Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Жисмоний зўриқишлар: Болалар жисмоний зўриқишлардан қочмаслик лари 
керак. Энергияни ортиқча сарфлаш қўшимча овқат қабул қилиш орқали 
тўлдирилади. Ҳар бир 30 минутлик жадал жисмоний ҳаракат 15 г углевод 
қабул қилиш билан компенсацияланади. 
Ота-оналарни ўргатиш: Касаллик ҳақида, уни даволаш усуллари, болани 
касалхонадан олиб чиқиш учун керакли даво усуллари, уйда даволаш
мактабга қатнаш ҳақидаги асосий маълумотлар, ҚД билан оғриган 
беморларни парваришлаш кўникмалари берилади. 


75 
Руҳий мадад ва маслахат бериш. ИБҚД ташхиси бола ва оила аъзоларида 
кучли эмоционал реакцияни: умидсизлиқ тушкунлик, қўрқув, айбдорлик, 
аламзадалик келтириб чиқаради. Бу эмоциялар нормал бўлсада, касалликка 
кўникиш муаммоси эркин муҳокама қилинса, енгилроқ кечади. 
Тиббий кузатув. Плазма глюкозаси объектив назорат қилинади – 
гликолизланган Нв ва қондаги липидлар миқдори текширилади, АБ 
ўлчанади, кўз туби кўрилади. Касаллик 5 йилдан узоқ давом этганда - 
эҳтимолий ретино-, нефро-, нейропатияларни аниқланади. 
Ҳар 3-4 ойда болалар эндокринологининг назорат кўригидан ўтиш тавсия 
этилади. 
 
ҚД асоратлари 
 
Гипогликемия белгилари – терлаш, қалтираш, очлик тййғуси, оғир 
ҳолларда - уйқусираш, ўзини аномал тутиш, нутқнинг чалкашлиги, ҳушдан 
кетиш, тиришишлар. 
Бемор бола ва унинг оила аъзолари гипогликемиянинг дастлабки 
белгиларини ва концентрацияланган углеводлар ёрдамида бу белгиларни 
тезда бартараф этишни билишлари лозим. 
Аксарият ҳолатларда гипогликемия хуружлари 10-20 г глюкоза қабул қилиш 
билан бартараф этилади. Глюкозани таблетка кўринишида (5 г дан), шакар, 
апельсин ёки олма шарбати шаклида ҳам бериш мумкин. 
Оғир гипогликемияда – глюкагон 0,02 мг/кг (максимал 1 мг) мушак орасига 
ёки тери остига; 20-40% глюкоза вена орасига 20-40 мл. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling