Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Орқа чиқарув тешиги ёриғлари 
 Орқа чиқарув тешиги ёриғи қабзият, дефекация пайтидаги оғриқлар ва 
ахлатда қон ажралиши билан биргаликда кечади. Орқа чиқарув тешиги 
ёриғида бир марта глицеринли ёки бисакодилли шам қўйилади; ахлатни 
юмшатувчи воситалар (юқорида қаранг) тайинланади. Кичик ёшдаги 
болаларга суткасига 3 марта ўтирган ҳолда ванна қабул қилиш тайинланади. 
 
Гиршспрунг касаллиги 
 
 
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар 
Гиршспрунг касаллиги (туғма ичак аганглиози, туғма мегакалон) тўғри ва 
йўғон ичакдаги инстрамурал чигалликларининг туғма бўлмаслиги билан 
характерланади. Касаллик частотаси 1:5000. Касаллик 10% ҳолларда оилавий 
анамнезда мавжуд бўлади. 
Этиологияси 
 
Ноаниқ 
Диагностикаси 
 
Анамнез: Касаллик чақалоқлар ҳаётининг биринчи суткасидаёқ 
(меконий келмайди) ёки биринчи ҳафтасида (сафроли қусиш, қорин дам 
бўлиши) намоён бўлади. Кейинлик турғун қабзиятлар кузатилади. 


68 
Ректал текширув: аввалига орқа чиқарув тешиги сфинктери қисилган, 
тўғри ичак бўм-бўш, сўнгра ахлат ва газ фонтан бўлиб келади. Каттароқ 
ёшдаги болалар йўғон ичагида ахлат массалари пайпасланади. 
Лаборатор ва инструментал текширувлар: қорин бўшлиғининг батафсил 
рентгенографияси, ирригоскопия, ректал монометрия ва тўғри ичак 
биопсияси ўтказилади. 
УАШ тактикаси 
 
Гиршпрунг касаллигига шубҳа қилинганда мутахассис қабулига 
юборилади. 
Ошқозон-ичак трактининг паразитар инвазияси 
 
Лямблиоз 
Қўзғатувчиси – Giardia Intestinalis – содда қивчинлилар оиласига 
мансуб, кўпинча диареяни келтириб чиқаради, одамдан одамга ёки 
ҳайвонлардан одамга контакт даврида, ёки зарарланган сувдан истеъмол 
қилиш орқали юқади. Лямблиоз ҳамма жойда тарқалган. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling