Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 0.54 Mb.
bet2/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Рахит

5.2.Талаба бажара олиши керак ( кафедрада ўзлаштирган амалий кўникмалар)
1. Мақсадли анамнез йиғиш, ирсий мойиллик ва аллергик анамнезларни аниқлаган холда.
2. Беморни объектив кўрувдан ўтказиш
3. Суякдаги ўзгаришларни топиб тахлил қилиш,
4. Тиш чиқиш муддатларини хисоблаш, беморнинг тана узунлигини, бош, кўкрак, елка, сон, болдир айланаларини аниқлаш,

  1. 5. Сулкович синамасини ўтказиш учун сийдик тахлилини йиғиш, венадан тахлилга қон олиш техникаси.

5.3 Машғулотни асослаш: Рахит - Д- витамин етишмовчилиги натижасида ривожланган касаллик бўлиб, болаликнинг эмизикли даврида кўп тарқалгандир. Бу ёшдаги болалар организми жадаллик билан ўсиши боис улар организми витаминлар, айниқса, Д-витамини, ва минерал моддаларга (Са, фосфор, магний ва ҳ.к.) эхтиёжи юқори бўлади. Д-витамини ва унинг метаболитлари етишмовчилиги оқибатида Са ва фосфор алмашинуви бузилиб, янги хосил бўлаётган суяклар минерализацияси издан чиқади ва болаларнинг ўсиши орқада қолади, суякларда деформациялар хосил бўлади, мушак гипотонияси, асаб системасининг бузилишлари кузатилади.
5.4 Мавзунинг фанлар билан боғлиқлиги.Ушбу мавзу бўйича болалар юрак тизими анатомияси, нормал физиология. Болалар касалликлари пропедевтикаси каби билимлари базаси асосида ўтказилади. Олинган билимлардан келажакда умумий амалиёт шифокори педиатрия, кардиология ва бошқа бир қатор клиник фанларда ишлатади.
6. Амалий машғулотнинг мазмуни:
6.1 Назарий қисм
Рахит – моддалар алмашинувининг полиэтиологик касаллиги бўлиб, ўсаётган организмнинг фосфор ва кальцийга бўлган талабининг юқорилиги, уларнинг транспорти ва метаболизмга қўшилишини таъминловчи тизимнинг мос келмаслиги билан характерланади. Рахит остеоид тўқималарни етарли даражада минерализация бўлмаслиги билан юзага келадиган суяклардаги бузилишлар билан кечадиган касаллик. 1
Рахит - бир ёшгача болаларда энг кўп учрайдиган касаллик. Кўпгина болаларда бу касалликнинг у ёки бу қолдиқлари (кўкрак қафаси, оёқ-қўллар,калла деформацияси, чайнаш ва тишлар ўсиши нуқсони ва бошқалар) кузатилади. Рахит билан оғриган болалар кейинчалик тез-тез касалланувчилар гуруҳига киритилади.
Эрта ёшдаги болаларда рахитга олиб келувчи сабаблар:

    1. боланинг етарли қуёш нурида бўлмаслиги;

    2. озиқ-овқатлар билан витамин Д етарли даражада тушмаганда;

    3. перинатал омиллар - чала туғилиш, кичик вазнда туғилган чақалоқларда рахитга юқори моиллик кузатилади;

    4. Мальабсорбция, мальдигестия синдромлари;

    5. Буйрак ва жигарнинг сурункали касалликлари;

    6. Ятроген омиллар;

    7. Экологик омиллар;

    8. Д витамини алмашинувининг ирсий бузилишлари;

    9. Полигиповитаминозлар ва сурункали инфекцион жараёнлар.

Патогенези: Витамин Dнинг организмдаги алмашинуви жуда мураккаб жараён. Витамин Dнинг бошланғич шакллари - организмга овқат билан тушувчи эргокальциферрол (витамин D2) ва холекальциферол (витамин D3) (витамин D3 шунингдек, терида УБН таъсирида ҳам ҳосил бўлади) - биологик жиҳатдан фаоллиги етарли эмас. Д витамини фосфор ва кальций алмашивуни бошқаради ва организмга 2 йўл билан киради. 2
Гиповитаминоз D хар доим ҳам фосфор-кальций алмашинувининг бузилиши билан кечмайди. Классик гиповитаминоз D қонда фосфорни нормал миқдори билан кечади, типик рахит эса гипофосфатемия билан. Рахит билан касалланган болаларнинг қонида витамин D метаболитлари пасайиши аниқланган. Рахит бу касаллик эмас, балки, ўтувчи, чегарадош, танқислик ҳолат дир. Рахитнинг “физиологик асоси” бўлиб, бола ҳаётининг биринчи йилида суяк тўқимасининг 75-80% интенсив ремоделлашуви ва суяк тузилишининг электростатик бошқарилишини бузувчи мажбурий гипокинезия ҳисобланади.
Д витамини етишмовчилиги кальций боғловчи оқсилни синтезини камайтиради, кальцийни ичакларда сўрилишини пасайтиради. Вужудга келган гипокальциемия парат гормон ишлаб чиқаришини оширади. У ўз навбaтида буйракда кальций ва фосфорнинг реабсорциясини пасайтиради, суяклардан кальцийни қонга ювиб чиқаради, бу эса суякларнинг юмшашишига, қийшайишига олиб келади.3
Организмда Д-витамини алмашинуви куйидаги схемада тасвирланган.
7 -дегидрохолестерин
Тери
Х олекальциферол (витамин Д3 )

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling