Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълим ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти


Download 0.54 Mb.
bet11/18
Sana09.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1466036
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Рахит

5.2 Талаба бажара олиши керак (педиатрия кафедрасида ўрганиладиган амалий куникмалари)
1. Беморни объектив кўрувдан ўтказиш
2. Тиш чиқиш муддатларини хисоблаш, беморнинг тана узунлигини, бош. кўкрак, елка, сон, болдир айланаларини аниқлаш

  1. 3. Рахитга чалинган болаларга даволаш режаларини тайинлаш.

  2. 4. Касалликни даражасига кўра витамин Д ни дозаларини хисоблаш

  3. 5. Дори моддаларга рецепт ёзиш.

5.3 Машғулотни асослаш: Рахит касаллиги педиатриянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб хисобланади. Фон касалликлар турига кўра кўп соматик ва инфекцион касалликларнинг кечишини қийинлаштиради ва турли асоратларга сабаб бўлади. Талабаларга тўғри ташхис қўйиш ва дифференциал диагностикасини ўтказиш, комплекс патогенетик ва симптоматик даволаш режаларини тузиш, рахитнинг профилактик чора-тадбирларини тузиш катта аҳамиятга эга
5.4 Мавзунинг фанлар билан боғлиқлиги.
Ушбу мавзу бўйича болалар юрак тизими анатомияси, нормал физиология. Болалар касалликлари пропедевтикаси каби билимлари базаси асосида ўтказилади. Олинган билимлардан келажакда умумий амалиёт шифокори педиатрия, кардиология ва бошқа бир қатор клиник фанларда ишлатади.
6. Амалий машғулотнинг мазмуни:
6.1 Назарий қисм
Рахит диагнози асосан: 1. Бола хулқи ва асаб-мускул системасидаги ўзгаришлар; 2. Бола ҳаётининг дастлабки ойларида пайдо бўлиб, сўнг секин-аста ривожлана бораётган скелет деформацияси; 3. Патологик жараённинг даврий холда кечишига асосан ўрганилади. Қонда кальций, фосфор миқдорининг камайиши билан бир қаторда ишқорий фасфатаза активлигининг ортиши, рентгенограммада суякланиш жараёнининг бузилиши ва Д витаминини кўллашдан яхши самара эришиш холатларининг мавжудлиги диагнозни мустахкамлайди.5
Рахит даволаш комплекс тарзда ўтказилади ва бунда бола ёшига мос холда овқатлантириш ҳамда санитария-гигиена режимини ташкил этиш, Д-гиповитаминозига сабаб бўлган омилларни бартараф қилиш билан бир қаторда Д-витаминини қўллаш кўзда тутилади. Бериладиган овқатлар бола ёшига мос, витаминларга, оқсилларга, минерал моддаларга (айниқса кальцийга бой-творог, тухум, қатиқ, пишлоқ, ва б.) бой бўлиши керак. Боланинг кун тартибида етарли соф ҳавода, айниқса эрталабки қуёш нурида сайр қилиш керак, бадантарбия машқларини ўтказиш керак.
Медикаментоз даволаш махсус (специфик) ва номахсус (носпецифик) даво-чоралари билан ўтказилади. Махсус яъни специфик даволаш Д витамини препаратларини тавсия этиш билан амалга оширилади. Бунда Д витаминни спиртли (эргокальциферол) ва ёғли эритмаларидан фойдаланиб, курс ва кунлик дозаси касаллик кечишига, оғирлик даражасига кўра мўлжалланади.6

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling