Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Д витаминни дозалари рахитнинг оғирлик даражасига ва кечиш даврига кўра белгиланади


Download 0.54 Mb.
bet12/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Рахит

Д витаминни дозалари рахитнинг оғирлик даражасига ва кечиш даврига кўра белгиланади.


Рахитни специфик давоси кальций, фосфор дорилари, витамин D тавсия қилишдан иборат.
Витамин D нинг даволовчи дозаси

Рахит оғирлик даражаси

Витамин D суткалик дозаси, МЕ

Курс давомийлиги, суткада

I

1000-1500

30

II

2000-2000

30

III

3000-4000

40

Бугунги кунда суяклар рентгенографияси ташҳисот қилиш мақсадида ўтказилмайди.


Даво курси якунлангандан кейин витамин D профилактик дозада (100-200 МЕ/суткада, 400 МЕдан ошмаслиги керак) тавсия қилинади. Профилактик дозасини ошириш гипервитаминоз Dга олиб келади.
Охирги вақтларда витамин Dни индивидуал тавсия этиш кўзда тутилмоқда (қонда унинг метаболитларини аниқлагандан сўнг). Кўпгина педиатрлар болаларга витамин D эмас, балки витаминлар комплексини (мисол, Подивит Беби, болалар учун Биовиталь гель ва бошқаларни) тавсия этади, чунки рахит кўп ҳолларда полигиповитаминоз билан кечади. Витамин Dдан ташқари бу комплексга гипервитаминозга мойилликни камайтирувчи витамин А киради. Агар рахит давосида витамин D қўлланилса, уни камроқ дозада тавсия этилади. Одатда витамин D3 дорилари қўлланилади (холекальциферол) - Видехол, Вигантол. Кўпгина муаллифлар сувда эрийдиган витамин D3ни тавсия қилади, чунки у ошқозон-ичак трактидан яхши сўрилади ва ёғда эрийдиганга қараганда узоқ таъсир этади.


Д витамин препаратларнинг бериш усуллари:

  1. “Майдалаб бериш” усули – курс дозаси 30 – 60 кун мобайнида берилади. Бу усулдан айниқса касалликни профилактика қилиш мақсадида фойдаланилади. Д витамин препаратлари йил мобайнида (ёз ойларидан ташқари) бериб борилади.

  2. “Зичлаштирилган” усул - курс дозаси 15 – 20 кун мобайнида берилади.

Бу усул касалликни ўткир кечишида тавсия этилади ва шифохона шароитида ўтказилиши керак.

  1. “Зарбдор” усул – бунда курс доза қисқа вақт ичида берилади – 8 – 10 кун. Бундай усул касалликнинг III даражасида ўткир кечишида, фақат шифохона шароитида олиб борилиши керак. Аммо бу усул Д гипервитаминозига ёки аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин, шунинг учун бу усулдан эхтиёткорлик билан фойдаланиш керак.

  2. “Витамин туртки” усули - бу усулда курс дозанинг бир ҳафталик дозасини бир берилади. Бу усул кўпроқ гарб мамлакатларида қўлланилади ва “штос-терапия” деб аталади, амалиётда деярли қўлланилмайди.

Қайталаниш (рецидивланиш) ни профилактикаси мақсадида ҳар 2-3 ойда 400000 ХБ миқдорида 10-12 кунлик курслар ўтказилиб турилади.
Рахитни самарали даволашда УБН (УФО) сеанслари тавсия этилади. УБН нурлатиш 1/8 биодозадан 1,5 биодозагача аста секин ошириб борилади 15 – 20 сеанс. УБН сеанслари ўтказилганда Д витамини берилмайди.
Д витамин препаратлари билан биргаликда II ва III даражали рахитда цитрат аралашмаси буюрилади. Таркиби: 30 г лимон кислотаси, 20 г натрий цитрат ва 200 мл сувдан иборат бўлиб, 1 чой қошиқдан 3 марта 1 ой давомида ичирилади.
Даволашда кальций препаратлари - кальций хлорнинг 5-10% эритмасидан 1 чой қошиқдан 3 махал ёки кальций глюқонат таблеткасидан 0,20-0,5 2-3 мартагача, кальций Д3-никомед таблеткадан буюрилади. 7
Рахитни даволашда аскорбин кислотаси, витамин А ва В гурух витаминларини буюриш самарадорлигини орттирилади. Шунингдек, АТФ иньекциялари, магний препаратлари (аспаркам, панангин), мушаклар тонусини ошириш учун прозерин иньекциялари тавсия этилади.
Даволаш жараёнида массаж ва гимнастика машқлари, чўмилтиришлар – ванналар мухим ўринни эгаллайди. Тузли, игнабаргли ванналар асаб системасига тинчлантирувчи таъсир этади, модда алмашинув жараёнларини кучайтиради.
Рахит касаллиги бошқа касалликлар билан бирга кечганда (анемия, ЭКД ва х.к.) у касалликларни ҳам даволаб бориш керак



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling