Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 0.54 Mb.
bet4/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Рахит

6.2. Аналитик қисм
«Болаларда рахит касаллиги» мавзусига “Кластер усули”
интерфаол ўйини
Кластер” усули.
Интерфаол ўйинни асослаш: «Болаларда рахит касаллиги»мавзуси бўйича талабалар билимини ошириш.
Методнинг мақсади: Гурух талабаларидан фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, фаоллигини оширади, мавзуни мухокама қилишда гурухнинг барча талабалари бир вақтни ўзида жалб этилади, бир-бирларини фикрини эшитиб тахлил қилишни ўрганадилар, билимларини мустахкамлайди.
Интерфаол ўйинни олиб бориш. Рахит касаллигини этиологик омилларини келтирилади ва ёзиб чиқилади.







Парвариш бузилишлари


















Вазиятли масалалар:
Масала 1
Бемор 3 ойлик. Онасининг шикоятларига кўра бола безовта, кўп терлайди, айниқса эмганда ва ухлаганда, уйқуси безовта, уйқусида чўчийди. Объектив текширганда боланинг териси оқарган, нам, теридан ачимтил хид келмоқда. Иссиқлик тошмалари мавжуд, табиий бурмаларда бичилишлар мавжуд. Боши юмалоқ, энса соҳасида сочи тўқилган, катта лиқилдоқ 2,0 х 3,0 см, четлари юмшоқ. Кўкрак қафаси цилиндрик шаклида. Ички органларда ўзгаришлар йўқ. Умумий қон тахлилида енгил анемия белгилари. Қон зардобида кальций – 2,0 ммоль/л, фосфор – 1,4 ммоль/л. Сизнинг диагнозингиз?
Масала 2
Бола 8 ойлик. Туғилгандаги вазни 3600г. Хозирги вазни 9 кг. Бола очиқҳавода кам бўлади, шарбатлар берилмаган, қўшимча овқатлар бермайди. Витамин Д3 3 ойлигида берилган, 1 томчидан, лекин вақтида эмас, 20 кун. Ўткир яллиғланиш касалликларига мойил.
Болани кўздан кечирганда боши квадрат шаклида, энсаси яссиланган, пешоналари ва теппа соҳалари чиққан. Тери ранги оқарган, тери эластиклиги ва тўкималар тургори пасайган. Тери ости ёғқатлами суст ривожланган. Кўкрак қафаси яссиланган, Гаррисон жуяклари аниқланмоқда, кўкрак қафасининг пастки апертураси кенгайган. Умуртка
поғонасида кифоз аниқланмокда. Қорни катталашган. Мушаклар гипотонияси кузатилмоқда. Бўғимларда харакат доираси кенгайган. Умумий қон тахлилида енгил анемия белгилари. Қон зардобида кальций – 1,7 ммоль/л, фосфор – 1,1 ммоль/л. Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг?
Масала 3
Рахит белгилар бор бўлган 3 ойлик болага педиатр курсига 400 000ХБ витамин Д тайинлаган. Нечанчи даражали рахитга қарши мўлжалланган витамин Д белгиланди. Врачнинг тактикаси тўғрими?
Масала 4
Бемор 2 ойлик. Онасининг шикоятлари: бола безовта, кўп терлайди, айниқса, эмганда ва ухлаганда, уйқусида чўчийди. Объектив текширганда боланинг териси оқарган, нам, теридан ачимтил хид келмоқда. Боши юмалоқ, энса соҳасида сочи тўқилган, катта лиқилдоқ 2,0 х 3,0 см, четлари юмшоқ. Кўкрак қафаси цилиндрик шаклида. Ички органларда ўзгаришлар йўқ.
Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг?
Масала 5
Бола 9 ойлик. Туғилгандаги вазни 3600г. Хозирги вазни 9300 г. Бола кўкрак сути билан боқилади, шарбатлар берилмаган, қўшимча овқатлар бермайди. Витамин Д3 3 ойлигида берилган, 2 томчидан, лекин вақтида эмас, 20 кун. Ўткир яллиғланиш касалликларига мойил.
Болани кўздан кечирганда боши квадрат шаклида, энсаси яссиланган, пешоналари ва теппа соҳалари чиккан. Тери ранги оқарган, тери эластиклиги ва тўкималар тургори пасайган. Тери ости ёғ қатлами суст ривожланган. Тиши йўқ. Кўкрак қафаси яссиланган, Гаррисон жуяклари аниқланмокда, кўкрак қафасининг пастки апертураси кенгайган. Қорни катталашган. Мушаклар гипотонияси кузатилмоқда. Бола энди ўтира бошлади, эмакламайди, турмайди. Умумий қон тахлилида енгил анемия белгилари. Қон зардобида кальций – 1,7 ммоль/л, фосфор – 1,1 ммоль/л. Сизнинг диагнозингиз?

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling