Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 0.54 Mb.
bet13/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Рахит

Рахит профилактикаси
Ҳозирги вақтда асосий эътибор рахитнинг носпецифик профилактикасига қаратилган бўлиб, у бола туғилганигача ва туғилгандан сўнг олиб борилади.
Касалликни профилактикаси антенатал ва постнатал, махсус ва номахсус тарзда олиб борилиши керак.

  • Рахитнинг антенатал профилактикаси ҳомиладорларни тўғри овқатлантириш, тоза ҳавода сайр қилиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, ҳомиладорлар учун доимий равишда витамин комплексларини микроэлементлар билан бирга қўллаш (прегнавит). Ҳомиладорлик даврида УБН қабул қилган аёлларнинг боласида МНСнинг перинатал зарарланиши кўп учрайди ва оғир кечади. Витамин D катта дозада йўлдош тўсиғини зарарлайди ва ҳомиланинг ҳомила ичи ривожланишини орқада қолишига сабаб бўлади.

  • Хомиладордик патологияларини (айниқса пиелонефритларни) ўз вақтида аниқлаб даволаш лозим. 3 ойдан бошлаб УБН сеансларни ўтказилиши, суткасига 500 ХБ Д-витамини ёки “Мульти” поливитаминини олиши зарур.8

  • Рахитнинг постнатал профилактикаси табиий овқатлантириш, кун тартибига риоя қилиш, болани чиниқтириш, массаж, гимнастика, эмизикли оналарга доимий равишда витамин комплексларини қабул қилиш, очиқ ҳавода сайр қилиш буюрилади. Сайр вақтида боланинг юзини юпқа тўқима билан ёпиш тавсия этилмайди, чунки бу терига қуёш нурлари тушишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, болани қуёш тик тушишидан асраш зарур. Ёзда боланинг витамин Dга бўлган ҳафталик эҳтиёжини қондириш учун дарахтлар соясида 10-30 минутли ҳаво ваннаси етарли ҳисобланади.

Номахсус чора-тадбирларга боланинг кун тартибини тўғри тузиш (сайр қилишлар, чўмилтириш, чиниқтириш, массаж, гимнастика ва х.к.),
яхши парвариш қилиш, овқатлантиришни тўғри ташкил қилиш каби ишлар билан олиб борилади.
6.2 аналитик қисм
Машғулот мавзуси: «Болаларда рахит касаллигини даволаш чоралари»
«Т-схема»усули.
Интерфаол ўйинни асослаш: «Болаларда рахит касаллиги даволаш» мавзуси бўйича талабалар билимини ошириш.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling