Ўзбекистон республикаси саноат хавфсизлиги давлат қЎмитаси қозонларни соз ва бехатар ишлатиш бўйича


Download 24.98 Kb.
bet5/6
Sana17.08.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1667901
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Қозонларни хавфсиз ва бехатар ишлатиш бўйича эслатма кичик

2-§. Қозонларни ўрнатиш
Қурилиши мўлжалланаётган қозонхона девори билан бино девори ўртасида оралиқ масофа сақланиши лозим. Бунда қозонхона девори билан энг яқин деразагача 4 м дан кам бўлмаган (горизонтал бўйича), қозонхона томидан то энг яқин деразагача 8 м дан кам бўлмаган (вертикал бўйича) оралиқ масофа бўлиши талаб этилади.
Қозонхона деворини мактабгача таълим муассасаси, мактаб, касалхоналарнинг даволаш корпуслари ва поликлиника деворлари билан жипслаштириб қуришга руҳсат этилмайди.
Дудбурон баландлиги ёқиладиган асосий ва заҳира ёқилғи туридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда табиий газда ишлайдиган қозон дудбурони баландлиги 10 м радиус атрофдаги энг баланд бино томидан
2 м баланд бўлиши белгиланган, кўмирда ишлайдиган қозонники эса, ёнишда ҳосил бўлган зарарли моддаларнинг атмосферада тарқалиш шарт-шароитидан келиб чиқиб белгиланади.


V-БОБ. Ушбу “Кўрсатма” қозонларни ва биноларнинг иситиш тизимини музлатиб қўйишни олдини олиш учун ишлаб чиқилган

Кутилаётган об-ҳавонинг кескин совиб кетишини инобатга олиб, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:


-Газ босими пасайиши холатида қозонларнинг кеча-кундуз доимий назоратини ташкил қилиш.
-Газ ва бошқа ёқилғини тежаш мақсадида ўқув ва мактабгача таълим муассаса қозонхоналарида кечки ёқилғи тежаш режимини жорий этиш.
-Қозонлардан сувни тўкиш схемасининг мавжудлиги ва операторларнинг ушбу схемадан фойдаланишни билишлигини таъминлаш.
-Электр ёки газ ёқилғиси таъминланишининг кескин тўхташ холатларида зудлик билан туман ёки вилоят авариявий ташкилотлари билан алоқага чиқиб, электроэнергияси ва ёқилғи қанча муддатга узилишини билган холда, иситиш тизимининг сиғими ва ҳароратига қараб:
-50С – 100С ҳароратда 1 соат,
-110С – 150С ҳароратда 40 минут,
-150С – 250С ҳароратда 20-30 минут давомида зудлик билан насослар ёрдамида ишлайдиган қозонлардан ва иситиш тизимидан сувни тўкишни ташкил этиш.
-Қозонхонанинг қаровсиз қолишига йўл қўймаслик.
-Муассаса масъул ходимларининг доимий навбатчиликларини ташкил қилиш.
-Авария ёритиш тизимини созлигини таъминлаш.
-Қозонхона биносини иситишга ва бошқа чораларни кўрилишига эътиборни қаратиш (эшик ва деразанинг бутлиги).
-Ижтимой соҳа муассасалари раҳбарлари давлат мулкига шахсан жавобгар эканликларини уқтириш.
-Жойлардаги шароитдан келиб чиқиб, бошқа зарур қўшимча чораларнинг бажарилишини таъминлаш.
Қозонларни соз ва бехатар ишлатиш
бўйича Эслатмага 2-илова



Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling