинг иссиқликка бўлган эҳтиёжи акс эттирилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлиши лозим. Ушбу маълумотлар мазкур объект қурилиш лойиҳа ҳужжатларидан олиниб, унда бинонинг ўлчамлари ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Қозонни иш ва авариявий ҳолатларда етарли даражада сув билан таъминлаш учун сув таъминоти мажуд бўлиши лозим.
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ, агар қозонхона ёпиқ сув тармоғига уланган бўлса, унда сув тармоғида юз бериши эҳтимоли мумкин бўлган авариявий ҳолатни бартараф этгунга қадар етадиган заҳира сув резервуари назарда тутилиши лозим.
Маҳаллий сув тармоқларидан алоҳида мустақил сув манбаи ёки сув чиқариш иншоотларини лойиҳалаш техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.
Қозоннинг ва ички иссиқлик тизими қувурларининг муддатидан илгари емирилиш ва занглашидан сақлаш мақсадида, сувни дастлабки қайта ишлаш қурилмаларини назарда тутиш лозим.
Агар, қозонхонада қозон ва иссиқлик тизимини дастлабки ва авариявий ҳолатларда кимёвий тозаланган сув ёки тоза конденсат билан тўлдириш имконини берадиган қурилмалар мавжуд бўлса, унда сувни дастлабки қайта ишлаш қурилмалари назарда тутилиши шарт эмас.
Ёқилғи-энергетика ресурслари табиий газ, электрэнергия, кўмир, ўтин ва бошқалар мавжуд бўлиши лозим. Бунда ёқилғининг асосий, заҳира ва авариявий турлари, ҳамда заҳира ёки авариявий ёқилғининг зарурлиги қозонхона тоифаси ва маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб берувчи корхоналар билан келишилади.



Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling