в. Калий сақловчи, натрий чиқарилишини
кучайтирувчи ва калий
экскрециясини
блокловчи
препаратлар:
калий
сақловчи
диуретиклар
5. Диурез олиш тезлиги ва унинг давомийлигига кўра:
a) Кучли диуретиклар, тез ва нисбатан қисқа
муддатли диуретик
таьсирга эга ( таьсири 1 соатгача юзага келиб, 5-8 соат давом этади):
қовузлоқли
ва осмотик диуретиклар
б) Ўрта таьсирли диуретиклар (таьсири бир неча соатдан кейин
бошланиб, 12-24 соат давом этади): тиазидли, тиазидсимон
(хлортолидонсиз), КАГ ингибиторлари, альдостерон рақобатсиз
антагонистлари.
в)
Кечиктирилган, диуретик таьсирли препаратлар (таьсири бир
неча кундан кейин бошланиб, 24 соатдан кўп давом этади):
спиронолактон, хлортолидон.
6. Сийдик кислота даражасига таьсир қилувчилар:
a) Қонда сийдик кислота миқдорини оширувчилар: қовузлоқли,
тиазидли, тиазидсимонлар
б) Таьсир қилмайдиганлар: бошқа диуретиклар
7. Клиник таьсир кучига кўра:
a) Кучли, тез таьсир қилувчи диуретиклар: ДВ Na
+
реабсорбцияси
бузиши яъни натрийуретик таъсири билан боғлиқ. Қанчалик тез Na
+
чиқиб кетса, унга мос равишда шунча сув чиқиб кетади (сийдик
ажралиши 8 мл/дақдан юқори)
-фильтрланган натрийнинг 15-25 %ини экскреция қиладиган:
қовузлоқли диуретиклар.
-сувли диурез чақирувчилар: осмотик диуретиклар.
б) Ўртача кучли, фильтрланган натрийнинг 5-10 %ини
экскрециялайди: тиазидли ва тиазидсимонлар.
в) Кучсиз, фильтрланган натрийнинг 5% дан кам қисмини
экскрециялайди: КАГ ингибиторлари ва калий сақловчи
диуретиклар.
Do'stlaringiz bilan baham: