Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana18.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1098516
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Кардиотоник ДВ КФ

Фармакокинетика. Ацетазоламид ва метазоламид биосингувчанлиги 
ичилганда 100%, Т
1/2 
и 8 ва 14 соат. Ацетазоламид буйрак орқали ўзгармаган 
ҳолда элиминацияланади, метазоламид жигарда метаболизмга учрайди (75 
%) , метаболитлари буйрак орқали чиқарилади. 
Кўрсатмалар: 
Ацетазоламид 
диуретик 
сифатида 
монотерапияда 
қўлланилмайди. 
- глаукома; 
- метаболик алкалоз; 
- тоғ касаллиги профилактикаси (дори қабул қилганда ривожланувчи қондаги 
ацидоз нафас марказини гипоксияга бўлган сезгирлигини тиклайди) 
- эпилепсия (тутқаноқга қарши дори вотилари билан комбинация шаклида 
қабул қилинганда тутқаноқ тайёргарлигини камайтиради) 
- шишлар ( СЮЎЕ да) КИ гидрокарбонат анионларини қонда тўпланишини 
олдини олади ва нафас марказини қўзғалувчанлигини камайтиради 
- мия ичи гипертензияси; 
Диакарб томонидан чақириладиган ацидоз натижасида ўпкаларда 
компенсатор равишда СО
2
чиқарилиши кўпаяди, бу эса ўпка эмфиземаси, 
ўпка-юрак етишмовчилиги билан касалланган беморлар учун яхши шароит 
ҳисобланади. 
Ножўя таьсирлари: 
Уйқучанлик, таьм ва эшитиш бузилиши, қулоқда шовқинлар, дезориентация, 
парестезия, тутқаноқлар. Сулфаниламид гуруҳини тутувчи модда сифатида 
қон ҳосил бўлишини бузилиши, интерстициал нефрит, аллергик реакциялар 
чақириши мумкин. КАГ ингибиторлари таьсирида метаболик ацидоз 


ривожланиши сабабли жигарга боғлиқ энцефалопатия (аммоний ионларини 
сийдикдан умумий қон айланишига ўтиши билан боғлиқ), буйракларда тош 
ҳосил бўлиши (ишқорий сийдикда калций фосфат чўкиши). Гипокалиемия 
юрак ритми бузилишини келтириб чиқариши мукин. Меъдада хлорид 
кислота ҳосил бўлишини камайишига олиб келади. 
Қарши кўрсатма:

Ҳомиладорлик (тератоген таъсир) 

Ацидоз 

Буйрак ва жигар оғир касалликлари 

Яққол гипокалиемия 

Буйрак усти бези етишмовчилиги 

Оғир нафас етишмовчилиги 
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири: 
Калий сақловчи диуретиклар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, оғир 
ацидоз ривожланиш хавфи ортади. Калий препаратлари билан рационал 
қўллаш керак. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling