74
Индивидуал йод профилактикаси – денгиз маҳсулотларини қабул
қилишдан иборат (денгиз ёки океан балиғи, денгиз карами ва бошқалар).
Тугунли буқоқни оператив даволашдан кейин буқоқ рецидиви
профилактикаси – 6 ой давомида калий йодиди 100-200 мкг кунига 1
мартадан тавсия этилади.
Қандли диабет
Қандли диабет – меъда ости бези гормони – инсулиннинг мутлақо ёки
нисбий етишмаслиги туфайли келиб чиқадиган
метаболик бузилишларнинг
(гипергликемия, дислипедемия, энергия алмашинувининг бузилиши)
гетероген гуруҳи.
Асосий ҳолатлар
Болалар ва ўсмирларда кўпинча инсулинга боғлиқ қандли
диабет
(ИБҚД I-тури) кузатилади, 500 тадан 1 та ҳолатда учрайди. Ирсий мойиллик
қайд этилади. Қариндошлар ўртасида ҚД хавфи 5% ташкил этади. Бир
тухумли эгизакларда ҚД хавфи 40% ташкил этади.
Диагностикаси
Кўп қайд этиладиган шикоятлар – полиурия, чанқоқлик,
сийдик тута
олмаслик, озиб кетиш (полифагияга қарамасдан), тинка қуриш, ланжлик,
яхши кўрмаслик, қизларда – чот оралиғи кандидози.
ИБҚД ташхисини қўйиш учун плазмадаги глюкоза миқдорининг 200 мг%
(11,3 мм/л) – ошишини аниқлашнинг ўзи етарлидир – такрорий таҳлилда
тасдиқлаш зарур.
Глюкозага толерантликнинг бузилишига ташхис қўйилади: агар плазма
глюкозаси миқдори оч қоринга 140 мг% (7,9 мм/л) дан кам, глюкоза қабул
қилингандан 2 соат кейин эса 140 мг% дан кўп бўлса.
УАШ тактикаси
ИБҚД ташхисланганда барча болалар зудликда мутахассис ҳузурига
ҳолатини баҳолаш ва инсулин билан даволаниш учун юборилиши шарт.
Парҳез. Оқсил, ёғ ва углеводлар мутаносиблиги 1:0,8:3 (1:1:4 – 1 ёшдан
ошган соғлом болада); қанд, шакар ва оқ ундан тайёрланган
кондитер
маҳсулотлар, қийин эрийдиган ёғлар рациондан бутунлай чиқарилади.
Клетчаткага бой озиқ-овқатни истеъмол қилиш тавсия этилади. Овқатланиш
режими вақти ва инсулин юбориш вақтини мослаштириш зарур. Овқатни
доим бир хил вақтда қабул қилиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: