Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Лаборатор диагностика пустулалар, ярали жароҳатлардан ажралган ёки 
буллёз элементлардан олинган суюқлик Грам усулида буяш ҳамда 
намуналарни экиш натижалари асосида амалга оширилади. 
Даволаш 
Стрептококкли импетигонинг оғир шаклини даволашда пенициллин-V (250 
мг кунига 3 ёки 4 марта 10 кун давомида) қўлланилади. 
Стафилококкли импетигода диклосациллин, цефалексин ёки эритромицин 
қабул қилинади. 
Экиш натижалари олингунга қадар стрептококк ва стафилококка қарши даво 
тайинланади. 
Қичима 
 
Қичима кучли қичишиш ва эпидермиснинг жароҳатланиши билан 
кечадиган паразитар инфекция. 
Этиологияси 
 
Қичима қўзғатувчиси – Sarcoptes scabiei канаси касаллик бемор билан 
бевосита контакт орқали ёки тўшак, сочиқ ва бошқалар орқали инфекция 
ўтишидан юқади. 
Диагностикаси 
 
Асосий шикоят - қичишиш. Инкубацион даври – контактдан кейинги 3 
ҳафта. Кўпинча бармоқлар ораси, панжанинг кафт юзаси, билаклар, эмчак 
соҳаси, олд қўлтиқ ости ва думба бурмалари, жинсий олат, ёрғоқ, эмизикли 
болаларда – кафтлар, товонлар 
бош ва бўйин соҳаси. 
Қўшимча маълумотлар – янги канна йўли 2 мм узунликдаги чизиқ охирида 
қора нуқта бўлади: жинсий аъзоларда диаметри 0,5 см гача бўлган қаттиқ 
қизил тугунлар топилади; эмизикли болаларда кўпинча пустулёз тошмалар 
кузатилади. Инфицирланиш пиодермияга олиб келади. 
Текшириш усуллари: тери лупа остида текширилади, қириндини микроскоп 
остида текшириш, кўзга ташланадиган йўл мавжуд бўлмаганида сиёҳли тест 
ўтказилади. 


77 
УАШ тактикаси 
 
Тўшак жилдлари, сочиқ ва кийим-кечак иссиқ сувда ювилади ёки 
кимёвий тозаланади ва даволаниш давомида ҳар куни алмаштирилади. 
Линданли лосьон терининг жароҳатланган соҳаларига суртилади ва 12 
соатдан кейин ювиб ташланади. 7 суткадан кейин муолажа қайтарилади. Бу 
даво бемор билан яқин контактда бўладиган шахсларга тайинланади. 
Қаттиқ қичишишда Н1- блокаторлар тайинланади, қаттиқ қашлашларда 
линданни тавсия этишдан олдин қуритувчи компресслар қўлланилади. 
Кўкрак ёшидаги қиз болалар ва ҳомиладорларда 6-10% тиндирилган 
олтингугурт қўлланилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling