Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Педикулёз (битлаш) 
 
 
Этиологияси 
 
Одам организмда паразитар ҳаёт кечирувчи 3 турдаги битлар 
педикулёз (битлаш)ни келтириб чиқаради: Pediculus Humanis capitis (бош 
бити), Pedikulus humanis corporis (кийим бити), Phthirus pubis (қов бити). Бош 
бити бош кийимлар, тароқ, кресло суянчиқлари орқали юқади. Кийим бити 
умумий кийим-кечак ва ўрин-тўшакдан ўтади. Қов бити кўпинча жинсий 
алоқа пайтида, аммо кийим-кечак, кўрпа-тўшак, сочиқ орқали ҳам юқиши 
мумкин. 
 
Текширув битларни аниқлашдан иборат. 
Диагностикаси 
 
Асосий шикоят - қичишиш; анамнезда педикулёз билан оғриган бемор 
билан яқин мулоқат. 
Кўздан кечириш 
Бош бити. Бит тухумлари (сирка) – оч рангли, овал кўринишда бўлиб, соч 
ўқи бўйлаб қаттиқ ўрнашиб олишади. Етилган битлар бош териси бўйлаб 
жойлашади. 
Кийим бити. Асосан елка, бел ва кураклар ораси соҳалари зарарланади. 
Кўрилганда қашиш йўллари аниқланади. Узоқ кечганда - қипиқланиш, 
терининг қалинлашуви ва гиперпигментация аниқланади. Олдинига бит 
чаққан жойда майда қизил доғчалар пайдо бўлади. 7-10 суткадан кейин, яъни 
бит сўлаги антигенларига сенсибилизация ривожланганидан сўнг папулали 
тошма ва эшакем пайдо бўлади. Бит ва сиркаларни кийим чокларида топиш 
мумкин. 
Қов бити. Тери диққат билан текширилса, 1-3 мм ли сариқ тиниқ битларни 
кўриш мумкин. Бит тухумлари овал шаклда бўлиб, тери юзасидан 1-2 см 
баландликда соч толаларига қаттиқ ёпишиб олган бўлади. Энг характерли 
белгиси – соч илдизи атрофида жойлашган қизғиш – жигарранг зарралар 
тўпламидир, бу зарралар битларнинг экскрементлари – гематин ҳисобланади. 


78 
УАШ тактикаси 
 
Бош битини йўқотиш учун 4 турдаги шампунлар мавжуд: малотионли, 
пиретринли, перметоринли ва 

-бензолгексахлоридли. 
Қош ва киприклар битланганда уларга вазелин суртилади. 
Иккиламчи бактериал инфекция кузатилганда граммусбат бактерияларга 
нисбатан фаол бўлган антибактериал препаратлар тайинланади. 
Тўшак жилдлар, сочиқлар, кийим-кечак, бош кийимлари иссиқ сувда 
ювилади.
Даволаниш бемор билан яқин мулоқотда бўлган ва оиланинг барча 
аъзоларига тайинланади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling