Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Лаборатор 
текширувлар: 
умумий 
қон 
таҳлили 
(лейкоцитоз), 
гипонатриемия, гипокалиемия, темир етишмовчилиги анемияси. Копрология: 
қон аралашмаси, шиллиқ. 
УАШ тактикаси 
 
Ота-оналарни ўргатиш: болаларда ҳар куни ҳожатхонага кириш 
кўникмасини шакллантиришда ота-оналарнинг роли. Ҳар куни, бир вақтда, 
овқатланишдан кейин болани тувакка ўтирғизинг (дефекацияга қистов бўлса 
- бўлмаса). Мунтазам равишда тоза ҳавода югуриш, ҳаракат ўйинларини 
ўйнаш лозим. Суюқлик истеъмол қилишни кўпайтириш. Рационга олхўри 


67 
шарбати, зайтун ёғи, помидор шарбати, клетчаткага бой маҳсулотлар 
киритиш зарур. Сурункали қабзиятларда – кепак ва яхлит дон маҳсулотлари 
тавсия этилади. 
Эмизикли болаларни даволаш глицерин шамлар, сут - кўкрак сути ёки 
сигир сутини чеклаш (кунига 900 мл дан ортмаслиги керак), олма ва нок 
шарбати тавсия этилади. 
1 ёшдан ошган болаларга глицерин ёки бисакодил билан бир марта шам 
қўйиш, 15 мл ўсимлик ёғи ичириш тавсия этилади. Магний сульфати ёки 
натрий сульфати, шунингдек натрий фосфати билан ҳўқна қилиш қаттиқ 
ахлатнинг ўтишини енгиллаштиради. Суюқ сурги дорилардан, сена таркибли 
сурги дорилардан фойдаланиш мумкин. Оғир қабзиятларда: тозалаш 
ҳўқналари қилинади (қисқа курсларда). 
Ахлатни юмшатувчи дори воситалари: сурги дорилар – натрий докузати, 
қуюқ қизилмия экстракти, (сена) экстракти. Дозалар: 1-12 ойлик болаларга – 
суткасига 2 марта ½ чой қошиғида; 1-5 ёш – 1 чой қошиғида суткасига 2 
марта; 5-15 ёш 2 чой қошиғида суткасига 2 марта. Самара бергандан сўнг 
доза камайтирилади. Дори препаратлари 2-3 ой давомида қўлланилади. Ичак 
фаолияти нормаллашганидан кейин дориларни қабул қилиш аста-секин 
тўхтатилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling