Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Жигар 2 0-гидроксихолекальциферол (20-ОН Д3) Буйрак 1 ,20 – дегидрохолекальциферол (1 20 – ОН 2 Д3)


Download 0.54 Mb.
bet3/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Рахит

Жигар


2 0-гидроксихолекальциферол (20-ОН Д3)
Буйрак
1 ,20 – дегидрохолекальциферол (1 20 – ОН 2 Д3)


“Нишон” тукималар




Рахитнинг клиникаси
Бошлангич даври. Касалликнинг бошлангич даврида дастлабки белгилари кўпинча бола ҳаётининг 2-3 .ойлигида намоён бўлади. Чала туғилган болаларда хатто I-чи ойнинг охирларидаёқ кўзга ташланиши мумкин. Боланинг хулқи ўзгаради: безовта, қўзғалувчан бўлиб қолади, баланд товуш ёки ёруғлик нури таъсирида сесканиб кетади. Уйқуси безовта ва юзаки. Боланинг “қилиқлари” камая боради. Бола кўп терлайди. Терлаш айниқса ухлаётганда, эмаётганда ва йиғлаганида кучаяди. Тер ачимсиқ хидга эга бўлиб, терини қитиқлайди ва унинг қичишишига сабаб бўлади. Бола бошини ёстиқга кўп ишкалаши натижасида энса соҳаси сочи тўкилади. Турғун қизил дермографизм кузатилади. Мускуллар дистонияси пайдо бўлади. Яъни шу ёшдаги болаларда мускуллар гипертонияси гипотония билан алмашинилади. Пайпаслаганда бош чаноқ суяклари чоклари қирғоқларида бироз эгилувчанлик аниқланиши мумкин. Бироқ хали скелетда деформациялар кузатилмайди. Ички органларда патологик ўзгаришлар топилмайди. Панжа суяклари рентгенографиясида енгил остеопороз кузатилиши мумкин. Қонда кальций микдорининг нормада - 2,37-2,72 ммоль/л ёки, хатто бироз кўтарилиши ва фосфор миқдорининг нормада - 1,40-1,77 ммоль/л ёки камайиши кузатилади. Ишқорий фосфатаза активлиги ва ацидоз кучайиши мумкин. Бошланғич давр давомийлиги 2-3 ҳафтадан 4-6 ҳафтагача бўлиши мумкин. Ним ўткир кечишида эса 2-3 ойгача чўзилади. Сўнгра бемор даволанмаса, ёки даво чоралари етарли бўлмаса авж олган даврга ўтиши мумкин.4
Касалликнинг авж олган даври. Бу давр кўпинча бола ёшининг биринчи ярми охирларига тўғри келиб, анча сезиларли вегетатив ҳамда асаб-мускул ўзгаришлари билан кечади. Бола беҳол, бўшашган ва камхаракатчан бўлади. Асаб-рухий, ва айниқса, жисмоний ривожланишда сезиларли ортда колади. Ўта кўп терлайди, беҳол, тез чарчайди. Мускуллар ҳамда бўғгим бойламлари гипотонияси ривожланади.
Рахитга хос асосий белгилар суяк системасида кузатилади. Скелетда, айниқса суяклар ўсиш зоналарида сезиларли ўзгаришлар пайдо бўлади. Остеомаляция жараёни кучайиб, энса суяги палласининг юмшаши (краниотабес) ва шу соҳанинг яссиланиш кузатилади. Кўкрак қафасининг деформацияси: “воронкасимон кўкрак” ёки “этикдўз кўкраги”, ҳамда аксинча: “товуқ туши” ёки “понасимон” кўкрак пайдо бўлади. Диафрагманинг кўкрак қафасига ёпишган соҳалари бўйлаб ичкарига тортилиши - “Гаррисон эгатлари” нинг хосил бўлишига олиб келади. Найсимон суяклар эпифизларининг тумтокланиши хисобига “рахитик билакузуклари”, қовурғаларда рахитик “тасбеҳ доналари” ҳамда “марварид шодалари” кўзга ташланади. Пешона ва тепа суякларининг бўртиб чиқиши бошнинг квадрат шаклига киришига олиб келади. Бола ўрнидан тургач ва юра бошлагач, тос чаноғида ва оёқ суякларида “О” ёки “X” симон эгилишлар каби деформациялар хосил бўлади. Катта ликилдоқнинг беркилиши ва тишларнинг ёриб чиқиш муддатлари кечикади.
Мускуллар гипотонияси рахитнинг дастлабки ва асосий белгиларидан бўлиб хисобланади. Гипотония натижасида боланинг харакатлари секинлашади. Бола бошини кеч тутади ва оёғига кеч босади, кеч ўтиради. Мускул гипотонияси кўкрак умуртқасининг рахитик кифозига ва қорин катталашиб “бақа қорнига” айланишига ҳам сабаб бўлади. Мускул гипотонияси кучли бўлган холларда бола “ўтирган мушук” холатида ўтиради. Ичаклар мускулларининг миотонияси қориннинг дам бўлишига, ич кетиш билан алмашиниб турувчи қабзиятга ҳам сабаб бўлади. Нафас мускуллари гипотонияси ўпка вентиляциясининг бузилишига ва аталектазлар ҳамда зотилжамнинг ривожланишига ҳам олиб келади.
Сезиларли гипофосфатемия, енгил гипокальциемия ҳамда ишқорий фосфатаза активлигининг ортиб кетиши аниқланилади.
Тузалиш даври:Бу давр учун бемор умумий аҳволининг яхшиланиши, вегетатив ва неврологик ўзгаришларнинг барҳам топиши хосдир. Янги шартли рефлекслар шакллана боради. Аммо мускуллар гипотонияси ва суяклар деформацияси анча вақтгача сақланиб қолади. Фосфор миқдори қонда нормаллашади, бироқ енгил гипокальциемия сақланиб қолади. Кислота-ишкор мувозанати алкалоз томонга силжийди. Ишқорий фосфатаза кўрсаткичлари яхшиланади. Бу биохимик кўрсаткичларнинг нормаллашуви рахитнинг актив босқичдан ноактив босқичга ўтганлигидан далолат беради. Яъни қолдиқ белгилар босқичи бўлиб, бунда мускуллар гипотонияси, бўғимлар ва бойламларнинг шалвираши сақланиб қолади.
I– даражали (енгил) рахит – нерв-мускул системаси ўзгаришлари минимал даражада ифодаланади
II – даражали (ўртача оғирликдаги) рахит - нерв-мускул ўзгаришлари билан бир қаторда бош суяклари, кўкрак қафаси ва қўл-оёқ суякларининг сезиларли деформацияси билан белгиланади, ҳамда ички аъзолар фаолиятида ҳам баъзи ўзгаришлар кузатилади.
III-даражали (огир) рахитда аниқкўзга ташланувчи суяк ва мускул системасидаги патологик белгилар: суяклардаги ўзгаришлар анча сезиларли, оёқларни О- Х-симон қийшайишлари, бўғимлар ва бойламларнинг шалвираши, асаб-рухий ва жисмоний ривожланишининг кечикиши, ацидоз ҳамда микроцирқўляциянинг бузилиши оқибатида ички аъзолар фаолиятида сезиларли ўзгаришлар кузатилади. Овқат ҳазм қилиш органларининг ферментатив дисфункцияси, ичаклар атонияси иштаҳанинг пасайишига, ичакларнинг моторикаси ва уларда сўрилиш жараёнларининг бузилишига олиб келади ва бунинг натижасида қорин хажми катталашади, ичаклар бўшлиғида суюқлик йиғилиши псевдоасцит ривожланишига сабаб бўлади. Шунингдек оғир рахитда жигар ва қора талоқ катталашади, бу нарса модда алмашинуви бузилганидан ва жигар ҳамда талоқ портал веналарида қон димланишидан далолат беради.
Рахит касаллиги кечишининг вариантлари: Ўткир рахитда барча симптомларнинг жадал ривожланиши, неврологик ва вегетатив ўзга­ришларнинг яққол кўзга ташланиши, сезиларли гипофосфатемия, ишқорий фосфатаза активлигининг кескин кўтарилиши кузатилади. Ўткир кечиши асосан рахитнинг бошланғич даврига хосдир.
Ним ўткир рахит кўпинча Д-витамини билан профилактика ўтказилган, табиий ёки Д-витамини сақловчи қуруқ сутли аралашмалар билан овқатлантирилган болаларда кечиб, гипотрофияси бор болаларда кўпроқ учрайди. Бу вариантга кам белгили ёки сезилар-сезилмас неврологик ва вегетатив белгилар хос бўлиб, кўпроқ остеоид гиперплазия жараёнлари кузатилади.
Қайталаниб турувчи варианти ноқўлай турмуш шароитларида яшаётган болаларда, нотўғри парваришланганда, озиқлантирилганда, респиратор вирус инфекцияси, зотилжам ва ичак касалликлари билан кўп оғрийдиган ҳамда иккиламчи профилактика ўтказилмаган болалар орасида учрайди. Бунда жараённинг сусайиб ва кучайиб туриши кузатилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling