Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Диабетик кетоацидоз. Белгилари – полиурия, полидипсия, ҳолсизлик, бош 
оғриги, оғиз қуриши, кўнгил айнаши, қоринда оғриқ ва қусиш. Сопор ва кома 
ҳолатигача ўтувчи уйқусираш. Объектив текшириш – тахикардия
гипервентиляция белгилари (Куссмауль нафаси), гипотензия. Бола нотинч, 
сувсизлик белгилари кузатилади. Зудликда касалхонага ётқизиш лозим. 
Даволаш жадал терапия бўлимида ҳаётий муҳим функциялар, неврологик 
статус, суюқлик истеъмоли ва ажралишини доимий мониторинги билан 
биргаликда олиб борилади. 
ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Тери инфекциялари 
 
Импетиго – болалар орасида кенг тарқалган контагиоз тери инфекцияси 
бўлиб, пустулали, буллёз элементлар ва пўстлоқлар пайдо бўлиши билан 
характерланади. Кўпинча касаллик иссиқ нам ҳавода пайдо бўлади ва 
тўғридан-тўғри контакт орқали ўтади. 
Этиологияси 
 
Болаларда импетигонинг пайдо бўлиш сабаби – А (Streptococcus 
pyogenes) гуруҳига мансуб 

гемолитик стрептококк ва стафилококк 
(Staphylococcus aureus) лар. 


76 
Диагностикаси 
 
Везикулали - пустулали импетиго – аста-секин везикулаларга, сўнгра 
5 мм гача диаметрли ингичка қизарган учли, оғриқсиз пустулаларга 
айланувчи папулалар билан характерланади. Папулалар ёрилганда асалга 
ўхшаш суюқлик ажралади, кейинчалик пўстлоқ ҳосил қилади. 
Буллёз шакли. Терининг қизил доғ кўринишида жароҳатланиши, кейинчалик 
доғлар гиперемияли буллаларга (жароҳат диаметри – бир неча миллиметрдан 
сантиметргача) айланади. Булла ёрилгандан кейин, жароҳатланган юзада тоза 
юпқа ялтироқ плёнка ҳосил бўлади. Буллёз импетигони одатда 
Staphylococcus aureus келтириб чиқаради. 
Стрептококкли импетигода маҳаллий аденопатия кузатилади. 
Ҳаттоки кўп тарқалган юзаки импетигода ҳам иситма камдан-кам қайд 
этилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling