73
секинлашуви, онгнинг сусайиши, овознинг хириллаши,
юзнинг шишиши,
рангпарлик, соч тўкилиши, ҳайз циклининг бузилиши.
Физикал кўрсаткичлар: брадикардия, пай рефлексларининг ўзгариши
(нормал мускул қисқариши ва секин бўшашиши); қуруқ, дағал,
рангсиз
сочлар; қуруқ, совуқ тери; вазннинг ортиши; буқоқ.
Лаборатор текширувлар: Т3, Т4, ТТГ миқдорларини аниқлаш.
Рентгенологик текширув: қизилўнгачга барий контраст моддасини юбориб
кўкрак қафаси текширилади (буқоқнинг тўш ортида жойлашувида).
ЭКГ: синус брадикардия, тишчалар амплитудасининг пасайиши, Т патологик
тишчаси.
УАШ тактикаси
Медикаментоз терапия: калий йодиди 6 ёшгача бўлган болаларда 50
мкг дан кунига 1 марта, 6 ёшдан 12 ёшгача 100 мкг кунига 1 марта, 12 ёшдан
катталарга – 150 мкг кунига 6 ой мобайнида қабул қилиш тавсия этилади.
Самара бўлмаганда (агар даволаниш асосида буқоқ кичраймаган бўлса),
давога левотироксин 50-100 мкг дозада (эрталаб 25 мкг дан кунига 1
марта
қабул қилишдан бошлаб дозани 25 мкг дан ҳафтасига 1 марта қабул
қилишгача кўпайтириб бориш лозим) қўшилади. Даволашни 6 ой давом
эттириш лозим.
Дорини кўтара олмаслик ва самара бермаган ҳолатларда левотироксин (100
мкг) ва калий йодид (100 мкг) билан
комбинациялашган даволаш тавсия
этилади.
Мураккаб ҳолатларда аутоиммун тиреоидит, тўш ортидаги буқоқ, диффуз
токсик буқоқни аниқлаш учун эндокринолог консультациясига юборилади.
Буқоқнинг тугунли шаклида – оператив даво масаласини ҳал
этиш учун
хирургга мурожаат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: