Хавф омиллари. Қандли диабет, қовуқдаги эндоскопик манипуляциялар,
инфравезикал обструкция.
Диагностикаси
Анамнез. Инфекцион омиллар ва хавф омилларини аниқлаш.
Текшириш. Боланинг бўйи ва оғирлиги текширилади. Артериал босим.
Туғма сийдик йўли аномалиялари бор-йўқлиги, қорин соҳаси, жинсий
аъзолар ва чот оралиғи синчковлик билан текширилади.
Симптомлари: қов устида оғриқлар, дизурия, тез-тез сийиш, сийдик
тутолмаслик, никтурия, тана ҳароратининг ошиши, камдан-кам ҳолларда
интоксикация пайдо бўлади.
Лаборатор ва инструментал текширувлар. Суртма (мазок) ва тўғри
йиғилган, центрифугаланмаган Грам усули бўйича буялган янги сийдик
микроскопия қилинади.
Умумий қон таҳлили: кам сезиларли лейкоцитоз. Умумий сийдик таҳлили
ҳақиқий бактериурия, лейкоцитурия, эҳтимолий эритроцитурия, оқсил пайдо
бўлиши ва эпителиал ҳужайралар сони ортиши мумкин. Сийдикни экиш
инфекция борлигини тасдиқлайди (бир марта экишда инфекция 80%, қайта
экишда 95% ҳолатда аниқланади).
Дифференциал
диагностика:
пиелонефрит
қовуқ
дисфункцияси,
симптомсиз бактериурия, ЎРВИ билан фарқланади.
УАШ тактикаси
Шахсий гигиенага риоя этиш. Кўп миқдорда суюқлик ичиш.
Антибактериал терапия: тримоприм, 6 мг/кг суткасига 1 марта ичилади, ёки
цефалексин
10
мг/кг
суткасига
4
марта
ичилади,
ёки
амоксициллин/клавуланат 10/2,5 мг/кг суткасига кузатиш: 3 хафтадан кейин
микроскопия ўтказилади ва сийдик экилади.
Пиелонефрит
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсаткичлари
Пиелонефрит - бўйракнинг носпецифик инфекцион касаллиги бўлиб,
бунда буйрак тўқимаси, жоми ва косачаси яллиғланади. Тана ҳарорати юқори
бўлса, интоксикация, белда оғриқ, қовурға-умуртқа бурчагида оғриқ
сезилганда пиелонефрит тахмин қилинади. Камдан-кам ҳолларда қовуқ-
сийдик канали рефлюкси кузатилади.
Кузатилиш частотаси. Ўткир пиелонефрит билан оғриш йилига 100000
аҳолидан 15,7 ҳолатни ташкил этади. Барча касалхонага ётқизилган беморлар
ўртасида тарқалиш – 100000 тадан 73 ҳолатни ташкил этади. Чақалоқлар
орасида ўғил болаларда қизларга нисбатан 2 марта кўп, катта ёшда эса
қизларда ўғил болаларга нисбатан 10 марта кўп кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |