Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 0.54 Mb.
bet14/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Рахит

Методнинг мақсади: Гурух талабаларидан фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, фаоллигини оширади, мавзуни мухокама қилишда гурухнинг барча талабалари бир вақтнинг ўзида жалб этилади, бир-бирларини фикрини эшитиб, ҳамжихатлик билан тўғри жавобни тахлил қилиб аниқлашни ўрганадилар, билимларини мустахкамлайди.
Интерфаол ўйинни олиб бориш. Рахит касаллигини даволаш чора-тадбирларини келтириб ва Т-схемаси ёзиб чиқилади.
«Т»-СХЕМА
Рахитни даволаш
Махсус терапия Номахсус терапия
Вазиятли масалалар
Масала 1
Бемор 3 ойлик. Онасининг шикоятлари: бола безовта, эмганда ва ухлаганда кўп терлайди, уйқусида чўчийди. Объектив текширганда боланинг териси оқарган, нам, тердан ачимтил хид келмоқда. Боши юмалоқ, энса соҳасида сочи тўқилган, катта лиқилдоқ 2,0 х 3,0 см, четлари эгилувчан. Кўкрак қафаси цилиндрик шаклида. Ички органларда ўзгаришлар йўқ. Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг?
Витамин Д тайинлаган. Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг?Витамин Д тайинлаган.
Масала 2
Бола 8 ойлик. Туғилгандаги вазни 3600г. Хозирги вазни 9 кг. Бола очиқ ҳавода кам бўлади, шарбатлар берилмаган, қўшимча овқатлар бермайди. Витамин Д3 3 ойлигида берилган, 1 томчидан, лекин вақтида эмас, 20 кун. Ўткир яллиғланиш касалликларига мойил.
Болани кўздан кечирганда боши квадрат шаклида, энсаси яссиланган, пешоналари ва тепа соҳалари чиққан. Тери ранги оқарган, тери эластиклиги ва тўқималар тургори пасайган. Тери ости ёғқатлами суст ривожланган. Кўкрак қафаси яссиланган, Гаррисон жуяклари аниқланмокда, кўкрак қафасининг пастки апертураси кенгайган. Умуртқа поғонасида кифоз аниқланмокда. Қорни катталашган. Мушаклар гипотонияси кузатилмокда. Бўғимларда харакат доираси кенгайган. Умумий қон тахлилида енгил анемия белгилари. Қон зардобида кальций – 1,7 ммоль/л, фосфор – 1,1 ммоль/л. Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг? Витамин Д тайинлаган.
Масала 3
Рахит белгилар бор бўлган 3 ойлик болага педиатр курсига 400 000ХБ витамин Д тайинлаган. Нечанчи даражали рахитга қарши мўлжалланган витамин Д белгиланди. Врачнинг тактикаси тўғрими?
Масала 4
Бемор 2 ойлик. Онасининг шикоятлари: бола безовта, айниқса эмганда ва ухлаганда кўп терлайди, уйқусида чўчийди. Объектив текширганда боланинг териси оқарган, нам, теридан ачимтил хид келмоқда. Боши юмалоқ, энса соҳасида сочи тўкилган, катта лиқилдоқ 2,0 х 3,0 см, четлари юмшоқ. Кўкрак қафаси цилиндрик шаклида. Ички органларда ўзгаришлар йўқ.
Сизнинг диагнозингиз? Текширув режаларини тузинг?Витамин Д тайинлаган.
Масала 5
Бола 9 ойлик. Туғилгандаги вазни 3600г. Хозирги вазни 9300 г. Бола кўкрак сути билан боқилади , шарбатлар берилмаган, қўшимча овқатлар бермайди. Витамин Д3 3 ойлигида берилган, 2 томчидан, лекин вақтида эмас, 20 кун. Ўткир яллиғланиш касалликларига мойил.
Болани куздан кечирганда боши квадрат шаклида, энсаси яссиланган, пешоналари ва теппа соҳалари чиккан. Тери ранги оқарган, тери эластиклиги ва тўкималар тургори пасайган. Тери ости ег қатлами суст ривожланган. Тиши йўқ. Кўкрак қафаси яссиланган, Гаррисон жуяклари аниқланмокда, кўкрак қафасининг пастки апертураси кенгайган. Корни катталашган. Мушаклар гипотонияси кузатилмокда. Бола энди утира бошлади, эмакламайди, турмайди. Умумий қон тахлилида енгил анемия белгилари. Қон зардобида кальций – 1,7 ммоль/л, фосфор – 1,1 ммоль/л. Сизнинг диагнозингиз? Витамин Д тайинлаган.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling