Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент тиббиёт академияси
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Кардиотоник ДВ КФ
Кўрсатмалар
- Ўпка токсик шиши; керосин, бензин, скипидар, формалин ва б. таъсири натижасида - Томоқ шиши; - Эпилептик статус; - Ўткир глаукома хуружи; - Бош мия шиши (ГЭБ сақланганда); Ёш болаларда ГЭБ яхши ривожланмаганлиги сабабли ДВ буюриш хавфли. - ЎБЕ ( буйрак фильтрацион функцияси сақланганда); - Жигар етишмовчилиги; - барбитуратлар, салицилатлар, сульфаниламидлар, ПАСК, борат кислотаси ва бошқа ДВ , захарланишлар, эритроцитлар гемолизига сабаб бўлувчи ҳолатлар –сирка ёки щавел кислоталари, антифризлар, номутаносиб қон қуйилганда. - Маннит бундай хусусиятлари сийдикни ишқорийлаштиргани учун кузатилади, бу эса юқорида келтирилган кўпгина моддаларни диссоциялайди, улар кучсиз кислота ҳисобланади ва бу моддаларнинг каналча ичидаги реабсорбциясини камайтиради, шу билан бир қаторда гемоглобинни, оқсилларни чўкмалар ҳосил қилишига тўсқинлик қилади, бу эса буйрак каналлари йўли ёпилиши ва анурия ривожланиши каби асоратларни камайтиришига сабаб бўлади. - Ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан заҳарланган ҳолларда организмда суюқликнинг ўткир ушланиб қолиш ҳолатлари бўлса МАННИТ диурез ошириш учун самарали ёрдам беради, чунки бу холатларда қовузлоқ диуретиклар самарасиз бўлиши мумкин. - Шок, куйиш, сепсис, перитонит, остеомиелит ҳолатларда осмотик диуретиклар токсик моддаларни организмда олиб чиқиб кетади ва паст артериал босимни ошириб беради. Ножўя таьсирлари. - Осмотик диуретиклар хужайра ташқарисидаги суюқликда тарқалади ва унинг осмолярлигини оширади, натижада ҳужайрадан сувни чиқишига ва хужайра ташқарисидаги суюқликнинг ҳажмининг ошишига олиб келади. Натижада ўпка шиши ривожланиши мумкин. - Ҳужайралараро суюқликни суйилиши гипонатрийемияга сабаб бўлиши мумкин. Белгилари: бош оғриғи, кўнгил айниши ва қусиш; - кўп миқдордаги диурез гиповолемия билан хавфлидир (тери қопламлари қуруқлашуви, диспепсия, миастения, тутқаноқ, оғиз қуриши, чанқаш, галлюцинация, гипотензия); - УАйҚ ҳажми ортиши юрак патологиялари бўлган беморларда юрак етишмовчилик ва АҚБ ортиши сабаби бўлиши мумкин. - Тери остига дори воситасининг киритилиши маҳаллий атроф тўқиманинг некрозига сабаб бўлади. - ГЭБнинг ўтказувчанлигини ортиши: дори воситаларга нисбатан, бунинг натижасида билирубинли энцефалопатия, қон қуйилишлари келиб чиқиши мумкин. Қарши кўрсатма: - Анурия - буйраклар ўткир зарарланишида ва бирламчи дори эффекти бўлмаганда кузатилади. (Тест доза 20%- 75 мл в/и болюс, 2-3 соат давомида ҳар соат учун диурез 30мл кўп бўлиши керак.) - Кичик қон айланиш системасида димланиш бўлганда ўпка шиши; - Дегидратация; - Мияга қон қуйилиши; - Юрак етишмовчилиги; - Артериал гипертония. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling